ҚОННИНГ ТАРКИБИ, МИҚДОРИ ВА ФИЗИК-ХИМИЯВИЙ
ХОССАЛАРИ
Қоннинг таркиби
Қон суюқ қисм — плазма ва ундаги муаллақ шаклли элементлар: эритроцитлар (қизил қон таначалари), лейкоцитлар (оқ қон таначалари) ва қон пластинкаларидан иборат.
Қонни ивишдан сақловчи модда қўшилгач пробиркага қуйиб, центрифугаланса, шаклли элементлар оғирроқ бўлгани учун пробирка тагига чўкади. Айни вақтда қон икки қаватга ажралади; шаклли элементлардан таркиб топган пастки қават — қизил рангли: қон плазмасидан иборат бўлган юқори қават тиниқ, рангсиз ёки оч сариқ бўлади. Лейкоцитлар солиштирма оғирлиги эритроцитларга нисбатан кам бўлгани учун эритроцитлар билан плазма орасига жойлашиб, оқ рангли юпқа парда ҳосил қилади.
Қон даражаларга бўлинган махсус канилляр — гематокритда цен-трифугаланганда плазма ҳажми қон ҳажмининг 50—60% ини ташкил қилишини, колган 40—45% эса шаклли элементларга тўғри келишини аниклаш мумкин.
Организмдаги қон миқдори
Одам организмидаги қоннинг умумий миқдори нормада гавда вазнининг 6—7,5% ини, яъни 1/13 қисмини ташкил этади.
Одам гавдасидаги қон миқдори организмга зарар қилмайдиган, қон томирларидан жуда секин чиқиб кетадиган коллоид бўёқ, масалан, конгоротни томирларга юбориш йўли билан аниқлапади. Бир неча минутдан сўнг, бўёқ бутун қонга тарқалгач, бир порция қон олинади ва плазманинг рангига қараб бўёқ концентрацияси аниқланади (плазма ранги стандарт эритма рангига солиштирилади). Қон миқдорини оддий ҳисоблаш йўли билан аниқласа бўлади. Кейинги йилларда шу мақсадда радиоактив индикаторлар усулидан ҳам фойдаланилмоқда. Текширилаётган кишидан қон олиниб, эритроцитлар плазмадан ажратилади ва радиоактив фосфорли эритмага солиб қўйилади. Радиоактив фосфор эритроцитларга ютилади. Нишонланган эритроцитлар текширила-ётган кишининг қон томирига қайтадан юборилади ва улар бутун қонга бир текис тарқалгач қон пробасииинг радиоактивлик даражаси аниқланади. Сўнг қоннинг умумий миқдори ҳисоблаш йўли билан аниқланади.
Бу усуллар қўлланилганда қоннинг бир қисми қон деполарида бўлиб, циркуляцияда қатнашмаслигини ҳисобга олиш лозим. Шунинг учун қон томирга киритилган индикатор (бўёқ ёки нишонланган эритроцитлар) қонга унчалик бир текис тарқалмайди, деб фараз қилнш мумкин эди. Бироқ ҳайвонлар устидаги тажрибаларда бу усуллар билан олинган натижаларни уларни бутунлай қонсизлаш йўли билан цоннинг умумий миқдорини аниқлаш натижаларига солиштириб кўриш, уларнинг бир-бирига анча яқин келишини кўрсатди. Қопга киритилгаи индикатор тезда қон деполаридаги қонга аралашиб кетиши ўз-ўзидаи кўриниб турибди.
Организмдаги қоининг умумий миқдори нисбий доимий туради. Қон томирларига қоннинг ўрнини босувчи суюқлиқ қуйиш натижасида қоннинг суюқ қисми кўпайиб кетганда қон миқдори тезда аввалги даражага қайтади. Киритилган суюқлиқнинг бир қисми дарҳол буйраклар орқали чиқиб кетади, қолган кўпчилик қисми эса аввалига тўқималарга ўтади, сўнг аста-секин қонга ўтиб, буйраклар орқали чиқиб кетади. Кўп қон йўқотиш оқибатида қоннинг жуда камайиб кетиши, масалан, умумий қон. миқдорининг ]/з қисмини йўқотиш организмни ҳалокатга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда қон ёки унинг ўрнини босувчи суюқлиқлар қуйиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |