Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet18/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   493
Bog'liq
fizi

Рефлектор реакциялар
Нерв системаси бор ҳайвонларда реакцияларнинг махсус типи — рефлекслар ривожланган. Сезувчи нерв охирлари — рецепторларнинг таъсирланишига жавобан албатта нерв системасининг иштироки билан организмда рўй берадиган реакциялар рефлекслар деб аталади.
Нерв системаси бир талай нейронлардан иборат. Нерв ҳужайраси барча ўсиқлари билан бирга нейрон деб аталади. Турли нейронларнинг функционал аҳамияти ҳар хил. Улар энг қўпол классификация қилинганда ҳам учта асосий группага бўлинади: 1) сезувчи, ёки рецептор нейронлар, 2) ижрочи, ёки эффектор нейронлар ва 3) контакт нейронлар.
Сезувчи нейронлар сезиш функциясини ўтайди ва ташқи олам ёки организмнинг ички ҳолати ҳақидаги ахборотни марказий иерв системасига ўтказади. Бу рецепторлар марказий нерв системасидан ташқарида — нерв тугунлари ёки ганглийларда жойлашган. Рсцептор нейронларнинг ўсиқлари таъсиротни сезувчи нерв охирлари ёки ҳужай-раларидан марказий нерв системасига қўзғалиш ўтказади. Нерв ҳужайраларининг перифериядан марказий нерв системасига қўзғалиш ўтказадиган шу ўсиқлари марказга интилувчи, ёки афферент толалар деб аталади.
Таъсиротга жавобан рецепторларда нерв импульсларининг ритмик залплари вужудга келади. Рецепторлардан ўтадиган ахборот импульслар частотаси ва ритмида кодланган.
Турли рецепторлар структураси ва функциялари билан бир-биридан фарқ қилади. Улардан бир қисми муайян таъсиротларни сезишга махсус мослашган органларда, масалан, кўзда, қулоқда бўлади. Кўрув рецепторлари кўзнинг тўр пардасида бўлиб, кўзнинг оптик системаси ёруғлик нурларини тўр пардасида фокуслайди. Қулоқ товуш тебранишларини эшитув рецепторларига ўтказади. Турли рецепторлар ўзлари учун адекват бўлган таъсирловчиларни сезишга мослашган. Рецепторларнинг қуйидаги турлари бор: 1) механорецепторлар: а) тегишни сезадиган — тактил рецепторлар; б) чўзилиш ва босимни сезадигани — прессорецепторлар ва барорецепторлар; в) товуш тебранишларини сезадигани — фонорецепторлар; г) тезланишни сезадигани — ак-целлерецепторлар, ёки вестибулорецепторлар; 2) хеморецепторлар муайян химиявий бирикмаларнинг кўрсатадиган таъсирини сезади; 3) тер-морецепторлар температура ўзгаришини сезади; 4) фоторецепторлар ёруғлик таъсирини сезади; 5) осморецепторлар осмотик бооимнинг ўз гаришини сезади.
Ташқи муҳитдан келувчи таъсиротларни сезадиган рецепторлар: товуш тебранишларини, ёруғлик таъсирини сезадиган рецепторлар, ҳид билиш, там билиш рецепторлари, температура ўзгаришини сезадиган ва тактил рецепторлар гавда сиртига яқин жойлаш-ган бўлиб, экстерорецепторлар деб аталади. Организм ички муҳ и т и, органлар ҳолати ва фаолиятининг ўзгаришига алоқадор ўзгаришларни сезадиган рецепторлар интерорецепторлар деб аталади (скелет мускулларидаги рецепторлар—проприорецепторлар ҳам интерорецепторларга киради).
Эффектор нейронлар периферияга борадиган ўсиқлари — марказдан қочувчи ёки эфферент толалар орқали импульслар ўтказади, булар эса турли органлар ҳолати ва фаолиятини ўзгартиради. Эффектор нейронлардан бир қисми марказий нерв системасида — бош мияда ва орқа мияда бўлиб, ҳар бир нейрондан периферияга фақат битта ўсиқ кетади. Скелет мускулларининг қисқаришига сабаб бўладигаи мотор (ҳаракатлантирувчи) нейронлар шундай. Эффектор нейронлардан бир қисми эса бутунлай периферияда бўлиб, марказий нерв системасидан импульслар олади ва уларни органларга ўтказади. Вегетатив нерв системасининг нерв ганглийларини ҳосил қилувчи нейронлари шундай.
Контакт нейронлар марказий нерв системасида бўлиб, турли нейронларни бир-бирига боғлаш функциясини ўтайди. Контакт нейронлар нерв импульсларини бир хил нейронлардан иккинчи хил нейронларга ўтказиб берувчи реле станциялари деса бўлади.
Нейронларнинг ўзаро боғланганлиги рефлектор реакцияларнинг юзага чиқиши учун негиз бўлиб хизмат қилади. Ҳар бир рефлексда рецептор таъсирлангач унда рўй берувчи нерв импульслари нерв толалари орқали марказий нерв системасига ўтади. Марказий нерв системасида ё бевосита ёки контакт нейронлар орқали нерв импульслари рецептор нейрондан эффектор нейронга ўтади, ундан эса периферияга — ҳужайраларга боради. Ҳужайралар шу импульслар таъсирида ўз фаолиятини ўзгартиради.
Марказий нерв системасига перифериядан келадиган ёки бир нейрондан иккинчи нейронга ўтадиган импульслар таъсирида қўзғалиш процессигина эмас, унга қарама-қарши процесс — тормозланиш процесси ҳам рўй бериши мумкин. Тормозланишнинг характерли белгиси шуки, нерв фаолияти тўхтайди ёки сусаяди; бу процесс қўзғалишни тўхтатади ва унинг келиб чиқишига тўсқинлик қилади. Нерв импульслари таъсирида периферик органлар ҳам тормозланиши мумкин. Бу ҳолда тормозланиш шундан билинадики, фаолият, яъни мускулнинг қисқариши, безнинг секрет чиқариши тўхтайди ёки сусаяди.
Тормозланиш икки турли механизм ёрдамида келиб чиқиши мумкинлиги электро-физиологик тадқиқотларда аниқланди. Биринчи механизм шундан иборатки, ҳужайранинг мембрана потенциали кўпаяди; яъни ҳужайра мембранасининг поляризацияси кучаяди — гиперполяризация рўй беради. Бу ҳолда қўзғалиш процесси рўй бериши учун таъсирот кучи ортиши керак. Шу сабабли нерв импульслари ҳужайранинг қўзғалишига сабаб бўлиш учун кучи етмай қолиши мумкин. Тормозланиш процессининг
желиб чиқишига ёрдам берадиган иккинчи механизм шундан иборатки, бир нейрондан ёки нерв ҳужайраси билан боғланган бир неча нейрондан нерв ҳужайрасига нерв им-иульслари жуда тез-тез келиб турганда ҳужайра мембранасининг барқарор деполяризацияси рўй беради, яъни ҳужайра электр зарядини йуқотади, яъни қўзғалувчан бул-май қолади. Тормозланишнинг бундай механизмини Н. Е. Введенский XX асрнинг бошларидаёқ кашф этган.
Ҳужайранинг электр зарядини ўзгартира оладиган баъзи химиявий бирикмалар ҳам тормозланиш процессига сабаб бўла олади. Гаммааминомой кислота ва бошқа бир қанча моддалар шундай бирикмаларга киради.
Бирон рефлекс юзага чиқишида қатнашадиган нейронлар марказий нерв системасининг қайси қисмларида бўлса, ўша қисмлари, бошқача айтганда бош мия билан орқа миянинг перифериядаги муайян рецепторлардан импульслар оладиган ва периферик органларга импульслар юборадиган қисмлари нерв марказлари деб аталади. Нерв марказлари жуда кўп нейронлардан таркиб топган, бу нейронлар марказий нерв системасининг турли бўлимларида жойлашган бўлиши мумкин. Рефлектор реакция қанча мураккаб бўлса, унинг юзага чиқишида ўшанча кўп нейрон қатнашади.
Нерв марказлари ва улардан «команда» оладиган ижрочи механизмлар — гавда органлари — ҳар қандай рефлексда ўзаро икки томонлама боғланган. Периферик органлар марказий нерв системасидан эфферент (марказдан қочувчи) импульслар олиб туриш билан бирга, унга афферент (марказга интилувчи) импульслар юбориб, шу органлар ҳолати ва фаолияти ҳақида сигнал бериб туради. Шу тариқа, перифериядаги ижрочи механизмлар билан марказий нерв системаси ўртасида «кайтар алока» системаси бор. Мураккаб ҳаракатларни бажаришда бу қайтар алоқанинг айниқса муҳим аҳамияти бор. Шу система туфайлигина ҳаракатлар аниқ ва уйғун бажарилади, улар ҳаракатига сабаб бўлган ва шу пайтда таркиб топган ташқи вазиятга мослашади.
Марказий нерв системасига келадиган афферент (марказга интилувчи) импульсларнинг иккиёқлама аҳамияти бор. Биринчидан, улар частотаси етарли бўлганда шошилинч фаолиятни — бирон рефлектор реакцияларни вужудга келтира олади; иккинчидан, частотаси камроқ бўлганда нерв марказларини нисбий доимий қўзғалиш ҳолатида сақлаб туради, шу билан уларнинг ишга тайёр туришини таъминлайди. Марказий нсрв системасидан гавданинг кўпгина органларига келадиган эфферент (марказдан қочувчи) импульсларнинг ҳам иккиёқлама аҳамияти бор. Бу импульслар рефлексларнинг юзага чиқишида орган, тўкималар фаолиятини кескин даражада ўзгартира олади, бундан ташқари, баъзи орган ва тўқималарнинг доим актив ҳолатда бўлишини, масалан, мускулларнинг доим таранг туришини таъминлайди. Нерв марказларининг шундай доимий қўзғалиш даражаси ёки органларнинг доимий активлик даражаси тонус деб аталади. Қонга ўтиб, нерв марказларига ва периферик органларга қон орқали таъсир этадиган баъзи химиявий ,бирикмалар ҳам тонус ҳолатини сақлаб тура олади.
Нерв марказлари ва баъзи периферик органларнинг тонуси гомеостаз ифодаларидан бири ва сабабларидан бири ҳисобланади. Масалан, артериялар деворидаги силлиқ мускулларнинг доимий таранглик даражаси артериал қон босимининг доим бир меъёрда туриши учун зарур шартдир.
Турли-туман рефлектор реакциялар И. П. Павловнинг классик тадқиқотлар ўтказган давридан бошлаб шартсиз ва шартли рефл е к с л а р деган иккита катта группага бўлинади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish