Нерв системасининг типлари
Шартли рефлектор фаолият нерв системасининг индивидуал хоссаларига боғлиқ. Олий нерв фаолиятининг характерини анчагина белгилаб берувчи шу хоссалар йиғиндиси ҳар бир индивидуумнинг ирсий хусусиятларига ва аввалги ҳаёт тажрибасига боғлиқ бўлиб, нерв систе-масининг типи деб аталади. Бир турга кирадиган турли ҳайвонларда шартли рефлексларнинг бирдай шароитда вужудга келиш тезлиги, миқдори ва мустаҳкамлиги, ички ва ташқи тормозланиш интенсивлиги, нерв процессининг тез ёйилиши (иррадиация)) ва тўпланиши (концентрация), индукцияга лаёқатлилик, олий нерв фаолиятида патологик ҳолатни вужудга келтирувчи ҳар хил таъсиротларга озми-кўпми мойиллик нерв системасининг типига боғлиқ.
Олий нерв фаолиятидаги индивидуал хусусиятларни бутун комплексини текширишга асосланиб, нерв системасининг асосий типлари аниқланди ва ҳар бир организмнинг қайси типга кириши — мансублиги билинади. И. П. Павлов итдаги шартли рефлексларни лабораторияда кўп йиллар мобайнида текшириш натижаларига суяниб, типларни классифика-ция қилишда нерв системасининг бир неча хоссасига катта аҳамият берди, нерв системасининг шу хоссаларини нерв активлигининг энг пухта кўрсаткичлари деб ҳисоблади. Биринчидан, қўзғалиш ва тормозланиш процессларининг кучи, иккинчидан, уларнинг ўзаро мувозанатланганлиги, бошқача айтганда, қўзғалиш кучи билан тормозланиш кучининг нисбати, учинчидан, уларнинг ҳаракатчанлиги, яъни қўзғалишнинг тормозланиш билан алмашиниш тезлиги ва аксинча, тормозланишнинг қўзғалиш билан алмашиниш тезлиги шундай кўрсаткичлардан ҳисобла-нади.
Экспериментал практикада тўртта асосий тип учрайди: 1) кучли, аммо мувозанатланмаган тип — қўзғалиш процессининг тормозланиш процессидан устунлиги билан таърифланади; 2) кучли, мувозанатланган, ҳаракатчан тип — нерв процессларининг жуда ҳаракатчанлиги билан таърифланади (жуда серҳаракат тип); 3) кучли, мувозанатланган, камь ҳаракат тип — нерв процессларининг камроқ ҳаракатчанлиги билан таърифланади («ювош», кам ҳаракат, ёки инерт тип); 4) нимжон тип — қўзғалиш процессининг ҳам, тормозланиш процессининг ҳам гоят суст авж олиши билан таърифланади; тез чарчаб, меҳнат қобилиятидан маҳрум бўлиш шу типга характерлидир.
И. П. Павловнинг фикрича, нерв системасининг юқорида айтилган ва ҳайвонлар ўртасидаги тажрибаларда аниқланадиган тўртта типи одамларнинг Гиппократ томонидан аниқланган тўртта темпераментига мос келади. Қўзғалиш процессининг устунлиги билан таърифланадиган кучли, мувозанатланмаган тип холерик темпераментга; кучли, мувозанатланган, ҳаракатчан тип сангвиник темпераментга; кучли, мувозанатланган, камҳаракат тип флегматик темпераментга ва, ниҳоят нимжон тип меланхолик темпераментга мос келади.
Нерв системасининг турли типларига мансуб ҳайвонлар теварак-атрофдаги муҳитнинг турли таъсирларига мосланганлиги ва касаллик туғдирувчи агентларга чидамлилиги билан бир-биридан фарқ қилади. Масалан, нерв системаси кучли, мувозанатланган типга мансуб ҳайвонларда олий нерв фаолиятининг патологик ҳолати — неврозни ёки, И. П. Павлов айтгандек, нерв процессларининг тўқнашувини юзага чиқариш ғоятда қийин. Нерв системаси нимжон ёки кучли типга кирадиган, аммо мувозанатланмаган ҳайвонлар эса шартли рефлектор фаолиятнинг турли-туман тарзда бузилишларига кўпроқ мойил бўлади. Нерв системасининг нимжон типида неврозларнинг ҳар хил турлари ва нерв процессларининг тўқнашуви айниқса кўп учрайди. Нерв системаси шу типга кирадиган индивидуумларда турмушдаги қийин шароит, сигналларни дифференциаллашнинг мураккаб вазифалари, емирувчи кучли таъсиротлар ва шунга ўхшашлар таъсирида олий нерв фаолиятининг сурункали бузилиши айниқса осон.
Do'stlaringiz bilan baham: |