Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Ички тормозланишнинг аҳамияти



Download 13,93 Mb.
bet474/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   470   471   472   473   474   475   476   477   ...   493
Bog'liq
fizi

Ички тормозланишнинг аҳамияти. Ички тормозланишнинг кашф этилиши барча шартли сигналларни икки категорияга: шартли реакция-ни вужудга келтирувчи, ижобий шартли сигналлар ва шартли тормоз-ланишни вужудга келтирувчи, салбий шартли сигналларга ажратиш имконини берди.
Организмнинг мосланиш фаолиятида шартли тормозланишнинг аҳамияти жуда катта. Ички тормозланиш келиб чиқмаган тақдирда, шартсиз таъсирловчилар билан мустаҳкамланмай қўйилган ёки ҳеч қачон мустаҳкамланмаган, аммо мустаҳкамланувчи таъсирловчиларга ўхшайдиган ҳар хил таъсиротларга жавобан организм бир талай ортиқча, биологик жиҳатдан номақбул реакцияларни юзага чиқарган бўлур эди.
Тормозланиш туфайли организм реакциялари ташқи шароитга анча яхшироқ мос келади, организм муҳитга мукаммалроқ мослашади. Ягона нерв процессининг намоён бўладиган икки формаси — қўзғалиш ва тормозланишнинг биргалиги ва ўзаро таъсир этиши организмнинг ҳар хил мураккаб вазиятда йўл топа билиши (ориентировка) га имкон беради, таъсиротларни анализ ва синтез қилиш шартлари ҳисобланади.
Катта ярим шарлар пўстлоғида таъсиротларнинг анализ ва синтез қилиниши
Таъсиротларни анализ ва синтез қилиш — бош мия катта ярим шарлари пўстлоғининг энг муҳим функцияларидир.
Таъсиротларни анализ қилиш мия пўстлоғининг турли нейронлари ва нейрон гругшалари ўртасида қарор топадиган ўзаро таъсир туфайли катта ярим шарлар пўстлоғининг турли қисмларида рўй берувчи қўзғалишларни ўзаро боғлаш, якунлаш ва бирлаштиришдан иборат. Ҳар қандай шартли рефлексни ҳосил қилишга асос бўладиган вақтинча алоқанинг вужудга келиши мия пўстлоғидаги синтетик фаолият белгисидир.
Таъсиротларни анализ килиш организмга таъсир этувчи ҳар хил сигналларни (таъсиротларни) фарқ қилиш, ажратиш, дифференциаллашдан иборат.
Таъсиротлар рецептор аппаратдаёқ анализ қилина бошлайди, бу аппаратнинг турли элементлари характер эътибори билан ҳар хил таъсиротларга реакция кўрсатади; нерв системасининг тубан бўлимлари ҳам анализ қилади. Аммо, анализ процесслари катта ярим шарлар пўстлоғида юксак даражада тараққий этади.
Мия пўстлоғидаги сенсор зоналарнинг структураси ва нерв йўллари шундайки, рецепторларнинг ҳар бир туридан импульслар пўстлоқдаги нерв ҳужайраларининг муайян группаларига боради. Бундан ташқари, реакцияга тортиладиган ҳужайралар сони ва ҳар бир ҳужайрадаги импульслар частотаси таъсирловчининг кучига, узунлигига ва ортиб бориш тиклигига қараб катта фарқ қилади. Шу сабабли ҳар бир перифе-рик таъсиротга қўзғалишнинг ўз фазо-вақт нақшини, И. П. Павлов таъбири билан айтганда, ўзига хос «динамик структура комплекси» ни мос келтирувчи шароит вужудга келади. Уз хоссаларга кўра яқин таъ-сирловчилар бир-биридан шундай қилиб фарқланади.
Анализнинг катта ярим шарлар пўстлоғига специфик формаси таъсирловчиларни сигнал аҳамиятига қараб фарқ қилиш — дифференциаллашдан иборат, ички тормозланишнинг вужудга келиши эса шунга имкон беради.
Анализ ва синтез бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Организмга айрим-айрим икки таъсирловчи таъсир этганда анализ ва синтезнинг энг оддий формаларини кўрамиз. Бир қанча компонентларни ўз ичига олувчи комплекс таъсиротларни анализ қилишга асосланиб, мия пўстлоғидаги аналитик-синтетик фаолиятнинг мураккаброқ формалари тўғрисида фикр юритиш мумкин.
Шу мақсадда муайян тартиб билан кетма-кет келувчи бир неча сигнал шартли таъсирловчи сифатида қўлланилади; шу сигналларнинг ўзи эса шартсиз таъсирот билан мустаҳкамланмай, бошқа тартибда қўлланилади. Таъсиротлар дифференциалланадиган бўлса, бу, катта ярим шарлар пўстлоғи сигналларнинг ҳар бирини алоҳида эмас, уларнинг фақат йиғиндисинигина эмас, балки қўлланиш тартибини, изчиллигини ҳам идрок этаётганлигини кўрсатади.
Анализ ва синтезнинг мураккаб формалариниг текшириш учун А. Г. Иванов-Смоленский тўртта: А+Б + В + Г товушнинг кетма-кет қўлланилишига доир мустаҳкам шартли рефлекс вужудга келтирган. Сўнгра товушларнинг юқоридаги тартибини уларнинг бошқа (А + В + Б + Г) тартибидан фарқ қилишга (дифференциаллашга) 5 ой уриниб кўришган. Итнинг бу мураккаб таъсировчиларни тўла фарқ қилишига муваффақ бўлинмади. Бундай вазифага итнинг қурби етмайди. Дифференциалланадиган комбинация ўрта ҳисоб билан 7-марта қўлланилганда одам бундай вазифани бемалол уддалайди.
Кўпгина ҳайвонларда анализнинг оддий формалари одамдагига нисбатан яхшироқ ривожланган. Масалан, итнинг ҳид билиши ҳаммага маълум, ит ҳидларни одамга нисбатан беқиёс аниқроқ ва яхшироқ ажратади. Худди шунингдек, ит товуш таъсиротларини ҳам юксак даражада дифференциаллайди. Бир товуш шартсиз таъсирот билан мустаҳкамланса-ю, иккинчи товуш мустаҳкамланмаса, ит 1/8 тон қадар фарқ қилувчи икки товушни бир-биридан ажратганини кузатиш мумкин. Одам қулоғи сезмайдиган баландликдаги товушларни ит қулоғи эшитади.
Шундай қилиб, айрим қўлланилган таъсиротларни фарқ қилиш, яъни кортикал анализнинг қуйи формаси одамга нисбатан ҳайвонда яхшироқ ривожланган бўлиши мумкин. Аммо таъсиротларни анализ ва синтез қилишнинг олий формалари ҳийла юк-сак ривожланганлиги билан одам ҳайвондан олдинда туради. Ф. Энгельснинг таъбири билан айтганда, «бургут одамга қараганда анча узоқни кўради, лекин одамнинг кўзи буюмларда бургут кўзига қараганда анча кўп нарсани ажратади».
Одамдаги катта ярим шарлар пўстлоғининг синтетик фаолият процессларида шартли ва шартсиз таъсирловчиларнинг пўстлоқ вакиллиги ҳужайралари ўртасидаги вақтин-ча алоқаларгнна эмас, индифферент таъсиротлар йиғиндисини идрок этишда қатнашуви нерв ҳужайраларининг группалари ўртасида вужудга келадиган вақтинча алоқалар ҳам муҳим роль ўйнайди. Масалан, бирон куй товушлари эшитилганда эшитув анализаторининг пўстлоқдаги тегишли ҳужайралари перифериядан келувчи таъсиротлар билан муайян тартибда қўзғолади ва шу ҳужайралар ўртасда вақтинча алоқалар вужудга келади. Куйни эсда қолдириш — эшитув анализаторида вақтинча алоқаларнинг вужудга келиши демакдир. Бошланғич бир неча нотанинг жаранглаши бутун куйни эсга тушириш учун кифоя қилиши вақтинча алоқалар вужудга келишидан гувоҳлик беради. Бирон сурат ёки нарсани кўздан кечирганда кўз тўр пардасидан ва кўз мускул-ларидан афферент импульслар кўрув анализатори билан проприорецептив анализатор-нинг пўстлоқдаги ҳужайраларига муайян тартиб билан боради, шу туфайли мазкур ҳужайралар ўртасида вақтинча алоқалар вужудга келади. Натижада кўрув образи из қолдиради.
Таъсирловчи қанча мураккаб бўлса, яъни қанча кўп компонентлардан тузилган бўлса, мия пўстлоғининг идрок этувчи ҳужайралари ўртасида ўшанча кўп вақтинча алоқалар вужудга келиши керак.
Таъсиротларни анализ ва синтез қилиш учун физиологик процесслари — олий формалари одамда ҳодиса ва тушунчаларни логик анализ ва синтез қилишнинг сифат жиҳатидан ўзига хос процесслари вужудга келиши учун асос ҳисобланади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   470   471   472   473   474   475   476   477   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish