Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


-расм. Овқатланиш шартли рефлекслари текшириладиган шароитнинг схематик тасвири (И. П. Павловдан)



Download 13,93 Mb.
bet467/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   463   464   465   466   467   468   469   470   ...   493
Bog'liq
fizi

263-расм. Овқатланиш шартли рефлекслари текшириладиган шароитнинг схематик тасвири (И. П. Павловдан).
Болаларда шартли рефлексларни текшириш усулларини А. Г. Иванов-Смоленский ишлаб чиқди. У шартли сигналларни овқатланиш, нутқ ёки ориентировка реакцияларига сабаб бўлувчи таъсиротлар (расмлар кўрсатиш) билан мустаҳкамлади. Овқатланиш ҳаракат рефлекслари текширилганда бола шартли таъсирот берилган пайтда қўли-даги резинка баллонни қисиб, конфет (овқат) олади. Баллонни қисиш овқатланиш шартли рефлексини қайд қиладиган усул ҳамдир.
Шартли рефлекслар ҳосил қилишда шартсиз таъсиротдан одатда 1—5 секунд илгари сигнал берилади. Тажрибалар шундай қилицганда шартсиз таъсирот таъсири билан деярли бир вақтга тўғри келадиган шартли рефлекс пайдо бўлади. Бу рефлекс вужудга келиб мустаҳкамлангач, шартли таъсиротнинг бошланиши билан шартсиз таъсиротнинг бошланиши ўртасидаги интервал узайтирилади: шартсиз таъсирот шартли таъсиротнинг бошланишидан «кейинда қолдирилади». Овқатланиш рефлексларини ҳосил қилишда бундай кечикиш одатда 20—30 секундни ташкил этади, ҳимояланиш ҳаракат рефлексларини ҳосил қилишда терига электр токи билан таъсир этиш — 8—10 секунд кейинда қолдирилади. Шартли таъсиротнинг шартсиз таъсиротдан кейинда қолдирилиши шартли рефлекс миқдорини ўлчашга имкон беради.
Сўнгги йилларда М. Н. Ливанов, А. БКоган, А. И. Ройтбак ва бошқа тадқиқотчилар Павловнинг шартли рефлексларни ўрганиш учун яратган классик методикаси билан бир қаторда катта ярим шарлар пўстлоғининг турли соҳалари ва пўстлоқ остидаги структураларнинг фаолиятини текшириш учун электрофизиологик усуллардан ҳам фойдаланмоқдалар. Шу мақсадда, шартли рефлекслар ҳосил қила бош-лашдан анча вақт илгари ҳайвон миясининг турли структураларига электродлар жойлаб қўйилади, тажриба вақтида эса бу электродлар электроэнцефалографга уланади. Бу шартли рефлекснинг юзага чиқи-шида қатнашаётган ҳар хил тузилмаларнинг, яъни мия бўлимларининг электр активлиги қанчалик ўзгарганини кузатишга имкон беради (264-расм).

264-расм. Товуш таъсирида келиб чиққан ҳимояланиш шартли ҳаракат рефлекси вақтида итнинг мия пўстлоғидаги ҳаракатлантирувчи зонанинг III ва V қаватларида электр активлигининг ўзгариши (М. Я. Рабиновичдан). Шартли сигналнинг қўшилиши стрелка билан қайд қилинган.

Маймунда шартли рефлексларни юзага чиқарган вақтда катта ярим шарлар пўстлоғидаги айрим ҳужайраларнинг электр активлигини қайд қилиш методикаси Жаспер лабораториясида ишлаб чиқилди. Ҳайвон махсус ясалган станокка қимирламайдиган қилиб ётқизилди. Катта ярим шарлар пўстлоғининг турли чуқурлигига микроэлектрод киритиш имконини берадиган қурилма калла суягига жойланди. Тажриба вақтида ярим шарлар пўстлоғининг айрим ҳужайраларидан таъсир беришдан олдин ва ҳар хил шартли таъсирловчиларни қўлланиб, ҳаракат потен-циаллари ажратиб олинди.



Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   463   464   465   466   467   468   469   470   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish