Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Ҳазм органларининг даврий фаолияти ва унинг очлик ҳиссига



Download 13,93 Mb.
bet149/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   493
Bog'liq
fizi

Ҳазм органларининг даврий фаолияти ва унинг очлик ҳиссига
боғлиқ эканлиги
Ҳазм йўлидага бир қанча органлар, жумладан меъда ва ичаклар фақат овқат ейилгандан кейин эмас, балки овқат ҳазм қилинмаган вақтда ҳам ишлаб туради. «Ноҳорга», мсъда бўш бўлганда ҳам кўпчилик ҳазм органларининг мотор ва секретор фаолияти рўй беради. Итнинг бўш, овқатсиз меъдасида тахминан ҳар 1,5 соатда қисқаришлар цикли пайдо бўлишини биринчи марта В. Н. Болдирев аниқлаган. Қисқаришлар даври 15—20 минут давом этиб, кейин тинчлик даври билан алмашинади (92-расм). Меъда суюқлигининг реакцияси ишқорий бўл-ганда меъда шундай даврий қисқариб туради. Меъданинг қисқариш даври билан бир вақтда ўн икки бармоқ ва ингичка ичакнинг мотор функцияси кучаяди, меъда ости ва ичак безларидан шира чиқади, ўт пуфаги ва ўт йўлларидан ўт ажралади.
Даврий сскреция билан мотор фаолият бир вақтда рўй беради ва унда организм фаолиятида бир қанча ўэгаришлар пайдо бўлади: нафас ва қон айланиши ўзгаради, нерв системасининг қўзғалувчанлиги ортади ва ҳ. к.
У. Кешюн, А. Карлсон, С. В- Аничков ва бошқа тадқиқотчилар ҳазм йўлининг бундай даврий фаолияти одамда ҳам кузатилишини аниқлашган. Бир қанча тадқиқотчилар меъданинг даврий мотор фаолиятини ўрганиб, меъда ва ичакларнинг даврий қисқаришлари очлик ҳиссини қўзғатувчи омиллардир, деган хулосага келишди ва шунинг учун даврий қисқаришлар «оч қисқаришлар» деб аталади. Улар очлик сезиладиган вақтга тўғри келади (93-расм).
Даврий фаолиятни тормозловчи факторлар очлик ҳиссини пасайтириши очлик сезгиси ҳазм йўлининг даврий фаолиятига боғлиқ эканлигини кўрсатади. Оғир жисмоний иш ва узоқ (бир неча кун) оч қолиш шундай таъсир қилади. Одам қаттиқ чарчаганда ва бир неча кун оч тургандан кёйин очлик сезилмаслигига сабаб шу (бир неча кун оч туришга мажбур бўлган одамлар фақат биринчи 3—4 кунда очлик сезгисидан қийналганликларини қайд қилганлар).
И. П. Чукичев ҳайвонга «ноҳор» юрган (бошқа бир ҳайвон қони юборилганда мсъданинг даврий ҳаракати қўзғалишини аниқлади, тўқ хайвон қони юборилганда эса даврий фаолият тормозланади ёки бутунлай тўхтайди. Қоннинг даврий фаолиятни қўзғатувчи «оч» таркиби, бошқача айтганда, овқат ҳазм қилинмаётган вақтдаги моддалар алмашинувининг ўзгариши билан боғланган гуморал таъсирловчилар ҳосил бўлганда даврий фаолиятнинг қўзғалиши шу маълумотлардан кўриниб турипти.
Ҳужайралар тез ўзлаштирадиган озиқ модда — глюкоза қонга юборилганда ҳазм йўлининг даврий фаолияти ҳам, очлик ҳисси ҳам йўқолади.
Ҳазм йўли даврий фаолиятининг келиб чиқишида гипоталамус ядролари муҳим роль ўйнайди. Гипоталамус ядролари таъсирланганда ҳазм йўлининг мотор фаолияти қўзғалишини П. Г. Богач кўрсатиб берди.
Ҳозирги физиологик тасаввурларга кўра, организм ички муҳити таркиби ва хоссаларининг ўзгариши организм химизмининг ўзгаришига сезгир бўлган гипоталамус ядролари учун гуморал таъсирловчи бўлиб, ҳазм органларининг даврий фаолиятини юзага чиқаради, деб фикр юритиш мумкин. Бу фаолиятнинг пайдо бўлиши туфайли меъда ва ичак рецепторларидан марказий нерв системасининг олий бўлимларига импульслар оқими бориб, очлик ҳиссига сабаб бўлади.



93. расм. Меъданинг очликдаги ҳаракатлари билан очлик сезгилари ўртасидаги нисбат (У. Кеннон билан Уошберндан).
Юқоридаги чизиқ — меъданинп очликдаги ҳаракатлари ёзуви; ўртадаги
чизиқ — вақт белгиси (10 минут); пастдаги чизиқ — текширилаётган кишида очлик сезгиларининг келиб чнқиш пайтлари белгиси.
Чанқов
Организмга сув етарли кирмаганда ёки минерал тузлар ортиқча кирганда (масалан, шўр овқат ейилганда) ёки кўп сув йўқотилганда (кўп терлаш, сийдик. ҳайдовчилар таъсирида) чанқов пайдо бўлади. Чанқаш сезгиси учун физиологик реакция сув ичишдир. Шундай қилиб, бу сезги организмда сув балансини ва электролитлар мувозанатини доим бир даражада сақлаб туришга ёрдам беради.
Назарияларнинг бирига кўра, чанқов умумий ҳис. Унинг келиб чиқиш механизмцни организмда сув камайганда осмотик босимнинг кўтарилишига ссзгир бўлган махсус рецепторларнинг қўзғалиши билан тушунтириш мумкин. Осморецептор ҳужайралар деб аталувчи бундай рецепторлар, жумладан, гипоталамусда топилган.
Бу нуқтаи назардан чанқов вақтида доим оғиз ва ҳалқум қуриш сезгиси иккиламчи ҳодисадир. Оғиз ва ҳалқумни сув билан чайиш чанқов сезгисини бироз камайтиради-ю, йўқотмайди. Қонга гипотойик эритма ёки тўғри ичакка сув киритилгандагина чанқов сезгиси тўла йўқолиши мумкин. Одам бир талай сув йўқотганда, масалан, ҳаддан ташқари кўп терлаганда ёки ичакдан кўп сув ажралганда (мабода) шундай ҳодиса кузатилган. Эзофаготомия қилингаи ит устида ўтказилган кузатишни чанқов умумий ҳис деган фаразга далил қилиб келтириш мумкин. Бундай ит узоқ вақт сув ичиши мумкин, лекин бу сув қизилўнгачнинг қирқилган жойидан ташқарига чиқиб кетади ва организмга кирмайди. Бунда чанқов босилмайди, албатта. Меъдага озроқ киритилса, ҳайвоннинг чанқови босилади (Н. И. Журавлев).
Бу назарияга қарши иккинчи назария чанқовга маҳаллий ҳис деб қарайди ва уни оғиз бўшлиғи билан ҳалқум шиллиқ пардасининг қуришига ҳамда гавданинг шу соҳаларидаги рецепторларнинг қўзғалишига боглайди. Ана шу назарияга далил қилиб қуйидаги фактлар келтирилади. Ҳалқумга сезувчи нерв охирларининг қўзгалувчанлигини камайтирувчи заҳар — кокаин суртилса, чанқов сезгиси тез йўқолади. Бир неча кун сув ичмаган ҳайвонлар ҳалқумига кокаин суртилгач уларнинг сувдан юз ўгиришига ҳам сабаб шу сўлак ажралишини тўхтаувчи заҳар — атропин юборилганда сўлак чиқмагани учун оғиз ва ҳалқум қурийди; организм ҳақиқатда сувга мухтож бўлмаса ҳам, чанқов сезади.
У. Кеннон чанқов сезишни сўлак секрециясининг камайишига, шунинг натижасида оғиз ва ҳалқумнинг қуришига боглайди. Ажралган сўлак миқдори эса организмдаги сув ммқдорига бир қадар боғлиқ. Тўқималарда сув камайганда сўлак секрецияси ҳам камаяди. Сўлак секрецияси 20% камайганда чанқов сезгиси пайдо бўлади, секреция 50% камайганда эса чанқов чидаб бўлмайдиган даражага етади. Сўлак чиқишини кучайтирадиган заҳар—пилокарпин юборилганда чанқов сезгисининг камайиши бу фикрни тасдиқлайди. Кеннон фикрича, венага сув юборилганда чанқов йўқолиши сўлакнинг нормал секрецияси тикланишига ҳамда оғиз шиллиқ пардасидаги қақраш сезгисининг йўқолишига боғлиқ.
Тўқималарда сув камайганда пайдо бўлувчи ва сув ичишга ҳамда гомеостазнинг тикланишга олиб келувчи чанқов сезгисининг мураккаб механизми бор. Бу сезги оғиз бўшлиғи ва ҳалқум шиллиқ пардасининг қакраши деб ҳис қилинади, демак, бу сезгининг келиб чиқишида оғиз ва ҳалқум рецепторларидан келувчи импульсларнинг аҳамияти бор. Иккинчидан, чанқов пайдо бўлишида сув алмашинув маркази жойлашган гипоталамусдаги осморецептор нерв ҳужайраларининг аҳамияти катта. Осморецепторлар таъсирланиши туфайли бу марказ қўзғалганда организмдан сув чиқиб кетиши, сўлак безлари секрецияси камаяди, бу эса оғиз ва ҳалқум қақрашига сабаб бўлади.
Журавлсв фикрича, бош мияда овқат марказига ўхшаш «ичиш маркази» бор. Чанқов иайдо бўлиши ана шу марказнинг ҳолатига боғлиқ. Ичиш маркази бош мия катта ярим шарлари пўстлоғидаги, пўстлоқ остидаги, шунингдек сув алмашинувини бошқарувчи марказ жойлашган гипоталамусдаги нейронлар йиғиндисидан иборат.



Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish