Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри



Download 323,01 Kb.
bet28/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Ёғоч ашёларнинг хиллари

Қурилишда ишлатиладиган ёғоч ашёлар икки асосий гуруҳга бўлинади: тилинган ва тилинмаган ашёлар. Тилинмаган ёғоч деб дарахт танасининг илдиз ва бутоқлардан тозалангани хари ва ходалар дейилади.


Уч қисми диаметри 14 см ва бундан катта бўлган, ҳамда ҳар икки сантиметрдан кейин бир текисда йўғонлашиб борадиган тилинмаган ёғочлар хари деб аталади (2.13-расм, а). Aгар тилинмаган ёғоч учининг диаметри 14 см дан кам бўлса, у ҳолда хода (диаметри 8—11 см) ёки ходачалар (диаметри 3—7 см) деб аталади.
Хариларнинг узунлиги Давлат стандартларига мувофиқ 3-9 метр атрофида бўлади. Лекин қурилишда ўртача узунликдаги, яъни бўйи 4—7,0 м келадиган харилар кўпроқ ишлатилади. Уларнинг диаметри тубидан учига қараб ҳар 1 метрда 1 см дан 1,5 см гача камайиб боради. Тилинган ёғочларни олишда, ҳар метрда 1,5 см дан кўпроқ ингичкалашган харилар яроқсиздир. Чунки тахта тилишда уларнинг кўп қисми чиқитга чиқиб кетади.
Тилинмаган ёғочлар сифатига кўра сортларга бўлинади. Биринчи сортга юқори сифатли харилар киради. Бундай харилардан биноларнинг оғирлик кучи таъсир этувчи конструкциялар, дурадгорлик ва мебел буюмлари тайёрланади. Иккинчи сортга айрим нуқсонлари бўлган, аммо замбуруғ билан касалланмаган харилар киради. Бу сортдаги ёғочлар куч таъсирида ишлайдиган конструкциялар, қолиплар ва шунга ўхшашларни тайёрлашга кетади. Учинчи сорт хариларда нуқсонлар кўп бўлади, лекин чириш касаллиги бўлмаслиги керак. Бундай ёғочлар эса бино ва иншоотларнинг иккинчи даражали қисмлари сифатида ёғоч бинолар қуришда ва шу кабиларда ишлатилади.
Хода ва ходачалардан кўпинча қурилишда тўсин, устун ва синчлар, ҳамда тиргаклар тайёрланади. Ходалар бўйига арраланиб тилинган ёғоч ашёлар олинади. Ёғочнинг сифатига ва ундаги нуқсонларнинг миқдорига қараб тилинган ёғоч ашёлар олтита сортга бўлинади.
Қурилишда тилинган ашёларнинг қуйидаги турлари ишлатилади: харини бўйламасига қоқ ўртасидан арралаб бўлинса, ярим харилар ҳосил бўлади (2.13-расм, б).
Ярим харилар иситилмайдиган биноларнинг деворларига, ёпма синчларига ва бошқаларга ишлатилади. Ярим хари деганда унинг кўндаланг кесимини — д/2 тушунмоқ керак. Масалан, харининг диаметри 140 ёки 180 мм бўлса, ярим хари 140/2 ёки 180/2 деб ёзилади.
Бутун харини бўйламасига тўрт қисмга тенг арралаб, чорак хари олинади (2.13-расм, д). Давлат стандартларига мувофиқ, тилинган ёғочлар кўндаланг кесимнинг шаклига ва катта-кичиклигига қараб қурилиш бруслари, брусчалар ҳамда бошқа хилларга бўлинади.
Хари тўрт томонидан арраланса, тўғри тўртбурчак ёки квадрат кесимли тоза кесилган брус ҳосил бўлади. Бруслар кесимининг ўлчами 100—220 мм чегарасида белгиланади.
Қурилишда асосан устунлар сифатида квадрат кесимли бруслар томбоп ёпма тўсинлар, стропила тўсинлар ва тўртбурчак кесимли (2.14-расм) бруслар ишлати­лади. Кўпинча, кўндаланг кесими тўғри тўрт­бурчакли тоза қирқилган брус ҳосил қилишга зарурат бўлмайди. Ёғочни тежаш мақсадида харининг тўрт томони чала арраланиб, юмалоқ қиррали брус ҳосил қилинади.
Фақатгина икки томони арраланган хари икки кандли брус деб аталади. Қурилиш учун узунлиги 1—7 м, эни 120—300 мм ва қалинлиги 110—225 мм бўлган бруслар яроқли ҳисобланади.
Ёғоч ашёларнинг қурилишда энг кўп ишлатиладиган хили —тахтадир. Улар кўндаланг кесимининг шаклига қараб уч хил: эни бир ўлчамда, ҳамма то­мони арраланган тўғри қир­рали тахта (2.15-расм, а), икки қирраси чала арралан­ган ю­малоқ қиррали тахта (2.15-расм, б) ва икки қирраси бу­тунлай арралан­маган тахта­ларга (2.15-расм, д) бў­ли­нади. Уму­ман, тахта деган­да эни қалинлигидан уч марта ортиқ бўлган ёғочни ту­шуниш лозим.
Харини арраланганда икки ёки тўртта чеккаси­дан чиқ­қан тахта пуш­тахта дейилади (2.15-расм, э). Бундай тах­талар қури­лишда иккинчи дара­жали қисмлар ёки ёрдамчи ашё сифатида ишлатилади.
Тахталарнинг ўлчам­лари стандартлаштирилган. Тахтанинг эни 80—300 мм бўлади. Улар қалинлиги жиҳатдан икки хил: юпқа ва қалин хилларга бўлинади. Юпқа тахталарнинг қалин­лиги 8, 16, 19 ва 25 мм, қалин тахталарники эса 40, 50, 60 ва 100 мм бўлади.
Қурилишда олдиндан йўниб тайёрлаб қўйилган ёғоч эле­ментлардан, полбоп шпунтли тахталар (2.16-расм), часпаклар, полнинг деворга туташган бурчагига қоқиладиган плинтуслар ва зинапоя тутқичи каби яримфабрикат буюмлар кенг ишлатилмоқда. Йўнилган тахталар кўндаланг кесимининг шаклига кўра: тўғри тўртбурчакли (рандалангандан кейин ҳам ўзининг аввалги шакли ўзгармайди) ва шпунтли хилларга бўлинади. Шпунтли тахталар пол учун, деворларни қоплаш ва пардеворлар қуриш учун ишлатилади. Бундай тахталар рандаланган бўлиб, уларнинг бир четида шпунт (ариқча), иккинчи четида чи­зиғи бўлади. Шу туфайли, уларни бир-бирига зич қилиб бирлаштириш мумкин.
Часпаклар (2.17-расм) де­вор сувоғи билан эшик кесаки­сининг бир-бирига туташган жойини беркитиб туриш учун, шунинг­дек, ё­ғоч уйларда дераза ҳам­да эшик ўринларига шакл бериш учун ишлатилади. Час­паклар тах­таларнинг узунлиги бўй­лаб мах­сус ранда билан йўниб тайёрла­нади.
Галтел ва плинтуслар полнинг девор билан туташган жойини бер­китиб туради. Зина панжарадан фой­даланиш қулай бўлиши учун, панжаранинг юқориги томонига ҳар хил кесимли тутқичлар маҳкамла­нади (2.18-расм).
Ёғоч ашёлар жуда кўп бўлган жойларда (ўрмонли раёнларда) ёғоч тахталардан иморат томларини ёпишда ҳам фойдаланилади. Бунинг учун бўйи 50—70 см, эни 8—15 см ва қалинлиги 0,3 см ке­ладиган пластинкалар ҳамда гонт (қалин қирраси бўйлаб нов шаклида йўнилган тахтачалар) тайёрланади. Улар учун қат­тиқлиги ўртача бўлган ёғоч (қарағай, терак, зирк дарахти ва ҳ.к.) ишлатилади.
Сувоқчиликда ишлатиладиган резги тахта қалинлиги 2-3 мм, эни 30 мм га яқин ва узунлиги 1,5-2 мм келадиган рейкадир.
Фанерлар юпқа ёғоч қатламлари толаларини бир-бирига тик қўйиб, елим билан ёпиштириб тайёрланади. Бу қатламлар юқори сифатли, танаси тўғри бўлган қайин, зирк дарахти, терак ҳамда қарағайдан тайёрланади.
Махсус станокларнинг кенг ва жуда ўткир пичоғи ёрдамида айланиб турувчи харидан юпқа қатлам — фанер шпони шилинади (2.19-расм).
Фанернинг ўлчамлари: 72,5183 см, қалинлиги 0,15—1,2 см. Фанер тайёрлашда ишлатиладиган елим хоссаларига қараб сувга чидамсиз ва сувга чидамли хиллларга бўлинади. Сувга чидамли фанер қайин дарахти шпони­дан тайёрланади, бундай фа­нернинг шпонлари махсус син­тетик смолалардан (фенол­фор­малдегид, карбамид ва ҳ.к. лардан) олинган елимлар би­лан ёпиштирилади: 7, 9 ва 11 қатламли бўлади.
Оқ қайин ёғочидан шилинган шпонларни бакелит елими билан ёпиштириб фа­нерлар олинади. Бундай фанерларни тайёрлашда елимнинг қандай смоладан ишланганлигига кўра БФС (спиртда эрувчан смо­лалардан), БФБ-1 (спиртда ва сувда эрувчан смолалардан) ва БФБ-2 (сувда эрувчан смо­лалардан) син­гари маркаларга бўлинади. Бакелит билан ё­пиштирилган фанер жуда мус­таҳкам, за­рарли муҳитга чи­дамли бўлади. Фанерларни ўзаро ёпиш­тириб, елимлан­ган конструк­тив элементлар тайёрланади.
Паркет — турли ёғоч­дан тайёрланган, узунлиги 15—50 см, эни 3,5—9 см ва қалинлиги 1,2; 1,7; 2,0 см келадиган тахтачадир. Паркет­нинг ариқчали, шпунтли, фалсли ва қия қиррали (2.20-расм) хиллари ишлаб чиқари­лади. Эн­диликда донали паркет тахта­чаларнинг қалинлиги 1,5 см, узунлиги 15 дан 40 см гача, эни 3 дан 6 см гача бўлган хиллари ишлаб чиқарилмоқда.
Қурилишда игнабаргли дарахт ё­ғочдан тайёрланган паркет шитлар кўп қўл­ланилади. Уларнинг ўлчами 100100 см дан 140140 см гача бўлиши мумкин. Паркет шит кесими 4,49,4 см ли брусча­лардан йиғилади, қалинлиги 3-3,5 см ли шпунт брусга бир текис ётқизилади ва унга япроқли ё­ғочнинг қаттиқ туридан тай­ёрланган паркет тахтачалар маълум шаклда сувга чидамли елим билан ё­пиштирилиб пол қилинади.
Ҳозирги паркет шит ўрнига бошқа йирикроқ элементлар: эни 15 см ва узунлиги 300 см гача бўлган паркет тахталар ва қаттиқ қоғозга ёпиштирилган йиғма мозаика паркетлари ишлатилмоқда. Бундай полбоп элементларнинг катталиги 40—60 см бўлиши мумкин. Иккиламчи ёғочлардан (2.21-расм) қалинлиги 2,6-5 см бўлган дурадгорлик плиталари ишланади. Бундай плита майда рейкаларни бир-бирига ёпиштириб ва зарур бўлган тақдирда бир ёки икки томонига фанер шпони ёпиштириб тайёрланади.
Юқорида айтиб ўтилган яримфабрикат ва буюмлардан ташқари заводда тайёрланган ёғоч конструкциялардан ҳам қурилишда кенг фойдаланилади. Қурилишга ёғоч конструкциялар тайёр ёки қурилиш майдонининг ўзида йиғиладиган ҳолда ҳам келтирилади.
Ёпма ва қаватлараро конструкциялар сифатида кесими тўғри тўртбурчак ва Т шаклида елимланган тўсинлар, йиғма қолиплар ва шунга ўхшашлар қурилишда кўплаб ишлатилади. Бундай конст-рукцияларни тайёрлашда елим сифатида сув таъсирига чидамли бўлган казеинли цемент, сувга чидамли фенолформалдегид ва шу кабилар ишлатилади.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish