Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


-расм. Н. Ё. Введенский бўйича парабиоз стадиялари



Download 13,93 Mb.
bet293/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   493
Bog'liq
fizi

160-расм. Н. Ё. Введенский бўйича парабиоз стадиялари. А — нервга ритмик стимуллар билан таъсир этиш кучи билан скелет мускулининг тетанус баландлиги ўртасидаги нормал нисбат. Расмдаги рақамлар нервга таъсир этиш кучини (индукцион аппарат ғалтаклари ўртасидаги масо-фа сантиметрлар ҳисобида) кўрсатади. Ғалтаклар бир-бирига қанча яқин турса, таъсирот ўшанча кучли бўлиб, мускул тетануси ҳам ўшанча баланд бўлади. Б — парабиознинг бараварлаштирувчи фазаси. Кучи ҳар хил таъсиротлар тахминан бир хил эффект беради. В — парабиознинг парадоксал фазаси. Кучли таъсиротлар кучсиз таъсиротларга қараганда камроқ эффект беради.

  1. Парадоксал фаза бараварлаштирувчи фазадан кейин келади ва парабиознинг энг характерли фазаси ҳиообланади. Н. Е. Введенскийнииг фикрича, парадоксал фазанинг характерли белтиси шуки, нервнинг нормал нуқталаридан чиқувчи кучли қўзғалишлар наркозланган қисм орқали мускулга бутунлай ўтмайди ёки фақат дастлабки қисқаришларни вужудга келтиради, ҳолбуки ўртача қўзғалишлар баландроқ тетаник қисқаришларни вужудга келтира олади (160-расм, В).

  2. Тормозловчи фаза — парабиознинг сўнгги стадияси бўлиб, унда нерв ҳар қандай интенсивликдаги қўзғалишни ўтказиш қобилиятидан бутунлай маҳрум бўлади.

Нервнинг таъсирланиш эффектлари ток кучига боғлиқ эканлигининг сабаби шуки, стимуллар кучи оширилганда қўзғалган нерв толалари кўпаяди ва ҳар бир толада вужудга келувчи импульслар частотаси ошади, чунки кучли стимул импульслар залпини вужудга келтира олади.
Шундай қилиб, нерв кучли таъсиротга жавобан қўзғалишларнинг юксак частотаси билан реакция кўрсатади. Парабиоз ривожланганда нервнинг юксак частотали ритмларни ўзлаштириш қобилияти, яъни лабиллиги пасаяди. Бу ҳол эса юқорида баён этилган ҳодисаларга сабаб бўлади.
Таъсиротлар кучи кам ёки ритми сийрак бўлса, нервнинг зарарланмаган қисмида вужудга келувчи ҳар бир импульс парабиозли қисмдан ҳам ўтаверади, чунки аввалги импульсдан кейин пасайган қўзғалувчанлик шу соҳага кейинги импульс келгунча тўла тикланиб улгуради.
Кучли таъсиротда, импульслар катта частота билан кетма-кет келиб турганда парабиозли қисмга келувчи навбатдаги ҳар бир импульс аввалги импульсдан кейинги нисбий рефрактер стадиясига тўғри келади. Бу стадияда толанинг қўзғалувчанлиги кескин даражада камайган, жавоб амплитудаси эса кичрайган бўлади. Шу сабабли тарқалувчи қўзғалиш вужудга келмай, балки қўзғалувчанлик янада кўпроқ пасаяди.
Парабиозланган қисмда кетма-кет тез келиб турувчи импульслар гўё ўз йўлини ўзи тўсиб қўяди. Парабиознинг тенглаштирувчи фазасида бу ҳодисаларнинг ҳаммаси ҳали жуда кам ривожланади, шу сабабли тез-тез частотали ритм ўзгариб, сийрак частотали ритмгагина айланади. Натижада тез-тез частотали (кучли) ва нисбатан сийрак часто-тали (ўртача) таъсиротларнинг эффектлари бараварлашиб қолади. Парадоксал фазада эса қўзғалувчанликнинг тикланиш цикллари шу .қадар чўзилиб кетадики, тез-тез частотали (кучли) таъсиротлар умуман кам эффектли бўлиб чиқади.
Якка нерв толалари ҳар хил частотали стимуллар билан таъсирланганда ана шу ҳодисаларни айниқса яққол кўриш мумкин. Масалан, И. Тасаки бақа миелинли нерв толасининг Ранвье бўғилмаларидан бирига уретан эритмаси билан таъсир этган ва нерв импульсларининг шу бўғилмадан ўтишини текширган. Сийрак стимуллар Ранвье бўғилмасидан бемалол ўтгани ҳолда тез-тез частотали стимулларнинг Ранвье бўғилмасида ушланиб қолганлигини И. Тасаки кўрсатиб берди.
Н. Е. Введенский парабиозга нерв толасининг бир қисмида қотиб қолган, тебранмайдиган махсус барқарор қўзғалиш ҳолати деб қаради. Бу қисмга нервнинг нормал қисмларидан келувчи қўзғалиш тўлқинлари шу ердаги «стационар» қўзғалиш билан жамланиб, уни чуқурлаштиради деб фараз қилди. Н. Е. Введенский бундай ҳодисага нерв марказларида қўзғалишнивг тормозланишга ўтиш прообрази деб қаради . Н. Е. Введенскийнинг фикрича, тормозланиш — нерв толасининг ёки нерв ҳужайрасининг «ўта қўзғалиш» натижасидир.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish