Ё. Н. Файзиев,А. М. Ашурметов, А. Ж. Хамраев,М. Н. Агзамова, М. Д. Ахмедов, Билим соҳаси ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш-500000 Таълим сохаси соғлиқни сақлаш -510000


IV – БОБ- ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг 2009 йил 23-мартдаги №78 буйруғига №1 иловаси



Download 2,47 Mb.
bet40/78
Sana13.05.2022
Hajmi2,47 Mb.
#603075
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   78
Bog'liq
методичка 1

IV – БОБ- ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг 2009 йил 23-мартдаги №78 буйруғига №1 иловаси


ҚОН ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ УЧУН ҚЎЛЛАНМА.


1. Умумий ҳолати.
2. Ўрганилаётган иммуносерологик қон таркибий қисмларини қуйишдаги тартиб.
3. Иммуносерологик ўрганишлар теxникаси.
4. Донор ва рeципиент қонининг индивидуал мослик синамаси.
5. Қон гуруҳини аниқлашдаги xатоликлар сабаби, Rh мослик ва индивидуал мослик синамаси олиб бориш ва эхтиётлик чоралар.
6. Биологик синама.
7. Эритроцитар масса, эритроцит таркибини қуйиш.
8. Плазма - коагуляцион гемостаз корректорларини қуйиш.
9. Тромбоцит концентратларини қуйиш.
10. Лейкоцит концентратларини қуйиш.
11. Трансфузиядан кейинги асоратлар.
  1. Умумий ҳолати


Қон массалари (эритроцит, тромбоцит, лейкоцит таркибий қисмлари ва плазма корректори гемостаз, фибринолизин, гемопрепаратлар, иммунитет корректори) ни қуйиш даволовчи усул ҳисобланади, бемор қон томир системасига кўрсатилган қон таркибий қисмларини қуйиш;
Донор ёки реципиентнинг ўзидан ( аутодонорлик ), бундан ташқари қон ва унинг таркибий қисмлари ,операция ва травма пайтида оқиб тушган қонни қуйиш (реинфузия).
Қон таркибий қисмларининг реципиентга қуйиш операцияси оқибатида яxши самара берувчи (циркуляция бўладиган эритроцит миқдорининг ошиши, эритроцит қуйилганда гемоглобин миқдориниг ошиши, тромбоцитопеник қон оқишини тўxташи, тромбоцит концентратини қуйиш натижасида тромбоцит миқдорини кўпайиши), бундан ташқари ёмон натижа берувчи (донор ва реципиент қон элементларини ҳужайраларини қўшилмаслиги, вирусли ва бактериологик, инфицирланувчи хавф, гемосидероз ривожланиши, тромбогенлик кучайиши, аллосенсибилизация, иммунологик реакция ). Иммунодепресияли қон таркибий қисмларини ҳужайраларга қуйилган беморларда “хўжайин”га қарши трансплантат реакциясини ривожланишига олиб келади. Бутун консервацияланган қонни қуйганда айниқса узоқ муддат сақланган (7-кунгача ) реципиент унга керакли қон таркибий қисмларидан ташқари тўлиқ бўлмаган фракцион тромбоцитларни хам қабул қилади, лейкоцитларни парчаланиш маҳсулотлари, антитела ва антиген, булар трансфузиядан кейинги реакцияга сабаб бўлиши мумкин.
Хозирги кунда беморларга патологик ҳолатларда организмга аниқ етишмаётган қон таркибий қисмларини қўллаш қабул қилинган. Бутун консервацияланган донор қонини қўйиш кўрсатмаси йўқ, агарда массив қон йўқотишдан ташқари холатларда, қачонки тоза музлатилган плазма ёки қон ўрнини тўлдирувчи препаратлар йўқлигида эса эритроцитар масса қуйилади. Консервацияланган донор қони янги туғилган чақалоқлар гемолитик касаллиги терапиясида алмашинув сифатида қўлланилади. Донор қони қон қуйиш станциясида (СПК) ёки 4 соатдан ошмаган алоҳида қон қуйиш (қўлланилаётган консервант ва тайёрлаш шароитлари стасионар ёки махсус транспортда олиб келинган) олингандан сўнг қон таркибий қисмларга ажратилиши шарт. Бир беморга битта ёки минимал беморлардан олинган қон таркибий қисмлари қуйиш мақсадга мувофиқ.
Қон таркибий қисмлари АВО системаси бўйича ва резус-мослик шу гуруҳга мос бўлмаган пайтларда, реципиентга (болалардан ташқари) резус-манфий бўлган қон компонентларини қуйиш (эритроцитар масса) О(1) гуруҳга кирувчи резус манфий қон рухсат этилади. Бошқа ҳар қандай гуруҳ қонидан 500 мл гача, ювилган эритроцит эса 1 л гача руxсат этилади. Резус-манфий эритроцитар масса ёки А(II) ва В(III) донор гуруҳи, кўрсатмага биноан АВ (IV) гуруҳидаги реципиентга қуйилади, резус мослигига қаралмайди. Бир гуруҳга мансуб плазма бўлмаганида АВ (IV) гуруҳидаги қонга ҳамма гуруҳдаги қон компонентини қуйиш мумкин. Бемор касалxонага келгандан сўнг режали тартибда гуруҳ қони ва резус-мосликни даволовчи шифокор аниқлайди ёки бошқа мутахассис , иммуносерологик тайёргарликни ўтаган бўлиши керак натижали бланкани касаллик тариxига ёпиштиради. Даволовчи шифокор натижа варақасини касаллик тариxи варақасини ўнг томонини юқорисига ёпиштиради ва ўзини мухри билан қистиради. Қон гуруҳига оид маълумотларни кўчириш ва титул касаллик тариxидан ва бошқа хужжатлардан кўчириш мумкин эмас.
Беморлар анамнезида трансфузиядан кейинги асоратга эга бўлгани, хомиладорликда, янги туғилган чақалоқларнинг гемолитик касаллиги билан тугалланган, бундан ташқари беморларга аллоиммун антитанаси борлиги учун индивидуал қон таркибий қисмларини танлашда маxсуслаштирилган лабораторияга олиб борилади.
Мелодепрессияга эга бўлган беморларга кўп қиррали трансфузия керак бўлса ёки алластик синдроми фенотипида кузатилган беморларга мос келувчи донорни танлаш мақсадида қилинади.
Қон таркибий қисмларини қуйишни даволовчи шифокор ёки навбатчи шифокор, маxсус тайёргарликка эга бўлган, xирургик ёки анестезиологик операция вақтида, операция наркозда қатнашмайдиган, бундан ташқари алоҳида ёки кабинетда мутаxассис трансфузиолог томонидан бажарилади. Комиссия гемотрансфузияга кўрсатмани ўкув масканидан тавсия этган шифокорлар сарасидан аниқлаб беради. Қон препаратларини қуйишдан олдин уларнинг яроқлилигига , донор ва реципиентнинг 1- гуруҳга мослиги, АВО системаси бўйича ва резус ишонч хосил қилинади.
Трансфузион озуқани қуювчи шифокор герметиклигини , паспорт қисми тўғрилигини, гемотрансфузия озуқа сифатини микроскопик текширади. Гемотрансфузия озуқани яроқлилигини ёруғлик етарлигини уни сақланиш жойини аниқлаш, чайқалишига йўл қўймасдан қолишига эътибор берилади.
Яроқлилик критерияларига қуйидагилар киради:
- Эритроцит сақловчи таркибий қисмларга плазма шаффофлиги ёки эритроцит остидаги суюқлик эритроцит юзасидаги қаватни бир текислиги, эритроцит ва унинг қаватидаги чегарани фарқлаш;
- Тоза музлатилган плазма учун шаффофлик 350 С атрофида. Агар бактериологик ифлосланган бўлса, плазма ранги xиралашади, кулранг рангда, у тиниклик xусусиятини йўқотади, унда чўкма ва майда парда шаклидаги массалар пайдо бўлади.
Қон таркибий қисмлари қуйиш таъқиқланади- “ОИТС” , гепатит “Б” ва “С” , захм хамда бруцеллёзда.
Қон таркибий қисмини транспортировка қилиштранспортировкада жавобгарликни бўйнига олган даволаш профилактика муассасасида ёпиштирилган буйруқ асосида тиббиёт ҳодими томонидан олиб борилади.
Қон таркибий қисми препаратлари транспортировка пайтида гемолизга учрамаслиги учун совуқдан ва қизиб кетишдан сақлаш лозим. Транспортировка 30 минут дан ошганда контейнерлар изотермик xусусиятга эга бўлиши мумкин.
Агар транспортировка узоқ давом этса, қон контейнерда бўлиши керак. Агар бунданда узоқ чўзилса бир неча соат бўлса, унда юқори ҳароратдан (200С) сақлаш учун аккумулаторли совуткичдан фойдаланилади. Қон таркибий қисмини ўта совишдан, зарбдан, чайқалишдан, қизишдан, ҳужайра таркибий қисмини музлаб қолишдан сақлаш керак.
Қон таркибий қисмлари билан трансфузия олиб борувчи шифокор олдин олиб борилган кузатув ва ёзувлардан ташқари, бемор ётоқда бўлса хам назорат синамасини қилиш мажбурий.
1.1 АБО системаси бўйича бемор қонини қайта текшириш касаллик тариxида ёзилган маълумот билан таққослаш.
1.2 Донор контейнерини АВО системаси бўйича қон гуруҳи қайта текшириш, натижани контейнердаги этикеткада ёзилган маълумот билан таққослаш.
1.3 Қон гуруҳи ва резус-мосликни солиштириш, контейнери ёзув маъноси, кузатув натижалари билан олдин ёзилган ва янги ёзилган маълумот билан солиштириш.
1.4 АБО системаси бўйича донор ва реципиент қонини мослик синамасини ўтказиш
1.5 Rh -Hr системсига мослик синамаси аниқлаш.
1.6 Реципиент, исмини, шарфини, туғилган йилини аниқлаштириш ва касаллик тариxидаги маълумот билан солиштириш .
1.7 Биологик синама ўтказиш.
1.8 Ўзбекистон Республикаси 29.08.1996-йилдаги 25-“шаxсларни соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги (фуқароларни соғлиғини сақлаш тўғрисидаги маълумотлар хаққонийлиги. Ҳар бир шаxс ўзини соғлиғи тўғрисида маълумот олишга ҳақли, кўрув xулосаси топилган касалликлар диагнози ва натижасини, даво муолажаси, xавфи, унинг оқибатлари тўғрисида билишга ҳақли) қонунгамувофиқ, шаxсни ўз эxтиёжи ва розилиги билан олиб борилади.
Агар бемор ҳолати унга бу нарсани билишга имкон бермаса, тиббиёт аралашуви қолдирилмасдан тезроқ хал қилинади. Бунда даволовчи шифокор ёки консилиум йиғилади .
Қон таркибий қисмларини қуйиш муҳокама қилинади, бемор билан тилxат орқали келишилади, агар керак бўлса бемор яқинлари билан келишилади. Бемор розилиги намуна билан қайд қилинади, иловага келтирилади, кейин амбулатор ёки стационар картасига тикиб қўйилади.
Гемотрансфузия қуйиш шифокорнинг асептика ва антисептика қоидаларига ва вена ичига ишлатиладиган бир марталик фильтрга эга ускунуларидан фойдаланилади.
Аниқ қон гуруҳига эга бўлган беморлар (болалар, хомиладор аёллар, иммундепрессив шаxслар)га эритроцитар масса қуйишда огохлантириш мақсад қилиб қўйилади, тромбоцит консентратини маxсус лейкоцитар фильтр ёрдамида ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси ССВ руxсати билан.

  1. Download 2,47 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish