Тер безларининг иннервацияси ва бу безлар фаолиятининг бошқарилиши
Тер безлариницг секрстор нервлари симпатик нервлардир.
Баданнинг ҳар бир қисмидаги тер безлари орқа миянинг муайян сегментидан иннервация олади. Одамда тер безларини иннервацияловчи спинал симпатик ядроларнинг локализацияси орқа миянинг турли қисмлари жароҳатланганда ўрганилган. Бош, бўйиндаги ва кўкрак қафасининг юқори қисмидаги тер безларининг секретор нервларининг ядролари орқа миянинг охирги бўйин сегменти билан 6-кўкрак сегменти орасида; қўллардаги тер безлари нервларининг ядролари 5- ва 7-кўкрак сегментлари орасида; оёқлардаги тер безлари нервларининг ядролари эса охирги кўкрак сегментлари билан юқори бел сегментларида жойлашган.
С импатик нервлар шикастлангач, юқори температура таъсирида бошланган терлаш
107-расм. Юзнинг чап ярм ива чап кул
десимпатизация килингач юксак
температурада терлаш.
В.И.Минор тажрибаси.
терининг симпатик иннервациядан маҳрум бўлган (десимпатизацияланган) қисмида бутунлай тўхтайди. 107-расмда кўрсатилганидек, бўйиннинг симпатик тугунлари бир томондан олиб ташлангач, Минор пробаси қўйилса, ташқи муҳит температураси юқори шароитда бўлган киши юзининг бир ярмидан асло тер чиқмай қўйганлиги (ангидроз), юзнинг симпатик нервлар сақланган иккинчи ярми эса нормал терлайвериши билинади.
Тер безларининг нервлари анатомик жиҳатдан симпатик нерв системасига мансуб бўлса ҳам, уларнинг тер безларидаги охирлари парасимпатик нерв охирлари каби холинэнергик бўлади, яъни қўзғалганда ацетилхолин чикаради .
Тер безларига иннервация берадиган симпатик тугунлар олиб ташлангандан сўнг ҳам одам эмоционал ҳолатларда терлайверади.
Тер ажралишининг спинал (орқа миядаги) марказларидан ташқари, узун-
чоқ мияда асосий маркази бор, бу марказ эса ўз навбатида моддалар алмашинувининг гипоталамусдаги олий вегетатив , марказлари билан богланган. Юқорида кўрсатилганидек, тер ажралишига бош мия пустлоғи ҳам таъсир курсатиб туради.Тер рефлекс йўли билан ажралади.
Атрофдаги муҳитнинг юқори температураси таъсир этганда теридаги иссиқ сезувчи нерв охирларининг қўзғалиши туфайли тер ажралиш рефлекси пайдо бўлади. Баданнинг кичик бир жойи, масалан, бир қўл иситилса, қўлдаги тер безларидангина эмас, балки бутун баданнинг тер безларидан тер чиқади. Тер ажралиш рсфлексида қўзғалиш баданнинг фақат бирон қисмига иннервация берадиган сегменти доирасида тарқалибгина қолмай, балки бошқа сегментлар доирасида ҳам тарқалиши шундан кўриниб турипти.
Do'stlaringiz bilan baham: |