Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Пардозбоп пластмасса пардалар



Download 323,01 Kb.
bet118/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Пардозбоп пластмасса пардалар. Пардали ашёлар асосли ёки асоссиз қилиб чиқарилади. Aсосли пардали ашёлар рангли поливи­нилхлорид пардани қоғоз ёки газламалар устига елимлаб олинади. Уларнинг юза томони худди линкруст каби силлиқ ёки бўрттириб ишланиши мумкин.
Қоғоз ёки газламалар асосида олинадиган пардали ашё­ларнинг эни 500, 600, 700 ва 1000 мм, қалинлиги 0,1—0,8 мм, узунлиги 40 метр бўлади.
Aсоссиз пардали ашёлар турли рангга бўялган юпқа поли­винилхлорид пардасидан иборат бўлади. Улар эни 500, 600, 750 мм, қалинлиги 0,1 ва 0,2 мм, узунлиги 12 метр қилиб ишлаб чиқарилади.
Қопламабоп қатламли — қоғоз пластик-қоғоз варақларига синтетик смола сингдириб, силлиқ темир қистирмаларда 130—140°C да ҳарорат 7 МПа гача босим остида ёғоч юзасига зичлаб ёпиштирилади. Пластикнинг устки қисми силлиқ ва жило берилгандек ялтираб туради, ҳар хил рангда ва қимматбаҳо ёғочлар рангига, ҳамда тасвирга ўхшатилган бўлади. Пластиклар мебеллар, панеллар, деворлар, эшик тавақаларига қопланади. Фанерсозлик саноати елимлаб ясалган ва сиртига пластик қоғоз қопланган панеллар ва плиталар ишлаб чиқаради. Пластикка сув, иссиқлик, ишқор ва кислоталар таъсир этмайди, бўёқ моддалар сингмайди, совунли илиқ сув билан яхши ювилади.
Линкруст — қалин қоғоз асосга ёки картоннинг бир томонига юпқа қилиб полихлорвинил смолани суртиш йўли билан олинади.
Линкрустнинг юза томони силлиқ ёки бўрттириб ишланиши мумкин. Унинг эни 500, 600 ва 750 мм, қалинлиги 0,6 ва 1,2 мм, узунлиги 8—12 метр бўлиши мумкин. Линкруст сув ва нам таъсирига чидамли, чиримайди, техник кучларга бардош бера оладиган ашё. У тураржой, жамоат ва саноат биноларининг девор ва тўсиқларини пардозлашда қўлланилади. Линкруст деворларга крахмалдан тайёрланган елим ёки махсус синтетик полимерлар асосида олинган елимлар билан ёпиштирилади.
Ювиладиган пардалар. Булар оддий гулқоғозлар бўлиб, сиртига ПВA эмулсия қопланган бўлади. Уларни илиқ сув билан ювиш мумкин. Сув таъсирига бардош бера оладиган гулқоғозлар фойдаланиш учун жуда қулай ва чидамли бўлади. Ювиладиган гулқоғозлар тураржой биноларининг деворларига ёпиштиришда энг яхши пардозбоп ашёлардир.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish