ТЕРИ ЁҒИ ВА СУТ ЧИҚИШИ
Ёғ безлари
ёғ безларидан чиқадиган пича ёғ баданда терга аралашиб кетади. Тери ёғи уни юмшатади ва соч (ёки жун) ни мойлайди. Тери ёғ чиқаётган вақтда суюқ бўлиб, тез қуйилади. Тери ёғи асосан нейтрал ёглардан иборат. Тери ёғи кислоталар таъсирида парчаланади, айни вақтда ғалати ҳидли ёғ кислоталари ҳосил бўлади. Еғ безларининг кўпчилиги оч (ёки жун) яқинига жойлашган; уларнинг ёғ чиқариш йўллари соч (жун) халтасига очилади. ёғ безлари голокрин безлардан бўлиб, буларнинг фаолияти без ҳужайраларининг емирилишига боғланган. Ёг безлари парда билан қопланган сершох халталарта ўхшайди; бу халталарнинг девори кўп қаватли эпителийдан тузилган. Бу эпителий ўсган сайин, ҳужайралари без йўлига тобора яқин бориб, ёғга айланади ва ҳалок бўлади. Ёғ безлари симпатик нервлардан иннервация олади.
Сут безлари. Сут ажралиши
Юна сути оқсиллар (1,5%), ёғлар (4,5%), углеводлар (6,5%), А, В, С D витаминлари, минерал моддалар (Са, Мg, Р ва ҳоказо— 0,3%) ва 87% сувдан иборат. Сутда бактерицид моддалар ва антителолар бор. Эмадиган болада пассив иммунитетни шу антителолар вужудга келтиради.
Сут оқсиллари — казеин, лактоальбумин ва лактоглобулинда организмга зарур ҳамма аминокислоталар керакли нисбатда бўлади. Сут оқсиллари борлигидан, шунингдек сут оқсиллари осон ўзлаштирилганидан, сут ғоят қимматли овқат ҳисобланади. Аммо сутда темир моддаси кам, шунинг учун у узоқ вақт бирдан-бир овқат бўла олмайди.
Сут аёллар жинсий гормони — эстроген, шунингдек гипофизнинг ўсиш гормони таъсирида ривожланувчи сут безларидан ишланиб чиқади. Без эпителийси аёлларнинг бошқа жинсий гормони — прогестерон таъсирида етилади ва секрецияга тайёрланади. Ҳомиладорлик вақтида плацентада ишланиб чиқадиган ва қонда айланиб юрадиган бирталай эстроген ва прогестерон гормонлари сут безларининг ривожланишини ава сут секрециясига тайёрланишини таъминлайди. Гипофизнинг олдинги бўладиган чиқадиган пролактин (лактоген, ёки маммотроп гормон) таъсирида сут безлари сут чиқара бошлайди
Эстрогенлар билан прогестерон пролактин чиқишини тормозлайди. Пролактин гормони бўлмаса сут ажралмайди. Бола туғилгач эстрогенлар билан прогестеронни ишлаб чиқарувчи плацента организмдан чиқиб кетиб, қондаги бу гормонлар камаяди, натижада гипофиз про-гестрон билан эстрогенларнинг тормозловчи таъсиридан қутилиб, пролактин гормонини анчагина синтезлай бошлайди. Пролактин таъсирида сут безларидан сут чиқа бошлайди.
Пролактин таъсирида сут бетўхтов ишланади, аммо сут бола эмизилаётган вақтдагина чиқади. Сут чиқа бошлаши учун сут безининг альвеолаларидан сут йўлларига ўтиши зарур. Сут безининг альвеолаларини ўраб турувчи миоэпителий ҳужайраларининг қисқариши туфайли сут альвеолалардан сут йўлларига ўтади, бу процссс мураккаб нерв-гуморал йўл билан бошқарилиб туради.
Боланинг эмиш (сўриш) ҳаракатлари сўрғичдаги сезувчи нерв охирларини қитиқлайди. Бунда ҳосил бўлувчи нерв импульслари рефлекс йўли билан гипофизнинг орқа бўлагидан окситоцин гормони чиқишини гипоталамус орқали қўзғайди. Окситоцин гормони қон оқими билан безнинг миоэпителий ҳужайраларига келади-да, уларни қисқартиради, сутнинг альвеолалардан сут йўлларига ўтиб, чиқишига сабаб бўлади.
Шундай қилиб, боланинг эмиш ҳаракатлари сут чиқишига рефлекс йўли билан стимулловчи таъсир кўрсатади, бироқ бу процессда гуморал механизм қатнашганлиги туфайли бола эма бошлагандан бир неча ўн секунд кейин сут чиқа бошлайди.
Сутнинг чиқишинигина эмас, ишланишини ҳам нерв системаси бошқаради. Онанинг яхши кайфияти ва вақти чоғлиғи сутнинг нормал чиқишига ёрдам беради. Оғир руҳий кечинмалар, қўрқув, маъюслик сут секрециясини камайтиради ва унинг бутунлай тўхталиб қолишига сабаб бўла олади. Боланинг эмиши (ёки ҳайвонларнинг соғилиши) билан боғланган шартли таъсиротлар сут ишланишини ошириши ҳам маълум.
Бола кўкракдан ажратилмаса, туғишдан сўнг кўп ойлар ва ҳатто бир неча йилгача сут чиқаверади.
Do'stlaringiz bilan baham: |