Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Нервдан скелет мускулига қўзғалиш ўтиш механизми



Download 13,93 Mb.
bet295/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   493
Bog'liq
fizi

Нервдан скелет мускулига қўзғалиш ўтиш механизми
Қўзғалишни ҳаракатлантирувчи нервдан скелет мускулига ўтказувчи медиатор ацетилхолиндан иборат. Постсинаптик мембрананинг бу медиаторга юксак даражада сезгирлиги шунга боғлиқки, мембранада холинорецептор деган махсус оқсил бор. Бу оқсил медиатор молекуласининг муайян группаларига яқин бўлади. Нерв охирига импульс келишига жавобан ажралиб чиққан ацетилхолин холинорецептор билан ўзаро таъсир этади, натижада холинорецептор структураси ўзгаради; пировардида постсинаптик мембрананинг Nа ва К ионларини ўтказувчанлиги анча ошади. Постсинаптик мембрананинг ион ўтказувчанлиги ортганлиги шу мембрананинг деполяризациясига сабаб бўлади. Постсинаптик мембрана деполяризацияси манфий электр зарядли постсинаптик потенциал шаклида намоён бўлади.
Постсинаптик потенциал мускул толаси мембранасининг қўшни қисмларини ташқаридан қўйилган таъсир этувчи ток катодига ўхшаш таъсирлайди. Шу сабабли, постсинаптик потенциал критик миқдорга етгач мембрананинг синапсдан ташқари қисмларида мускул толаси бўйлаб тарқаладиган ҳаракат потенциали вужудга келади.
Нерв охирига импульс келгач нерв-мускул синапсининг турли структураларида потенциал ўзгаришларининг кетма-кет рўй бериши 161-расмда схема тарзида кўрсатилган. Кўриниб турибдики, мускул толасининг мембрана потенциали биринчи галда бир қадар сустроқ ўзгаради, бу ўзгариш критик миқдорга етгач тарқалувчи ҳаракат потенциали пайдо бўлади.
Постсинаптик потенциал ҳаракат потенциалидан ўз хоссалари билан анча фарқ қилади. У аввало «бор ёки йўқ» қоидасига бўйсунмайди.Потенциал миқдори нерв охиридан ажралиб чиқадигая медиатор миқдорига ва постсинаптик мембрананинг ацетилхолинга сезгирлигига боғлиқ. Медиатор қанча кўп ва постсинаптик мембрананинг медиаторга сезгирлиги қанча юқори бўлса, постсинаптик потенциал амплитудаси ўшанча катта бўлади. Бўсағадан паст таъсиротларда нерв ва мускул толаларида рўй берувчи локал жавобларнинг хоосаларини кўздан кечирганимизда , потенциал миқдори таъсирот кучига шунга ўхшаш градуал боғлиқ эканлигини учратган эдик.
Нерв толасидан мускул толасига қўзғалиш ўтиш процессини схема тарзида ҳодисаларнинг қуйидаги занжири шаклида тасвирлаш мумкин: нерв имлульси — нерв охиридан медиаторнинг — ацетилхолиннинг бўшаб чиқиши — ацетилхолиннинг постсинаптик мембранадаги холинорецептор билан ўзаро таъсир этиши — постсинаптик мембрана ион ўтказувчанлигининг ортиши — постсинаптик потенциалнинг пайдо бўлиши -- мускул толаси бўйлаб тарқалувчи харакат потенциалининг вужудга келиши.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish