Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet207/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   493
Bog'liq
fizi

Қовуқнинг тўлиши


Қовуқ (сийдик пуфаги) мускулли кавак орган бўлиб, тўпланувчи сийдик учун резервуар вазифасини бажаради. Қовуқ вақти -вақти билан сийдикдан бўшаб туради.
Қовуқдан уретра (сийдик чиқариш канали) чиқадиган жойда мускулли халқа, у қовуқ сфинктери ( spincter vesicae) ни ҳосил қилади. Ундан сал пастроқда кўндаланг тарғил мускуллар тузилган иккинчи сфинктер — сийдик чиқариш каналининг сфинктери ( spincter urethrae) бор. Бу сфинктерлар сийдикнинг қовуқдан чиқиб кtтишига тўсқинлик қилади. Қовуқ тўлаётганда сфинктерлар берк туради. Сийдик чиқарилаётганда эса сфинкерларнинг мускуллари бўшашади, қовуҳ деворининг мускуллари қисқаради, натижада қовуқ сийдикдан бўшайди.
Силлиқ мускуллардан тузилган бошқа кавак органлар сингари, қовуқ ҳам, тўлганда деворларининг таранглигини айтарлик ўзгартирмай ўз ҳажмини оширади. Силлиқ мускуларнипг бу хоссаси пластик тонус деб аталади. Шу туфайли қовуқдаги босим унга тушган сийдик миқдорига нисбатан номутаносиб равишда ошади. Қовуқ тўлаётганда ундаги босим аввалига унча ўзгармайди, сўнг жуда тез ошиб кетади. Одам қовугига йиғилган сийдик миқдори 250—300 мл га етгач, қовуқ деворининг мускуллар таранглиги ортади, ундаги босим сув устуии ҳисобида 15—16 мм гача кўтарилади ва қовуқ рефлекс йўли билан қисқара олади.
Бунда қовуқнинг тўлиш тезлиги, яъни мускулли деворининг чўзилиш тезлиги аҳамиятли. Ҳатто озгина сийдик қовуққа тез кирганда унинг чўзилишига жавобан қовуқ мускули тарангликни кўпроқ оширади, натижада қовуқ ичидаги босим у ҳатто кўп миқдордаги сийдик билан секинроқ тўлгандагига қараганда тезроқ ортади.
Сийги (сийиш)
Сийиш бир йўла қовуқнинг қисқариши ва sphincter vesicae билан sphincter urethrae нинг бўшашидан иборат бўлган мураккаб рефлектор актдир. Бунинг натижасида сийдик қовуқдан ҳайдалади. Қовуқнинг чўзилиши ва ундаги босимнинг сув устуни ҳисобида 15—16 см гача кўтарилиши қовуқ деворидаги рецепторларга таъсир этиб, марказга интилувчи нервлар орқали орқа мияга импульслар оқими боради. Сийгининг рефлектор маркази орқа миянинг 2-, 3- ва 4- сакрал сегментларида бўлиб, ундан импульслар марказдан қочувчи нервлар орқали қовуққа келади. Бу марказга ўз навбатида узунчоқ ва ўрта миядан, шунингдек бош мия катта ярим шарлари пўстлоғидан келувчи импульслар таъсир этиб туради. Сийгининг спинал (орқа миядаги) марказидан келадиган импульслар қовуқнинг қисқаришига ва қовуқ сфинктери (sphincter vesicae)нинг бўшашувига сабаб бўлади.
Сийдик чиқарувчи аппаратнинг эфферент (марказдан қочувчи, ҳаракатлантирувчи) ва афферент марказга интилувчи, сезувчи) иннервацияси бор. Сийдик йўллари (уретерлар), қовуқ ва унинг сфинктери симпатик ҳамда парасимпатик нервлардан эфферент иннервация олади. Сийдик йўлининг юқори қисмига plexus renalis дан, пастки қисмига, қовуққа ва унинг сфинктерига ganglion mesentericum inferius дан симпатик толалар келади.
Симпатик импульслар сийдик йўлининг перисталтикасини кучайтиради, лекин қовуқнинг тоник қисқаришини тормозлаб, уни бўшаштиради, қовуқ тонусини эса оширади. Симпатик нервлар сийдик чиқарувчи аппаратга шундай таъсир этганидан, бу нервлар орқали келадиган импульслар қовуқнинг тўлиши учун шароит туғдиради. Қовуқ ва унинг сфинктери n.pelvicus дан парасимпатик иннервация олади. Парасимпатик система сийдик чиқарувчи аппаратга симпатик системанинг аксича таъсир этади. Парасимпатик нервлар қовуқ мускуллари ( m. detrusor vesicae ) нинг қисқаришига ёрдам беради ва sphincter vesicae-ни бўшаштиради, яъни қовуқнинг сийдикдан бўшаши учун шароит яратиб беради.
Қовуқ деворида ва уни ўраб турувчи қўшувчи тўқимада кўпгина ганглиоз нерв ҳужайралари бор.
Қовуқда орган ичидаги нерв системаси борлигидан, денервациядан сўнг қовуқ мускулларининг тонуси фақат вақтинча бузилади, кейинчалик эса қисман тикланади.
Sphincter vesicae сийдик чиқарувчи йўлларнинг бошқа мускулларидан тузилиш ва функция жиҳатдан фарқ қилади; қовуқ деворида ва sphincter vesicae да вегетатив нерв системасидан иннервацияланувчи силлиқ мускул толалари бўлса, sphincter urhetrae кўндаланг тарғил мускул толаларидан иборат, бу толалар эса соматик нерв — n.pudendus -дан иннервацияланади (106-расм).
Сийдик йўллари ва қовуқ рецепторларидан афферент нервлар қисман симпатик нервлар таркибида бориб, орқа мияга унинг пастки бел ва юқори кўкрак сегментларидаги орқа илдизлар орқали киради, қисман эса парасимпатик нервлар таркибида бориб, орқа миянинг сакрал бўлимидаги орқа илдизлар орқали киради. Сийдик чиқарувчи аппаратдан афферент йўллар бўйлаб мияга прессор ва оғриқ импульслари боради. Қовуқ сийдик билан тўлганда прессор импульслар вужудга келади, сийдик йўли ва қовуқ шиллиқ пардаси таъсирланганда, масалан сийдик тошлари ҳосил бўлганида оғриқ импульслари келиб чиқади. Қовуқда сийдик тўпланиб унинг чўзилиши туфайли ковуқнинг нерв охирларида вужудга келувчи ва орқа мияга кирувчи импульслар о рқа миянинг кўтарилувчи йуллари орқали юқорироқдаги марказларга, жумладан бош мия катта ярим шарлари пўстлогига етиб боради. Бу импульслар сийги қисташига сабаб бўлади. Сийгини бош мия пўстлоғи назорат қилиб туриши учун бу им-пульсларнинг келиб туриши зарур шартдир.
Бош мия пўстлоғининг назорати сийгини тўхтатиб туриш, кучайтириш ёки ихтиёр билан сийги келтиришда намоён бўлади.
Сийгини ихтиёр билан тўхтатиб туриш қобилияти болада фақат аста-секин пайдо бўлади. Мактабгача тарбия ёшидагина эмас, мактаб ёшида ҳам баъзи болалар сийгини фақат кундуз тўхтайтиб тура олади, ухлаган вақтда сийгини тўхтата олмайди.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish