Сҳишапластик композитларнинг физик-механик хоссалари
10.1-жадвалнинг давоми
Шишапластик тўлқинли томбоп тахталар. Бундай листлар полиефир смола билан шимдирилган шиша толаларни узлуксиз зичлаб прокат усули билан ясалади. Қолипга ёпишмаслиги учун унинг икки томонига полистирол ёки селофан ётқизилади. Шишапластик томбоп тахталар енгил, пишиқ, чиройли, турли рангда ва ялтироқ бўлади. Табиий ёруғликни бир текис (ёйиб) 80—85% гача ўтказади. Унинг камчилиги — ёнувчан ва қимматбаҳо.
Конструктив шиша пластиклар учун ишлатиладиган смолалар, биринчи навбатда, жуда мустаҳкам, шиша тола билан қаттиқ ёпишадиган ва қотганда кам киришадиган бўлиши керак.
Кейинги вақтларда конструктив шишапластиклар учун полиефир ва эпоксид смолалардан бириктирувчи сифатида жуда кўп фойдаланилмоқда. Қурилишнинг айрим жойларида бу смолалардан тайёрланган шишапластиклар пўлат, рангли металл ва ёғоч ўрнида конструктив ашё сифатида ишлатилмоқда.
Конструктив шишапластиклар учун энг кўп ишлатиладигани полиефир смоласидир. Полиефир смолалари қаторида мустаҳкам ёпишувчанлик хоссасига эга бўлган эпоксид смолалар конструктив шиша текстолитлар учун бириктирувчи сифатида ишлатилади. Эндиликда полиефир ва эпоксид смолаларга шимдирилган арқонсимон шиша тола йиғма темир-бетон конструкцияларини ишлашда арматура сифатида ҳам ишлатилмоқда. Булардан ташқари, конструктив шишапластиклардан кучни ўзига оладиган қўштавр ва швеллер тўсинлар ишлатилмоқда. Йирик панелларни тайёрлаш учун шиша пластиналардан қолиплар ишланмоқда.
Шиша текстолит — синтетик смола билан сингдирилган шиша тўқиманинг иссиқ зичлагичда зич қатламли пластик тахта шаклидаги ашёсидир. Шиша тўқималар қаторида табиий газлама қатламлари ҳам бўлади.
Шиша текстолит ўтга чидамлидир, унга замбуруғлар мутлақо таъсир этмайди, атмосфера таъсирига бардошли, бир оз нам тортади. Aммо чўзилишга (узилишга, йиртилишга) ўта чидамли.
Саноатда шиша текстолитлар узунлиги 2400 мм, эни 1000 мм ва қалинлиги 15 мм гача бўлган листлар тарзида чиқарилади. Листларнинг қалинлиги асосан зичланадиган шиша тўқиманинг қалинлиги ва миқдорига боғлиқ.
Шиша текстолит жуда кўп соҳаларда қўлланилади. Уни деворларга, панелларга, пардеворларга, томларга ишлатса ҳам бўлади. Ундан зичланган қуйма ванналар, раковиналар ҳамда рўзғорда ишлатиладиган хилма-хил буюмлар ясаш мумкин.
ШТAК (шишатолали анизатроп композит) газлама қатламларисиз фақат шиша толаларидан ясалади, шиша текстолитдан айнан шу билан фарқ қилади. Узлуксиз шиша толалар тўғри ва бир йўналишда ўзаро параллел жойланган, ёндош қаторлардаги толалар эса бир-бирига нисбатан кўндаланг жойлашган. Толалар шиша эритиш ускунасидан чиқишидаёқ қаторлар ҳолида жойланади ва устига синтетик смола пуркалади.
ШТAК ниҳоятда пишиқдир. Унинг чўзилишга мустаҳкамлик чегараси 950 МПа гача, сиқилишга мустаҳкамлик чегарси 850 МПа гача, эгилишга мустаҳкамлик чегараси эса 550 МПа гача бўлади.
Саноатимиз ШТAК ни узунлиги 1000 мм дан, эни 500 мм дан ва қалинлиги 30 мм дан ошмайдиган плиткалар кўринишида ишлаб чиқаради.
Плиткалар ёруғлик, буғ, нам таъсиридан бузилмайдиган ҳамда совун ва дезинфекцияловчи воситалар таъсирига чидамли бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |