Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри



Download 323,01 Kb.
bet137/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Яшил хромли қўрғошин — лазур ҳамда сариқ кронни кукун тўлдиргич билан обдан аралаштириб ҳосил қилинган яшил рангли пигмент. Унинг беркитувчанлиги ва ранглаш кучи юқори, шу­нингдек, занглашга чидамли. Яшил хромли қўрғошинни ишқор реакцияси содир бўладиган пигментлар билан аралаштириш тавсия этилмайди, чунки ишқор таъсирида унинг ранги бузилади.
Хром оксиди (Cр2О3) — зарарли муҳит (ишқор, кислота ва ҳоказо) таъсирига чидамлилиги бўйича бошқа пигментлардан фарқ қилади. Бундан ташқари, унинг ранги ёруғлик ҳамда иссиқлик таъсирида ўзгармайди. Барча турдаги боғловчилар билан осонгина қоришади. Шу сабабли юқори ҳарорат ва айрим зарарли муҳит таъсирида бўладиган ҳар хил конструкциялар учун бўёқ таркиблар тай­ёрлашда кўп ишлатилади. Бўёқчиликда ишлатила­диган соф лазурга мос келадиган кронни аралаштириб яшил рух пигменти тайёрланади. Юқоридагилар сингари, ишқор таъсирига чидамсиз. Елимли бўёқ­ларга аралаштириб, сувоқли деворларни пардозлашда ишлатилади.
Саноатда 3 хил қўрғошинли яшил пигмент чиқарилади. «Яхлит» яшил пигмент, оч тусли ва тўқ тусли яшил пигмент. Яшил пигментда 50 дан 75% гача оғир шпат бўлади.
Таркибида қўрғошин бўлган барча пигментлар каби қўрғо­шинли яшил пигмент ранги водород сулфид таъсирида хиралашади ва ишқор таъсирида қизаради.
Қўрғошинли яшил пигмент ички бўяш ишларини бажариш учун мойли ва эмалли аралашмалар тайёрлашда ишлатилади. Қўрғошинли яшил пигмент билан фақат батамом қуриган сувоқни бўяш мумкин. Чунки, бу пигмент ишқор таъсирига бардош бера олмайди, ҳатто қўрғошинли яшил пигмент қўшилган мойли колер билан бўялганда ҳам юзада қизил доғлар пайдо бўлиши мумкин. Қўрғошинли яшил пигментнинг беркитувчанлиги жуда юқори: 12 дан 42 см2/г гача бўлади.
Рухли қуруқ яшил пигмент рухли крон билан бўёқ лазурини аралаштириш йўли билан олинадиган сунъий маъдан пигментдир. Уч хил навда чиқарилади: тўлдиргичсиз, «яхлит» яшил, 50% тўлдиргич (оғир ва енгил шпат) қўшилган яшил пигмент. Ҳар қайси нави икки тусга, яъни оч ва тўқ тусга эгадир.
Рухли яшил пигмент офтобда айнимайди, у водород сулфид таъсирида хиралашмайди ва зангламайдиган хоссаларга эга. Темир, ёғоч-тахта ва сувалган юзаларни бўяш учун мойли ва эмалли бўёқлар тайёрлашда ишлатилади. Рухли яшил билан яхши қуримаган сувоқни бўяб бўлмайди, чунки бу бўёқ ишқор таъсирида бузилади.
Рухли яшил пигментнинг беркитувчанлиги қуйидагича: «яхлит» — тўқ ранг берилса — 23 г/м2 ва оч ранг берилса — 28 г/м2; тўлдиргичли — тўқ ранглигиники — 40 г/м2 ва оч ранг­лигиники — 45 г/м2.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish