Африка археак даври



Download 17,96 Kb.
Sana01.06.2022
Hajmi17,96 Kb.
#627103
Bog'liq
ARXEAK AFRIKA 20 11 (1)


Африка археак даври
Археологияда темир даври атамасини илк маротаба даниялик олим X. Томсон (1788 — 1865 гг.) ва унинг шогирди И. Ворсо (1821 — 1885 гг.)киритишган. Фанда темир даврининг бошланиши ва тугаши масаласида ҳам мунозарали фикрлар бор. Минтақаларда темир даврининг бошланиши ҳам турлича. Айнан темир даврига келиб, Олд Осиё, Жанубий Европа ва Шимолий Африкада тараққиёт даражаси унга ёндош минтақаларга қараганда тезлашади. Шимолий Африкада, яъни Мисрда Янги Подшолик давридан сўнг ривожланиш янги босқичга чиқади. Мазкур жараён илк темир даври ҳисобланади.
Шимолий Африка ва Яқин Шарқнинг қадимий маданиятлари метеорит темири билан мил. авв. III-II минг йилликлардаёқ таниш бўлган. Аммо бу темир рудасини қазиб олиб қайта ишлашни англатмас ва темир даврини ҳам англатмас эди.
ХХ аср бошларидаги археологик тадқиқодлар натижасида Мисрда темир даврнинг бошланиши хусусидаги фикрлар юзага келди. Бухен яқинидаги қабрдан топилган найза учининг топилиши бу фикрларга асос бўлган . мазкур топилмани археолог О. Монтелиус диққат билан ўрганиб чиққан. ХХVI сулола вакили даврида Миср иқтисодиёти ўзининг олдинги кучини тўплай боради, яъни ишлаб чиқариш кучлари, қишлоқ хўжаликлари, ҳунармандчилик ва ташқи савдо ривож топа бошайди. Авваламбор, янги металл – темирнинг тарқалишида прогресс сезилади. Олдиндан ҳам маълум бўлиб келган бу металл ер. аввв. VIII асрда қурол-аслаҳа ва рўзғор буюмлари яғсашда асосий материал ҳисобланади. Металлнинг кенг тарқалишида ва ишлаб чиқаришда қўлланишида ёлланма юнонлар ва оссурияликлар катта рол ўйнашган. Улар ўз ватанларида айнан шу материаллар билан қуролланишар еди. Қишлоқ хўжалигида шадуф (сакие), системасининг янги усули, арпа ўрнини еммер деб номланган асосий екин тури эгаллайди.
ХХVI сулола даври товар-пул муносабатларининг ривожланиши билан характерланади. Сабаблари, авваламбор, Миср иқтисодиётининг ривожланиши, технологияларнинг такомиллашуви, буюм ишлаб чиқаришнинг оммавий тус олиши, хом-ашёнинг четдан келтирилиши. Янги подшолик даврида фиръавнлар хом-ашёни ўлпон шаклида олишса, Миср ташқи қувватининг заифлашиши оқибатида керакли хом-ашёни сотиб олишга тўғри келди.
Ташқи савдонинг фаоллашуви ҳамда юнонлар билан иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланиши товар хўжаликларининг турли формаларини. Пул айланмаси ва судхўрликнинг пайдо бўлишига олиб келади. Бу иқтисодий кўтарилиш яна ўша ўрта ва олий табақанинг бойишига олиб келади.
Мил. авв. I минг йилликка келганда Африканинг шимолий ғарбида дастлаб Миср ва Нубияда темир қуйиш бошланди. Мил. авв. 670 йилларда оссурияликлар нубияликларни темирдан ишланган қуроллар билан сиқб чиқариб, Нил водийсида ҳам қора металлургияга асос солишган. Тахминан мил авв. 400 йилларга келганда Мисрда темир қуйиш жуда тезлашган. Кушнинг янги пойтахти Мероэда милоддан олдинги эаранинг сўнги асрларига келганда темирчилик соҳаси кенгайиб борган. Айрим археологлар айнан Мероэдан Тропик Африкага темир эритиш тарқалган деб ҳисоблашади. Кўпчилик олимлар эса Тропик Африканинг кўпчилик маданиятлар мустақил равишда темирчиликка асос солган деб таъкидлашади.
Африканинг бошқа қисмларида металлургия мустақил равишда тараққий этган. Ғарбий Африкада бу жараён бундан 3,5 йил бурун, Нигердаги Термитдан ғарбдаги Эгарода бошланиб, темир эритиш эса 2,5 йил олдин бошланган. Шунингдек, Марказий Африкада темир буюмлар ишлаб чиқариш 5 йил олдин бошланганлиги хусусида ҳам маълумотлар бор. Чад ва Буюк Африка кўллари ўртасидаги ҳудудларда мил. авв. 1000 ва 600 йиллар ўртасида, Мисрдан ҳам илгарироқ темир эритиш бошланган. Мил. авв. 500 йилларга келганда Жос платосидаги (паст текислигидаги) Нок маданияти вакиллари темир эритишни аллақачон эгаллаб олишган эди. Нигериядаги манзилгоҳлардан топилган темир буюмларнинг ёши мил. авв 280+120, Нокдагиники мил. авв 99±212 ёшга тенг. Шарқий Африка соҳилларида эса илк темир буюмлар милодий 2 асрда пайдо бўлган.
Шимолий Африкадаги Сао маданияти темир давридаги ўтроқ деҳқончилик маданияти бўлиб, мил. авв. 5 асрдан бошлаб ривожланган. Маданиятни 20 аср бошларида француз археологлари томонидан аниқланган.
(граков стр 20ғ30, )


Download 17,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish