БИОЛОГИК РЕАКЦИЯЛАР
Ҳар қандай организм ва унинг барча ҳужайралари таъсирланувчан бўлади, яъни ташқи муҳит таъсир этганда ёки ҳолати бузилганда ўз структурасини ўзгартиш, актив фаолият кўрсатиш, бу фаолиятни кучайтириш ёки сусайтириш билан жавоб беради, бу эса модда ва энергия алмашинувининг сифат ҳамда миқдор ўзгаришларига чам-барчас боғлиқ. Турли таъсирларга жавобан организм ва ҳужайралари структурасининг ўзгаришини биологик реакциялар, уларни вужудга келтирадиган, юзага чиқарадиган таъсирларни эса таъсирловчилар (таъсирлар ёки стимуллар) деб юритишади.
Биологик реакция тушунчаси ғоят кенг бўлиб, турли таъсирларга жавобан организм, органлари ва ҳужайралари кўрсатадиган фаолиятнинг ҳамма турларини ўз ичига олади.
Ҳужайралар реакцияси шакли, структураси, ўсиш ва бўлиниш процессининг ўзгаришида, уларда турли химиявий бирикмалар ҳосил бўлишида, потенциал энергиянинг кинетик энергияга (электр, механик, иссиқ, ёруғлик энергиясига) айланишида, бирон иш бажарилишида (фазода кўчиш, муайян моддаларни чиқариш, ҳужайрада муайян моддаларни концентрлаш соҳасидаги осмотик ишда) намоён бўлади.
Бутун организмиииг реакциялари, айниқса хулқ-атвори (юриш-туриши) нинг барча мураккаб актлари ғоят турли-туман. Улар юзага чиқаётганда кўп органлар ва сон-саноқсиз ҳужайралар фаолияти ўзгаради, чунки организм ҳамиша турли таъсирларга бутун, ягона мураккаб система сифатида реакция кўрсатади. Модомики шундай экан, ор-ганизм реакциялари гарчи ҳужайралар фаолияти туфайли рўй берса ҳам, бу реакцияларни айрим ҳужайраларнинг реакцияларидан иборат қилиб қўйиш ярамайди. Системанинг қонуниятларини шу системадаги айрим элементларнинг қонуниятларидан иборат деб билиш мумкин эмас.
Таъсир этиш
Ташқи муҳитнинг ёки организм ички ҳолатининг ҳар қандай ўзгариши етарлича катта бўлса, етарлича тез рўй берган бўлса ва етарлича узоқ давом этса, тирик ҳужайранинг ёки бутун оргаиизмнипг таъсирловчиси2 бўла олади.
Ҳужайра ва тўқималарнинг сон-саноқсиз даражада турли-туман таъсирловчиларини физикавий, физик-химиявий ва химиявий таъсирловчилар деб уч группага ажратиш мумкин. Физикавий таъсирловчиларга температура, механик (уриш, игна санчиш, босим, фазода силжиш, тезланиш ва бошқалар), электр, ёруғлик, товуш каби таъсирлар киради. Осмотик босим, муҳитнинг актив реакцияси, коллоидал ҳолат электролитлар таркибининг ўзгариши физик-химиявий таъсирловчилар ҳисобланади. Таркиби ва хоссалари ҳар хил бўлиб, ҳужайралар структурасини ва улардаги модда алмашинувини ўзгартирадиган кўпгина моддалар химиявий таъсирловчиларга киради. Ташқи муҳитдан кира-диган озиқ моддалар, дорилар, заҳарлар, шунингдек организмда вужудга келадиган кўпгина химиявий бирикмалар, масалан, гормонлар, модда алмашинув маҳсулотлари физиологик реакцияларга сабаб бўла оладиган химиявий таъсирловчилар ҳисобланади.
Ҳужайраларга таъсир этиб, уларнинг фаолиятига сабаб бўладиган. ҳаётий процессларда алоҳида муҳим роль ўйнайдиган таъсирловчилар нерв импульсларидир. Улар ҳужайраларнинг табиий (яъни организмнинг ўзида вужудга келадиган), электр ва химиявий таъсирловчиларидир. Нерв импульслари нерв охирларидаи нерв толалари орқали марказий нерв системасига бориб ёки ундан периферик органларга — мускулларга, безларга келиб, уларнинг ҳолатини ёки фаолиятини ўзгартиради.
Барча таъсирловчилар физиологик аҳамияти жиҳатидан адекват ва ноадекват таъсирловчиларга бўлинади. Биологик структура (ҳужайра ёки орган) қайси таъсирловчиларпи сезишга махсус мослашган ва уларга нисбатан ғоят сезувчан бўлса, табиий шароитда шу биологик структурага таъсир этадиган таъсирловчилар адекват таъсирловчилар деб аталади. Кўз тўр пардасининг таёқча ва колбачаларига — қуёш спектрининг кўринадиган қисмидаги нурлар, терининг тактил сезгиларига — босим, тилиинг там билиш сўрғичларига — ҳар хил химиявий моддалар, скелtт мускулларига — ҳаракатлантирувчи нервлар орқали келадиган нерв импульслари адекват таъсирловчи ҳисобланади.
Шу ҳужайра ёки орган қайси таъсирловчиларни сезишга махсус мослашмаган бўлса, ўша таъсирловчилар ноадекват таъсирловчилар деб аталади. Масалан, мускул адекват таъсирловчи (ҳаракатлантирувчи нерв орқали келадиган импульслар) таъсиридагина эмас, табиий шароитда унга таъсир этмайдиган таъсирловчилар таъсирида ҳам қисқаради: кислота ёки ишқор, электр токи, бирданига чўзилиш, механик зарб, тез иситиш ва шунга ўхшашлар таъсирида мускул қисқаради.
Ҳужайралар ноадекват таъсирловчилардаи кўра адекват таъсирловчиларга кўпроқ сезгир бўлади. Бу эса эволюция процессида келиб чиққан функционал мосланиш ифодасидир.
Ҳужайра, тўқима, органлар фаолиятини ўрганиш учун, жумладан нерв ҳужайралари ва бутун нерв системасининг функциясини текшириш учун физиологик тажрибада турли таъсирловчилар кўп қўлланилади. Электр билан таъсир этиш шу мақсадлар учун қулайроқ. Шу жиҳатдан қулайки, электр токи тирик тўқимага айтарлик зиён етказмайдиган куч билан таъсир этади. Электр токининг таъсири тез бошланади ва тез тўхтайди; уни осонгина улаш ва узиш мумкин; химиявий моддалар ва температура эса узоқроқ таъсир этади. Бундан ташқари электр токини унинг кучи, таъсир этиш вақти ва ритми жиҳатдан до-залаш осон.
Физиологик тажрибаларда текшириладиган тўқима (мускул ёки без) га ё бевосита ёки шу органни иннервацияловчи нерв толаларига (бавосита) таъсир этиш усули қўлланилади. Нерв толаларига таъсир этилганда уларнинг ўзи иннервацияланган органга қандай таъсир кўрсатишини аниқласа бўлади. Нерв системасининг реакцияларини ўрганиш учун нерв охирлари — рецепторларга (ёки марказий нерв системасига борадиган нерв толаларига) таъсир этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |