Битум-резина бўтқаси: эски майдаланган резина — 7, ИИИ маркали резина — 46, бензин — 30, кумарон смола — 3, канифол — 3, рубакс — 3, антисептик (крезот ёғ) — 1, ВИИ навли тўлдиргич асбест — 7.
Казеин-цемент бўтқаси: «ОБ» маркали казеин елим — 14, сув — 43, 400 маркали портландцемент — 43.
Канифол бўтқа: канифол — 17, олиф-оксол — 7, денатурат спирти —11, майдаланган оҳак — 65.
МФ-17 мочевина-формалдегид-елим: мочевина-формалдегид смола — 90, ёғоч уни — 8, қуруқ шавел кислотаси — 2.
БР-12 фенол-резорсин — елим: фенол-резорсин смола — 88, қотиргич (бензосулфокислота) — 12.
Конструцион елимлар. Турли ашёлар ва конструкцияларни елимлаш учун энг кўп тарқалган универсал эпоксид елим ҳисобланади. Бунинг учун тўлдирувчи сифатида цемент, маршалит, гипс, каолин, талк, рух оксиди, асбест, чинни ёки ёғоч уни, алуминий, темир, чўян кукуни ва бошқа кукун моддалар ишлатилади.
Тўлдиргичлар елимланадиган чокларга қўйиладиган талабга мувофиқ танланади. Масалан, чинни унини ва туйилган қумни қўшиш билан чокнинг иссиқликка чидамлилигини ошириш мумкин, у герметикликни оширади, толали тўлдиргичлар (асбест, шиша тола) чокларда ҳосил бўладиган силжитувчи кучларга қаршилик кўрсатади, темир қириндилари эса мустаҳкамликни оширади. Эпоксид елимлар фторопластларни, полиетилен ва капронни яхши ёпиштирмайди.
Энг кўп тарқалган елимлар орасида полиефир смоласидан (ПН-1) таркиб топган елимлар кенг тарқалган. Унга инициатор сифатида гидроперекис изопропиленбензол (3%) ва қотишни тезлатувчи кобалт нафтенатнинг 10% ли эритмаси (8%) қўшилади. Бундай елимлар бетонларни ёпиштириш учун ҳам ишлатилади.
Фенолформалдегид — елим кўпроқ ўзлаштирилган. У билан фанера, пластмасса, темир ва бошқа ашёлар елимланади. Фенолформалдегид елимлардан ВИAМ-В-В-З (заҳарли), КБ-З (кам заҳарли), (СП-2) сувда эрийдиган елим ёғочларни елимлаш учун ишлатилади, шунингдек, БФ-2, БФ-4 каби елимлар буюм ёпиштиришда кўп тарқалгандир.
Темирларни елимлаш учун фенолепоксид елим энг яхшиси ҳисобланади. Ундан ташқари, корбинол елимга 30% хлорперон қўшилганда ойна ва резинани елимлаш мумкин. Карбамид, каучукли, кремниёрганик полиамидли, полиуретанли ва поливинил ацетатли (бетонни таъмирлаш учун) елимлар кўп учраб туради.
Пардасимон елимларни ишлатиш ва ташиш осон, улар юқори ҳарорат, яъни 150—180°C да ва 1-2 МПа солиштирма босимда эрийди, бир-бирига яхши мослаштирилган сиртларни елимлайди.
Бакелит парда (юпқа қоғозга суркалган фенолформалдегид елим) билан қайин дарахтидан ишланадиган сув ўтказмайдиган фанералар елимланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |