Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Сийдикнинг миқдори, таркиби ва хоссалари



Download 13,93 Mb.
bet205/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   493
Bog'liq
fizi

Сийдикнинг миқдори, таркиби ва хоссалари
Сийдик миқдори. Одамдан бир суткада чиқадиган сийдикнинг умумий миқдори кенг кўламда ўзгариб туради ва ўрта ҳисобда 1,5 л ни ташкил қилади. Сийдикнинг солиштирма оғирлиги 0,012—1,020, музлаш нуқтаси — 1,3—2,2°. Сийдикда қарийб 4% қаттиқ модда бор.
Киши кўп терлаганда, масалан, иссиқ иқлим шароитида, тер билан сув чиқиб кетганидан, сийдик миқдори камаяди.
Киши ухлаган вақтда, айниқса уйқу қаттиқ бўлганда сийдик ҳосил бўлиши кескин даражада камаяди. Кечаси чиққан сийдик кундузгига қараганда ранги тўқроқ ва концентрацияси юқорироқ бўлади.
Овқатдан сўнг, овқатдаги сув ва тузлар ичакдан сўрилиши туфайли, концентрацияси ва солиштирма оғирлиги паст бўлган сийдик одатда кўпроқ чиқади.
Сийдик таркиби. Буйраклар оқсилнинг парчаланишидан ҳосил бўладиган азотли моддалар — мочевина, сийдик кислотаси, аммиак, пурин асослари, креатин, индиканни организмдан чиқариб юборувчи асосий йўлдир.
Одам ва сут эмизувчиларда мочевина оқсил парчаланишининг асосий маҳсулидир. Сийдикдаги азотнинг 90% гачаси мочевинага тўғри келади. Сийдикдаги мочевинанинг концентрацияси қарийб 2%.
Одатда одам сийдигида 0,5% сийдик кислотаси бор, демак, суткасига 0,5—1 г сийдик чиқиб кетади, бироқ пуринларга бой овқат истеъмол қилинганда сийдик кислотаси 2 ва 3 г гача чиқади. Овқатда пуринлар бўлмаганда (оқ нон, сут, тухум, гуруч истеъмол қилинганда) сийдик кислотасининг миқдори камаяди. Одам сийдигидаги бошқа пурин асосларининг умумий миқдори сийдик кислотасига қараганда тахминан 10 баравар кам.
Сийдик билан чиқадиган аммиакнинг кўпчилиги (сийдикдаги миқдори қарийб 0,04% ча) буйракларнинг ўзида ҳосил бўлади.
Мускулнинг қисқариш вақтида парчаланадйган фосфокреатиндан ҳосил бўлувчи креатин сийдик билан чиқувчи креатининга айланади (креатинин миқдори 0,075%).
Сийдикда юқорида айтилган азотли моддалардан ташқари, ичакда чиритувчи бактериялар таъсирида оқсил парчаланишидан ҳосил бўлувчи индол, скатол, фенол каби моддалар ҳам бор. Жигарда бу моддалар сульфат кислота билан жуфт бирикмалар ҳосил қилиб, зарарсизланади. Улар сийдикка индоксилсульфат (индикан), скатоксилсульфат, оксифенил-сирка ва оксифенил-пропионат кислоталар шаклида қўшилиб кетади.
Парчаланмаган оқсиллар нормал сийдикда бўлмайди. Сийдикда оқсил пайдо бўлиши одатда буйрак касаллигидан гувоҳлик беради. Аммо баъзан, масалан, оғир жисмоний иш вақтида (масалан, спорт мусобақалари вақтида узоқ дистанцияга югурилганда) буйрак фильтри ўтказувчанлигининг ортиши сабабли соғлом одам сийдигида ҳам оқсил пайдо бўлиши мумкин. Утказувчанликнинг бундай ортиши патологик ҳодиса бўлмай, бироз дам олишдан сўнг аввалги аслига келади.
Оқсиллардан бўлак органик бирикмалар орасида: организмга айниқса ўсимлик овқатлари билан кирувчи ва қисман организмнинг ўзида ҳосил бўлувчи шовул кислотаси, жадал жисмоний ишдан сўнг ҳосил бўлувчи сут кислотаси; диабетда организмда ёғларнинг қанд-га айланишида ҳосил бўлувчи ацетон жисмлар сийдикда учрайди.
Қондаги қанд концентрацияси 150—180 мг % дан ошмаса, сийдикда қанд бўлмайди. Фақат гипргликемияда, у қандай сабаблар билан келиб чиққанидан қатъи назар, сийдикда глюкоза пайдо бўлади.
Бу органик моддалардан ташқари, сийдикда унга сариқ ранг берувчи пигментлар ҳам бор. Бу пигментлар ичакда ўтдаги билирубиндап ҳосил бўлади, билирубин ичакда уробилин ва урохромга айланади, булар эса ичак девори орқали қонга сўриладида, кейин буйраклар ор-қали чиқиб кетади. Шу билан бирга буйракларнинг ўзи ҳам гемоглобиннинг парчаланиш маҳсулларини оксидлаб, сийдик пигментларига айлантира олади. Сийдик билан асосан натрий хлорид (10—15 г), калий хлорид (3—3,5), сульфатлар (2,5 г), фосфатлар (2,5 г) каби бир талай анорганик тузлар (бир суткада 15—25 г) чиқиб кетади. Сийдикнинг кислотали реакцияси шуларга боглиқ. Сийдикдаги сульфатлар гавдада парчалангап оқсилларнинг олтингугуртидан, фосфатлар гавдада парчаланган лецитин фосфатларидан, фосфорли оқсиллардан, суяк тўқимасининг фосфатларидан ва бошқа моддалардан ҳосил бўлади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish