Шартли рефлексларнинг биологик аҳамияти Шартли рефлекслар организмнинг мосланиши учун жуда катта аҳамиятга эгадир. Улар организмнинг ҳаёт процессида ташқи муҳитга мосланишини таъминлайди ва ўзгарувчан ҳаёт шароитида организмнинг мукаммалроқ ориентировкаси учун зарур бўлади. Шартли рефлекслар ҳосил бўлиши натижасида организм бевосита шартсиз таъсиротларгагина эмас, шу таъсиротларнинг организмга таъсир этиш имкониятига ҳам реакция кўрсатади; реакциялар шартсиз таъсиротдан бир неча вақт илгари пайдо бўлади. Организм шу вазиятда қиладиган иш-ҳаракатларига шартли рефлекслар ёрдамида олдиндан тайёрланади. Шартли рефлекслар овқат топишга, хавф-хатардан барвақт қутилишга, зарарли таъсиротларни бартараф этишга ёрдам беради ва шунга ўхшаш.
П. С. Купалов ва Б. И. Ходоровларпинг маълумотларига қараганда, организмнинг мосланишида шартли рефлексларнинг аҳамияти яна шунда намоён бўладики, шартсиз таъсиротдан илгари шартли сигналнииг таъсир этиши шартсиз рефлексни кучайтиради ва унинг ривожланишини тезлатади. Масалан, овқат ейишдан илгари овқат шартли сигналининг таъсир этиши овқатланишни тезлатади, яъни ҳаракат реакцияларини кучайтиради ва сўлак ажратиш шартсиз рефлексининг тезлигини оширади. Ҳайвоннинг оёқ терисига кучсиз электр токи блан таъсир этиб вужудга келтирилган ҳимояланиш шартсиз ҳаракат рефлекси ундан олдин таъсир этадиган шартли сигнал туфайли кескин даражада кучаяди. Бунинг сабаби шуки, шартли ва шартсиз таъсирловчиларнинг эф-фектлари ўзаро қўшилиб кетади, чунки иккаласи ҳам шу шартсиз рефлекс (овқатла-ниш, ҳимояланиш, жинсий ва бошқа рефлекслар) марказини қўзғатади.
Шартли рефлексларнинг ташқи (шартсиз) тормозланиши Ҳар хил ёт таъсирловчилар шартли рефлексларни осонгина тормозлайди. Масалан, овқатланиш шартли рефлексидан олдин бехос ёт товуш келса ёки қандайдир ёт ҳид сезилса, ёки ёритилиш шароити кескин даражада ўзгарса, шартли рефлекс сусаяди ва ҳатто бутунлай йўқолади. Бунинг сабаби шуки, ҳар қандай янги таъсирловчи итда ориентировка рефлексини вужудга келтиради, бу рефлекс эса шартли реакцияни тормозлайди.
Ҳайвон ёки одамда бошқа нерв марказларининг фаолияти билан боғланган, яъни ёт рефлектор реакцияларни вужудга келтирадиган таъсиротлар ҳам шартли рефлексларни тормозлайди. Масалан, ҳайвоннинг оёқ терисига электр токи билан таъсир этиб оғритилса ёки шу тўғрида сигнал берилса, овқатланиш шартли рефлекслари кескин даражада тормозланади. Ички органлардан келувчи таъсиротлар ҳам шун-дай эффект бера олади. Қовуқнинг тўлиб кетиши, қусиш, жинсий қўзға-лиш, бирон органдаги яллиғланиш процесси овқатланиш шартли рефлексларини сусайтиради.
Тормозланишнинг бу турлари ўртасидаги умумий хусусият шуки, улар янги рефлектор реакцияни вужудга келтирадиган сигналлар таъсирида келиб чиқади.
И. П. Павлов бундай тормозланишни ташқи тормозланиш деб ата-ди ва бош мия катта ярим шарлари пўстлоғида шундай тормозланишнинг келиб чиқиш механизмини бир вақтдаги манфий индукция ҳодисаси билан изоҳлади.
Ташқи тормозланишнинг юзага чиқишида ретикуляр формациянинг муайян структуралари қатнашувини энг янги электрофизиологик тадқиқотлар кўрсатиб берди. Таъсирловчилар таъсир этиб турган пайтда шу структураларнинг нейронларида вужудга келувчи нерв импульслари рефлекс дугасининг эффектор қисмларигагина эмас, сенсор қисмларига ҳам кучли тормозловчи таъсир кўрсатади. Буни мушук устида қилинган қуйидаги тажриба яққол тушунтириб беради. Афферент эшитув йўлининг турли қисмларидан потенциалларни ажратиб олиш учун кохлеар ядро, тиззасимон таналар, пўстлоқнинг эшитув зонасига электродлар жойлаштирилди. Товуш таъсир этишига жавобан, бу тузилмаларнинг ҳаммасида юзага чиқарилган потенциаллар қайд қилина-ди. Сўнгра мушукка сичқон кўрсатилади, шу таъсирловчига доир кучли ориентировка ва овқат топиш реакцияси келиб чиққан пайтда яна ўша товуш билан таъсир этилади. Буларга жавобан юзага чиқарилган реакциялар пўстлоқдагина эмас, кохлеар ядрода, яъни эшитув йўлининг иккинчи нейрони рўпарасида ҳам кескин даражада суст бўлади. Сичқон кўздан ғойиб бўлгач, товуш таъсирига жавобан рўй берувчи реакциялар бата-мом тикланади (265-расм).