Қўзғалувчанлик Баъзи ҳужайра ва тўқималар (нерв, мускул ва без тўқималари) таъсиротга тез реакция кўрсатишга махсус мослашган. Бундай ҳужайра ва тўқималар қўзғалувчан деб аталади, уларнинг таъсиротга қўзғалиш1 билан жавоб қайтариш хоссаси эса қўзғалувчанлик2деб юритилади.
Таъсирловчининг қўзғалишга сабаб бўладиган минимал кучи қўзғалувчанлик ўлчови бўлиб хизмат қилади. Таъсиротнинг шу минимал кучи таъсирот бўсағаси3деб аталади. Реакцияларни юзага чиқариш учун зарур таъсиротнинг минимал кучи қанча катта бўлса, яъни таъсирот бўсағаси қанча юқори бўлса, қўзғалувчанлик ўшанча паст бўлади ва аксинча, таъсирот бўсағаси қанча паст бўлса, қўзғалувчанлик ўшанча юқори бўлади. Таъсирот бўсағаси турли таъсирловчиларга нисбатан турлина бўдиши мумкин. Рецепторлариинг адекват таъсирловчиларга нисбатан қўзғалувчанлиги айниқса юқори. Масалан, С. И. Вавиловнинг маълумотларига қараганда, кўз тўр пардасининг ёруғликни сезувчи нерв элементлари — тасқчалари 8 ёруғлик квантига, қолаверса ҳатто 3—4 квантга ҳам реакция кўрсатади. Кўз тўр пардасининг таъсирот бўсағаси энергияси шу қадар озки, 1 г сувни фақат 1º иситиш учун бу энергия 60 млн. йил таъсир этиши кераклиги ҳисоблаб чиқилган. Бошқа рецепторларнинг қўзғалувчанлиги ҳам ғоят юқори: масалан, ҳидлов ҳужайраси таъсирланиши учун унга ҳидли моддаларнинг атиги бир неча молекуласи таъсир этиши кифоя.
Қўзғалиш Таъсирловчиларнинг таъсирига реакция кўрсатишнинг специфик формаси қўзғалувчан ҳужайраларга характерли: уларда тўлқинсимон физиологик процесс — қўзғалиш. рўй беради.
Қўзғалиш физикавий, физик-химиявий, химиявий процесслар ва функционал ўзгаришлар йиғиндисида намоён бўладиган мураккаб биологик реакциядир. Қўзғалиш процессида ҳужайра юзасидаги мембрананинг электр ҳолати албатта ўзгаради. Ҳужайралар қўзғалиш процессида физиологик тиичлик ҳолатидан шу ҳужайрага хос физиологик фаолият ҳолатига ўтади: мускул толаси қисқаради, без ҳужайраси секрет чиқаради. Фақат нерв ҳужайралари билан нерв толаларида қўзғалиш процесси соф ҳолда учраб, бунда актив ҳолатининг қандай бўлмасин бошқа бир белгиси кузатилмайди.
Қўзғалувчан ҳужайрада унинг цитоплазмаси билан ташқи муҳит ўртасида, яъни ҳужайра юзасидаги мембрананинг иккала томонида электр потенциаллари доим фарқ қилади. Ҳужайра мембранаси шу тариқа қутбланган (поляризацияланган) — ички юзаси ташқи юзасига нисбатан манфий зарядли. Шу потенциаллар фарқини мембрана потенциали деб аташади. Бу фарқ бир неча ўн милливольтга мос келади.
Потенциалларнинг шундай фарқ қилишига сабаб шуки, ҳужайра ичи — цитоплазма билан сирти — атрофдаги тўқима суюқлиғида ионлар кон-центрацияси баравар эмас: тўқима суюқлиғига нисбатан цитоплазмада. калий ионлари кўпроқ, натрий ионлари эса камроқ. Тинчлик ҳолатида ҳужайра мембранаси натрий ионларини камроқ ўтказади. Ҳужайра қўзғалганда мембраианинг ўтказувчанлиги ошади, у мусбат зарядли натрий ионларини ҳужайра ичига ўтказади, натижада мембрана потенциалларининг фарқи камаяди (мембрана деполяризацияси) ва ҳатто қарама-қарши белгили потенциаллар фарқи вужудга келади.
Қўзғалишда электр потенциаллари фарқининг ўзгариши ҳаракат потенциали деб аталади. Тўқиманинг қўзғалган қисми қўзғалмаган қисмига уланганда электр токи вужудга келади, бу токни ҳаракат токи деб аташади.
Қўзғалиш таъсирловчи таъсирида мембрана ўтказувчанлигининг ўзгариши сабабли келиб чиқадиган портлаш ироцесси деса бўлади. Утказувчанликнинг ўзгариши аввалига бирмунча кам бўлиб, таъсир этилган жойдаги нича деполяризация ва мембрана потенциалининг андак камайиши билан давом этади, лекин қўзгалувчан тўқима бўйлаб тарқалмайди (маҳаллий қўзғалиш. деб шуни айтилади). Потенциаллар фарқининг ўзгариши критик — бўсаға даражасига етгач лавина синга-ри ўсиб боради ва тез — нервда секунднинг ўн мингдан бир неча бўлагида — максимумга етади.
Дастлаб калий ионларининг ҳужайрадан чиқиши сабабли потенциаллар фарқа аввалги аслига келади — мембрана реполяризацияси деб шуни айтилади. Сўнг, натрий-калий насоси деган махсус физиологик механизм борлиги туфайли, цитоплазма билан ҳужайра ўртасидаги муҳит ўртасида ионлар концентрациясининг баравар эмаслиги тикланади (калий ионлари қайтадан ҳужайрага киради, натрий ионлари эса ҳужайрадан чиқиб кетади). Бу тикланиш процесси бир қадар энергия сарфлашпи талаб қилади, моддалар алмашинуви эса шу энергияни етказиб беради.
Ҳужайра қўзғалган пайтда — мембрананинг максимал деполяризация даврида — ҳужайранинг янги таъсирга жавоб қайтара олмаслиги унинг характерли хусусиятдидир. Ҳужайра қўзғалган пайтда унинг қўзғалувчан бўлмай қолиш ҳолати рефрактерлик деб аталади.
Қўзгалиш— тўлқинга ўхшаб тарқалувчи процесс. Қўзғалиш бир-ҳужайрада ёки унинг бир қисмида, масалан, нерв толасининг бир қисмида вужудга келгач тарқалади, бошқа ҳужайраларга ски қўзғалган ҳужайранинг бошқа қисмларига ўтади. Қўзғалиш процессининг ўтишига сабаб шуки, бир ҳужайрада ёки унинг бир қисмида, масалан. нерв толасининг бир қисмида вужудга келган ҳаракат потенциали қўшни қисмларнинг қўзғалишига сабаб бўладиган таъсирловчи бўлиб қолади.
Нерв толалари ва мускулларда электр токи билан таъсир этиш натижасида қўзғалишнинг ўтиши нерв охирларида қўзғалишнинг ўтишидан фарқ қилади. Бу ерда қўзғалиш бир нерв ҳужайрасидан иккинчи нерв ҳужайрасига еки нерв толасидан мускул ё без ҳужайрасига химиявий йўл билан ўтади. Нерв охирида нерв импульсини ўтказадиган химиявий бирикмалар (ацетилхолин, норадреналин ва бошқалар) ҳосил бўлади, бу моддалар медиаторлар деб аталади. Нерв охири қайси қўзғалувчан ҳужайрада жойлашган бўлса, медиаторлар ўша ҳужайранинг қўзгалишига сабаб бўлади.
Қўзғалиш процессидаги биоэлектр потенциалларини қайд қилиш ва ўлчаш ҳужайра, тўқима ва органларда шу процсссларнинг келиб чиқиши ва ўтишини жуда яхши кўрсатиб беради. Шу сабабли электрофизиологик тадқиқотлар экспериментал лабораторияларда ҳам, клиникаларда ҳам кенг қўлланилади.
Қўзгалиш процессидаги электр ҳодисаларини ўрганиш учун сўнгги ўн йилда ҳужайрага энг ингичка (диаметри микрон бўлакларича келадиган) микроэлектрод киритилмоқда; айни вақтда иккинчи-электрод ҳужайра атрофидаги муҳитга жойлаштирилади. Ҳаракат потенциаллариии тўқима ва органлар сиртидан катта диаметрли электродлар билан ҳам олиб кетиш мумкин. Бутун организмни текширишда электр потенциаллари гавда сиртидан олиб кетилади. Жумладан юрак ишлаб турганда келиб чиқадиган электр ўзгаришларини кўрсатувчи эгри чизиқ— электрокардиограмма шундай текширилади.
Тирик ҳужайра таъсирланганда ҳамиша бир қадар яширин (латент) даврдан кейин шу таъсиротга жавобан қўзғалади (ва шу муносабат билан электр реакцияси рўй беради): мускул ҳужайраси қисқаради, без ҳужайраси секрет чиқаради. Таъсирот бошланган пайтдан тортиб тўқима шу таъсиротга жавобан- реакция кўрсатгунча ўтадиган давр яширин (латент) давр деб аталади. Реакция юзага чиқиши учун тўқима ҳолати қандай ўзгариши зарур бўлса, яширин даврда шундай ўзгариши керак. Тўқима электр реакциясининг латент даври мускул қисқариши билан секретор процессникига қараганда калтароқ. Секретор процесснинг яширин даври узоқроқ бўлади.