Катта ярим шарлар пўстлоғининг ишлашидаги системалилик Мия пўстлоғидаги синтетик фаолиятнинг мураккаб формалари динамик стереотип, ёки системалилик тушунчалари билан ифодаланади-ган ҳодисаларда яққол кўринади.
Ит устидаги тажрибада куч жиҳатдан ҳар хил шартли рефлексларни вужудга келтирадиган ҳар хил шартли таъсирловчилар кун сайин қатъиян муайян тартибда қўлланилса, ҳайвоннинг катта ярим шарлар пўстлоғида таъсиротларнинг бутун шу системасига кўрсатиладиган реакцияларнинг муайян стереотипи вужудга келади. Қандайдир тажрибада шартли таъсирловчилардан фақат биронтасини такрор таъсир эттириб, бунга ишониш мумкин. Шартли таъсирловчи кучли, кучсиз ёки тормоз-ловчи таъсирловчи ўрнида ҳўлланилишига қараб, эффекти куч жиҳатидан ҳар хил бўлади (268-расм). Мия пўстлоғи сигналга муайян андаза билан, ҳосил бўлган динамик стереотипга яраша реакция кўрсатади. Шартли сигнал якка таъсирловчи сифатида эмас, балки муайян сигнал-лар системасининг аввалги ва кейинги таъсиротлар билан боғланган бир элементи сифатида идрок этилади.
Мия пўстлоғининг бир фаолиятдан иккинчи фаолиятга шартли рефлекс йўли билан кўчиши Организм яшайдиган табиий шароитда таъсиротларни мия пўстлоғида анализ ва синтез қилиш процессларида мия пўстлоғининг бир фаолиятдан иккинчи фаолиятга шартли рефлекс йўли билан кўчиши муҳим роль ўйнашини Э. А. Асратян аниқлади. Бунинг моҳияти шундан иборатки, шартли таъсирловчининг эффекти шу таъсирловчи қўлланилаётган шароитга муайян даражада боғлиқ бўлиб қолиши мумкин.
Масалан, товуш чиқарувчи бирон агент, масалан, минутига 120 марта тебранадиган метрономни жаранглатиш билан бирга эрталаб ҳайвонга овқат берилса, кундузи эса оёғига электр токи билан таъсир этилса, бундай таъсирловчи шартсиз таъсирот билан бир неча марта мустаҳкамлангач, кун вақтига (эрталабки ёки кундузига) қараб ҳар хил сигнал аҳамиятини касб этади — эрталаб овқатланиш шартли реакциясини, кундузи эса ҳимояланиш реакциясини вужудга келтиради. Кун вақтн шартли реакция характерини белгилаб берувчи, мия пўстлоғини бир фаолиятдан иккинчи фаолиятга кўчирувчи омил бўлиб чиқади.
268-расм. Стереотип билан қилингаи тажрибада (чапда) ва фақат битта таъсирловчини қўлланиб қилинган тажрибада (унгда) шартли рефлексларнинг миқдорлари. Фақат бир таъсирловчи—ёруғлик қўлланилганда шартли рефлектор фаолиятнинг стереотипияси мусхаҳкам бўлиб вужудга келади (.Э. А. Асратяняай).