Чиғаноқ оҳактош — калсий карбонат воситасида чиғаноқлар, моллюскалар, томироёқлар ва бошқа ҳайвон ҳамда ўсимлик қолдиқларининг чўкиши ва боғланишидан (цементланишидан) ташкил топган ғовакли жинс.
Чиғаноқ оҳактошни арралаш осон. Бу эса ҳар хил катталикларда пардозбоп плиталар, девор учун блоклар тайёрлашда катта аҳамиятга эга. Унинг зичлиги 1000—1700 кг/м3 ва иссиқлик ўтка-звчанлик коеффициенти 0,3-0,4 Вт/м град га тенг бўлиб, йирик ғовак тузилишга эга. Шу сабабли унинг совуққа чидамлилик кўрсаткичи қониқарли (3.5-расм).
Чиғаноқ оҳактошни ишлаш осон ва у яхши михланади. Қурилишда, асосан девор ашёлари учун тош ва блоклар, бетонлар учун йирик тўлдиргич сифатида ишлатилади. Чиғаноқ оҳактош захиралари Ўзбекистон ва Тожикистонда кўп.
Бўр — оқ рангли юмшоқ жинс, 98-99% CаCО3 дан иборат. Бўр чиғаноқнинг калсий тузлари тўйинган эритмалари билан биргаликда чўкишидан ҳосил бўлган. Бўр, оҳак, цемент, шиша, замазкалар тайёрлашда хомашё сифатида ишлатилади.
Диатомит ва трепеллар — оқ рангли, парчаланган тоғ жинсларининг чўкиндисидан ҳосил бўлган енгил жинс. У сувли аморф ҳолатдаги кремний тупроғидан иборат бўлиб, томироёқлар ва шўр сувларда ўсадиган диатомли ўсимликлардан ташкил топган. Бу жинслар табиатда сочилувчан ёки серғовак, яхлит ҳолатда учрайди.
Трепел ва диатомит жинсларида гидравлик актив моддалар 75—96% кремний бор. Уларнинг физик ва механик хоссалари бир-бирига яқин. Зичлиги 350—950 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлик коеффициенти 0,15—0,20 Вт/м град. Диатомит ва трепел иссиқлик ўтказмайдиган ва боғловчи моддалар учун гидравлик фаол қўшилма сифатида ишлатилади.
Мэтаморф тоғ жинслари
Бирламчи ва иккиламчи жинсларни ҳар хил физик, кимёвий ва механик жараёнлар (жинслар ўртасидаги ўзаро реакциялар, тектоник жараёнлар, газлар таъсири, ҳарорат, юқори босим ва ҳ.к.) таъсирида хоссалари ва шаклининг ўзгаришидан ҳосил бўлган жинслардир. Метаморф тоғ жинсларига қуйидагилар киради.
Отилиб чиққан, кейин эса атмосфера таъсирида кўриниши ўзгарган жинслар — гнейслар.
Кўриниши ўзгарган чўкинди пардозбоп жинслар — мармар, кварситлар, сланес, асбест.
Қурилишда кенг тарқалган асосий метаморф жинсларнинг айримлари билан танишамиз.
Гнейслар — гранит, кварс порфирлари ва айрим конгломератларнинг атмосфера таъсирида кўриниши ва хусусиятлари ўзгарган, яхлит ёки юпқа сланеслар қатламидан ташкил топган жинс (3.6-расм).
Гнейслар таркиби бўйича гранитга ўхшаш. Уларнинг зичлиги 2400—2800 кг/м3, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 120—200 МПа. Гнейслар харсанг тош, бетон учун йирик тўлдиргич, йўлкалар учун ва пардозбоп плита сифатида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |