Ўзбекистон полимер ашёлари
Ҳозирги кунда республикада қурилаётган уй-жойларни пластмасса буюмларисиз, синтетик ашёларисиз тасаввур қилиш мумкин бўлмай қолди.
1964-йилда ишга туширилган бинокорлик ашёлари ва пластмасса буюмлари ишлаб чиқарадиган Оҳангарон комбинати республикамиздагина эмас, балки Марказий Осиёда ҳам энг йирик корхонадир. Бу корхона Марказий Осиёнинг ҳудудларида уй-жой қуриш учун етарли миқдорда пластмасса буюмлари етказиб бермоқда.
Оҳангарон комбинати хилма-хил бинокорлик ашёлари: полиэтилендан — қувурлар, қоплама плиткалар; полистиролдан — иссиқликни кам ўтказадиган буюмлар ва бошқалар ишлаб чиқармоқда. Республикамиз қурилиш индустриясининг пластмасса ва синтетик смолаларга бўлган эҳтиёжи 2000-йилда 25 минг тоннадан ошиб кетди.
Оҳангарон қурилиш ашёлари комбинати, Тошкент 1-ёғочсозлик заводи, Самарқанд Қурилиш ашёлари ва конструкциялари комбинати республикада полимер ашёлари ишлаб чиқарувчи асосий саноат корхоналаридир.
Пластмасса олиш учун кетадиган хомашёга республикамиз жуда бой. Шулардан ғўзапоя ўстириладиган ўсимликлар орасида пластмасса буюмлар учун энг қимматли хомашёлардан биридир.
Пластмассаларни селулоза толалари, пахта заводининг қолдиқлари билан пухталаб жуда мустаҳкам толали пластиклар олиш мумкин.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда чигит шелухасини комплекс қайта ишлайдиган бир нечта гидролиз заводи бор.
Пластмасса учун хомашё сифатида ишлатиладиган фурфурол чигит шелухасидан гидролиз йўли билан олинади. Шунингдек, маккажўхори ўзаги, писта пўчоғи, зиғир ва ҳар хил ёввойи ўсимликлар поясидан ҳам ушбу йўл билан фурфурол олиш мумкин.
Қамишдан бир қанча муҳим кимёвий моддалар олиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг «Умумий ва ноорганик кимё институти» маълумотларига кўра қамиш сувда қайнатилганда 6%, кислотада қайнатилганда эса 17% фурфурол олиш мумкин. Демак, одатда фурфурол ишлаб чиқариш учун қўлланиладиган хомашёларга (пахта селлулозаси, ёғоч ва бошқалар) қараганда қамишдан кўпроқ фурфурол ажраб чиқади. Қамишнинг фурфурол олингандан кейин қолган қисми селлулоза саноати ва қоплама плиткалар ишлаб чиқариш учун хомашё бўла олади.
Нефт тозалайдиган ҳар бир завод аъло сифатли машина мойлари ва ёнилғилардан ташқари углеводород хомашёсини ҳам ишлаб чиқара олади. Углеводород хомашёсидан эса турли синтетик ашёлар тайёрланади. Пластмасса олишда асосий хомашё табиий газдир. Ўзбекистонда ер остидаги табиий газ захиралари жуда ҳам кўп. Бу газ арзон ёқилғи билан бирга кимё саноати тармоқлари учун жуда қимматли хомашё ҳамдир.
Ўзбекистонда пахтадан ПВХ қўшиб сунъий чарм (линолеум) ишлаб чиқариш янада тараққий топди. Республикада табиий газдан кремниёрганик бирикмалар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди.
Республикамизда қурилиш ашёлари сифатида полимер буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳозирги кун талабларини тўла қондира оладиган даражада эмас. Фақатгина иккита йирик завод полимер буюмлари ишлаб чиқармоқда. Улардан бири «Оҳангаронлинпласт» экструзия ва термопласт полимерларни қуйма усулда босим остида тайёрлашга ихтисослашган бўлса, иккинчиси «Янтоқ-Брит» Ўзбекистон — Aнглия қўшма корхонаси ўрама ва узун буюмлар, жумладан, деворга ёпиштирадиган кўпик пардақоғоз ва полимербетондан тайёрланадиган сантехник қисмларни ишлаб чиқаришга ихтисослашди.
«Оҳангаронлинпласт» очиқ турдаги AУ си корхонасининг қуввати ПВХ пардасини ишлаб чиқариш 20000 минг м2, иссиқ ва товушдан муҳофазаловчи ПВХ линолеумлар — 4300 минг м2, полиетилен пардалари — 1635 тонна, термопласт қувурлари ва пластмасса эҳтиёт қисмлари — 877 тонна қуйма ва ҳар хил шаклли узун пластмасса буюмлари — 2910 тонна миқдорида ишлаб чиқариш имкониятига эга.
Корхоналардаги технологияларни нодир машина ва ускуналар билан бошқариш мақсадида 1998-йили Германиянинг «Эрмафа-Кунстоффтехник» фирмаси билан тузилган инновация дастурига биноан ПВХ пардалари ишлаб чиқарувчи замонавий ускуналар ишга туширилди. Натижада, қалинлиги 0,1—0,8 мм ва эни 1800 мм га тенг бўлган оддий ПВХ пардалари, ҳамда 4 хил ранг билан нақш берувчи (чуқур босмада) ПВХ пардалари ишлаб чиқарилмоқда. Бундай ускуналарда галантерия, канселлярия буюмлари, қишлоқ хўжалиги ва халқ хўжалигининг бошқа соҳалари учун ҳам турли пардалар ишлаб чиқариш мумкин.
Республикада илк бор қурилиш учун жуда зарур, томбоп, сувга чидамли, чириш ва занглашдан сақловчи самарали ашёлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бундай ашёлар нафислиги, ишлатишга қулайлиги, таъмирлаш ва монтаж қилишга осонлиги билан хорижий ашёлар қатори бозор шароитида рақобатлашиши мумкин.
Германиядан келтирилган ускуналарнинг қуввати 20 млн м2 га тенг. Бу билан республикада чиқарилаётган барча линолеумларни қоплаш мумкин. Парданинг чидамлилиги 20 йилга тенг бўлиб, ундаги ранг ва нақшларни буюртмачининг хоҳишига кўра ишлаб чиқариш ҳам мумкин.
«Оҳангаронлинпласт» корхонасида ишлаб чиқарилаётган полимер ашёлар қуйидагилардир:
— сув, кислота ва ишқор эритмалари таъсирига мўлжалланган, диаметри 25 мм дан 110 мм гача бўлган полиетилен қувурлар;
— қишлоқ хўжалиги ва ҳар хил маҳсулотлар учун қалинлиги 0,04 мм дан 0,2 мм гача, эни 2800 мм ли полиетилен пардалар;
— темир-бетон деворбоп панелларга ҳар хил ўлчамлардаги тешиклар қолдириш учун диаметри 14 мм дан 32 мм гача бўлган узун ПВХ найча ва қувурчалар;
— термопласт автоматлари воситасида халқ таъминоти маҳсулотлари —ванна, сифон, тоғора, унитаз ва шу каби санитар-техник буюмлари;
— хориждан келтириладиган линолеумни ёпиштиришда керак бўладиган ПВA елими ва суви.
Қуйидаги 10.2-жадвалда 2005-йилгача республикада ишлаб чиқариладиган пластмасса ашёлари миқдори берилган.
10.2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |