Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Устунчалар баландлиги шартли рефлекс миқдорига мос келади



Download 13,93 Mb.
bet476/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   472   473   474   475   476   477   478   479   ...   493
Bog'liq
fizi

Устунчалар баландлиги шартли рефлекс миқдорига мос келади.
Эксперимент шароити ёки экспериментаторнинг ўзига алоқадор турли-туман таъсирловчилар шундай кўчирувчи омиллар (переключателлар) бўла олиши тажрибалардан маълум. Переключателлар қандай бўлмасин рўй-рост эффектни юзага чиқармайди, улар мия пўстлоғининг ҳолатини фақат специфик равишда ўзгартиради: баъзи вақтинча алоқаларни тормозлайди ва бошқа вақтинча алоқаларнинг қўзғалувчанлигини оширади. Тадқиқотнинг турли шароитида бир таъсирловчининг ўзи (масалан, гудок товуши) гоҳ шартли сигнал бўлиб, гоҳ тормозловчи сигнал бўлиб таъсир этиши мумкин. Мия пўстлоғи бир фаолиятдан иккинчи фаолиятга кўча олгани учун организм муттасил ўзгарувчи ташқи муҳитга мукаммалроқ мослашади.
Одамнинг олий нерр фаолиятида мия пўстлоғининг бир фаолиятдан иккинчи фаолиятга кўчиши айниқса катта аҳамиятга эгадир. Одам уйида, ишхонасида, меҳмондорчиликда, театрда, йўлда ва бошқа жойларда эканлигига қараб, бир хил таъсирловчиларга (бир сўзнинг ўзига, бир нарсанинг ўзига) турлича реакция кўрсатиш мисоллари кундалик ҳаётда сон-саноқсиз.
Катта ярим шарлар пўстлоғида қўзғалиш ва тормозланишнинг ўзаро муносабатлари
Қўзғалиш ва тормозланиш иррадиацияси ҳам концентрацияси.
Шартли рефлекс ҳосил қилишда кузатиладиган шартли рефлекс генерализациясини И. П. Павлов шундай изоҳлаган эди: шартли сигнал ҳар тал таъсир этганда қўзғалиш мия пўстлоғининг бевосита таъсирланадиган ҳужайраларидан қўшни ҳужайраларга ёйилиб (иррадиация), уларни вужудга келаётган вақтинча алоқага тортади.
Мия пўстлоғининг сенсор зоналарида, айниқса ассоциатив зоналарида кўпгина нерв йўллари (горизонтал толалар) борлигини, ёнма-ён ётган нерв ҳужайралари шу горизонтал толалар орқали боғланишини ҳозирги замондаги гистологик ва электрофизиологик тадқиқотлар кўрсатиб берди.
Бироқ қўзғалиш мия пўстлоғининг бир қисмидан иккинчи қисмига ўтганда, яъни қўзғалиш иррадиациясида боя айтилган горизонтал йўллар билан бир қаторда вертикал йўллар: пўстлоқ—пўстлоқ ости—пўстлоқ йўллари, айниқса мия стволининг ретикуляр формацияси орқали ўтувчи йўллар ҳам муҳим роль ўйнаса керак. Масалан, мия пўстлоғининг бир қисмига стрихнин эритмаси билан ҳўлланган қоғоз қўйиб, юзага чиқарилган нерв импульсларининг разрядлари иккала ярим шар пўстлоғини бирлаштирувчи қадоқсимон тана қирқиб қўйилганига қарамай, қарама-қарши ярим шарга ҳам тарқалади. Фармакологик модда — аминазин (хлорпромазин) ретикуляр формация функцияларини сусайтирганда импульслар бир ярим шардан иккинчи ярим шарга ўтмай қўяди.
Таъсирловчиларни дифференциаллаш процессида ички тормозланиш қўзғалиш иррадиациясини чеклаб, нейронларнинг. муайян группаларида қўзғалиш концентрациясига ёрдам беради.
И . П. Павлов шартли рефлексларга тормозловчи сигналларнинг таъсирини текшириб, қўзғалишгина эмас, тормозланиш ҳам иррадиацияга ва концентрацияга қодир, деган хулогага келди.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   472   473   474   475   476   477   478   479   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish