Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


-расм. Шартли рефлексда (А ва В) ва дифференцировкада (Б) оёқ ҳаракатларининг кимограммалари



Download 13,93 Mb.
bet473/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   469   470   471   472   473   474   475   476   ...   493
Bog'liq
fizi

266-расм. Шартли рефлексда (А ва В) ва дифференцировкада (Б) оёқ ҳаракатларининг кимограммалари.
1— оёқ ҳаракатларининг ёзуви; 2 — шартли таъсирот белгиси; 3 —- шартсиз таъсирот белгиси.
Шартли тормоз. Ички тормозланиш шартли тормозни ҳосил қилишда ҳам вужудга келтирилади. А сигнал (масалан, метроном товуши) шартсиз таъсирот билан доимо мустаҳкамланса-ю, Б + А сигналлар комбинацияси (масалан, кўнғирок товуши билан метроном товуши) ҳеч қачон шартсиз таъсирот билан бирга қўлланилмаса, шартли тормозни вужудга келтирса бўлади. Б + А сигналлар комбинацияси аввалига ёлғиз А сигнални қўлланишда вужудга келадиган шартли рефлексни юзага чиқаради. Кейинчалик Б + А сигналлар комбинацияси ижобий сигнал аҳамиятидан маҳрум бўлади; шартли А сигнал эса якка қўлланилганда шартли рефлекс ҳосил қилиш қобилиятини сақлаб қолади. А сигмалга доир шартли рефлексни тормозлайдиган Б сигнални И. П. Павлов шартли тормоз деб атаган.
Шартли тормозни вужудга келтирмоқ учун Б сигнал А сигналдап илгари эмас, балки бир вақтда таъсир этиши зарур (Б сигнал А сигналдан илгари таъсир этса Б сигналга доир иккинчи тартибдаги шартли рефлекс ҳосил бўлиши мумкин).
Шартли рефлексларнинг кечикиши. Шартли сигнал таъсир эга бошланган шартсиз таъсирловчи (масалан, овқат) қисқа вақт оралиғида (1—5 секунддан кейин) берилса, шаптли рефлектор реакция (масалан, сўлак ажралиши) дарҳол юзага чиқади. Шартли сигнал таъсир эта бошлагач шартсиз таъсирот билан мустаҳкамлаш секин-аста 2—3 минут кечиктирилса, шартли рефлектор реакция тобора кўпроқ кечика бошлайди. Натижада шартли рефлекс 1—2 минутгача кечикади, шу тариқа бу рефлекс шартли сигналнинг таъсир этиб бўлишига яқин, шартсиз таъ-сиротдан сал илгари намоён бўлади (267-расм). Шартли рефлекснинг



267-расм. Кечикувчи рефлекс ҳосил қилишнинг турли босқичларида ҳимояланиш шартли ҳаракат рефлексининг кимограммалари (И. С. Беритовдан).
Чап томондаги кимограмма кечикувчи рефлексни ҳосил қила бошлашда олинган; шартли таъсирот берила бошлагач 3—4 секунддан кейин кечикувчи рефлекс вужудга келади. Унг томондаги кимограмма шунга ўхшаш тажрибаларнинг 11- кунида олинган. Кечикувчи рефлекс яққол кўринади; 1 — ит оёқ ҳаракатларининг ёзуви; 2 шартсиз таъсирот белгиси; 3 — шартли таъсирот белгиси;4 — вақт белгиси.

кечикиши ҳам ички тормозланиш механизмига асосланган. Ички тор-мозланишнинг келиб чиқиш сабаби шуки, шартли сигналнинг таъсири дастлабки минутларда шартсиз таъсирот билан мустаҳкамланмайди. Шунинг учун таъсирловчи дастлабки минутларда тормозловчи сигнал аҳамиятига ва шундан кейингина ижобий сигнал аҳамиятига эга бўлади.



Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   469   470   471   472   473   474   475   476   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish