10 – жадвал. Физиологик (изотоник) эритма
Натрий хлориди
|
–
|
0,9%ли эритма
|
Рингер эритмаси
|
Натрий хлориди
|
–
|
8,0 гр.
|
Калий хлориди
|
–
|
0,075 гр.
|
Кальций хлориди
|
–
|
0,1 гр.
|
Натрий бикорбанат
|
–
|
0,1 гр.
|
Дистилланган сув
|
–
|
1 литргача
|
Рингер-Локк эритмаси
|
Натрий хлориди
|
–
|
9,0 гр.
|
Натрий бикорбанат
|
–
|
0,2 гр.
|
Кальций хлориди
|
–
|
0,2 гр.
|
Калий хлориди
|
–
|
0,2 гр.
|
Глюкоза
|
–
|
1,0 гр.
|
Икки марта дистилланган сув
|
–
|
1 литргача
|
Лактасол
|
Натрий хлориди
|
–
|
6,2 гр.
|
Калий хлориди
|
–
|
0,3 гр.
|
Кальций хлориди
|
–
|
0,16 гр.
|
Магнийхлориди
|
|
0,1 гр.
|
Натрий лактати
|
–
|
3,36 гр.
|
Натрий бикорбанат
|
–
|
0,3 гр.
|
Дистилланган сув
|
–
|
литргача
|
5.Сув-туз моддалари алмашинуви ва кислотали-ишқорли ҳолат регуляторлари
Ушбу турдаги дори воситаларига кристаллоид (полиионли эритмалар) ва осмотик диуретиклар киради.
Кристаллоид эритмалар
Энг кўп фойдаланиладиган эритмалар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Клиник амалётда келтирилган эритмалардан сув-туз моддалари мувозанатини тиклаш учун фойдаланилади, зеро уларда қон таркибига энг яқин тўпламдаги ионлар мавжуд. Рингер-Локк ва лактосол туридаги эритмалар бундан ташқари ацидозга қарши бикорбанат ёки натрий лактати кўринишидаги таркибий қисмларга ҳам эга. Ацидоз кўрсаткичларини тиклаш учун 4-5%ли гидрокарбонат натрий эритмаси (сода) венага юборилади.
П олиионли эритмалар кам молекуляр массага эга бўлиб, тезликда капиллярлар деворлари орқали ҳужайралараро бўшлиққа ўтади ва интерстициядаги суюқликнинг меъёрий миқдорини тиклайди. Улар тезлик билан қон томиридан чиқиб кетадилар. Шу муносабат билан, кристаллоид ва коллоид эритмаларнинг биргаликдаги қўлланилиши мақсадга мувофиқ.
Кристаллоидлар гемодинамик коллоид қон ўрнини босувчилар билан биргаликда травматик ва геморрагик шок, йирингли-септик касалликларда, жиддий хирургия амалёти ва хирургия амалётидан кейинги даврлардаги сув-тузли баланс ва кислотали-ишқорли мувозат бузилишининг олдини олиш ва тузатиш мақсадларида фойдаланилади. Бунда нафақат ҳужайрадан ташқари суюқлик дефицитининг,балки метаболик ацидоз ва заҳарланишдан кўрилган зарарларнинг ўрни қоплаш, балки гиповолемиянинг қисман тузалиши ва артериал босимни стабиллаштиришда намоён бўлувчи муайян гемодинамик таъсир юз беради.
6.Осмодиуретиклар.
Осмодиуретикларга қуйидаги кўп атомли спирт маҳсулотлари киради:
сорбит ва маннит.
Маннитол – натрий изотоник эритмасидаги 15%ли маннит эритмаси.
Сорбитол – натрий изотоник эритмасидаги 20%ли сорбит эритмаси.
Кўрсатилган дори воситаларининг диуретик таъсири механизми плазманинг осмотик даражаси ва қон томири изига интерстициал суюқлик оқимининг ошиши билан боғлиқ бўлиб, бу АҚҲ ва буйракка қон келишини кўпайишига ёрдам беради.
Б уйрак фильтрлаш ҳажмининг кўпайиши натижасида натрий, хлор ва сувларнинг экскрецияси кўпаяди ва шу билан бирга буйраклар каналчаларида уларнинг сингилиши тўхтатилади. Дори воситалари вена қон томирига ёки оқизилиб тана оғирлигига нисбатан суткасига 1-2 г/кг. ҳажмида юборилади.
Осмодиуретикларни қўллаш кўрсатилган ҳолатлар ўткир буйрак етишмовчилигининг бошланғич даври, гемолитик шок, юрак етишмовчилиги, мия шиши, ичак парези (перистальтикани стимуллайди), жигар ва сафро чиқариш йўллари касалликлари ва бошқа шу кабилардир. Уларнинг қўлланилиши мумкин бўлмаган ҳолатлар эса буйракларда фильтрлаш жараёнидаги бузилиш, кучли анасарка ва экстрацеллюляр гипергидратация билан боғлиқ бошқа ҳолатлар билан кузатиладиган юрак етишмовчилиги, бош мия босими кабилардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |