Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


МОДДА ВА ЭНЕРГИЯ АЛМАШИНУВИ



Download 13,93 Mb.
bet150/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   493
Bog'liq
fizi

7 МОДДА ВА ЭНЕРГИЯ АЛМАШИНУВИ ОВҚАТЛАНИШ
Модда алмашинуви тирик организмнинг энг муҳим функцияси ва ҳаётнинг характерли белгиси эканлигини физиологик курсикинг бош қисмида кўриб чиққан эдик . Ҳамма ҳужайраларда доимо модда алмашинуви туфайли ҳужайра структуралар ва ҳужайрааро модда узлуксиз ҳосил бўлиб, емирилиб ва янгиланиб туради. Бунинг сабаби шуки, организмда доимо ҳар хил химиявий бирикмалар парчаланиб ва синтезланиб туради; бир хил моддалар иккинчи хил моддаларга айланади. Бунда энергия бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтади, химиявий бирикмалардаги потенциал энергия улар парчаланганда асосан иссиқ-лик, механик ва қисман электр энергияси каби кинетик энергия турларига айланади.
Организм сарфларини тўлдириш, гавда оғирлигини сақлаш ва ўсиш эҳтиёжларини қондириш учун организмга ташқи муҳитдан оқсил, ёғ, углеводлар, витаминлар, минерал тузлар ва сув кириб туриши лозим. Уларнинг миқдори ва сифати организмнинг ҳолатига ва унинг яшаш шароитига мос келиши керак. Бунга овқатланиш йўли билан эришилади; сўнгра организм ҳар хил моддалар парчаланиши натижасида ҳосил бўлувчи қолдиқ моддалардан тозаланиши лозим. Бунга чиқарув органларининг фаолияти туфайли эришилади.
Физиология курсида модда алмашинув процессларининг қандай бориши, яъни ҳужайраларда рўй берувчи химиявий ўзгаришлар тасвир этилмайди, чунки бу—биологик химиянинг вазифасидир. Физиологлар одатда организмдаги модда ва энергия сарфларини, унга қандай моддалар зарурлигини, сифат ва миқдор жиҳатдан бекамикўст овқатланиб организм сарфларини қандай қилиб тўлдириш кераклигини аниқлаш билан кифояланишади.
Кейинги баёнимизда биз оқсиллар, ёғлар, углеводлар. минерал тузлар алмашинувини, шунингдек витаминларнинг аҳамиятини алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз. Организмда бу моддаларнинг ҳаммаси бир вақтда ўзгаради, уларни бўлиб ташлаш бир бутун биологик процессни айрим қисмларга сунъий йўл билан ажратиш демакдир. Бироқ баённи осонлаштириш учун, шунингдек кўрсатилган моддаларнинг физиологик аҳамияти ҳар хил бўлгани учун бу моддаларни алоҳида-алоҳида ўрганиш зарур. Бундан ташқари, патология шароитида асосан оқсил, ёки ёг углевод, схуд миперал-сув алмашинуви бузилиши ва ўзгариши мумкинлигини айтиб ўтмоқ керак.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish