Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш


Олтинчи бобга тегишли мустақил таълим мавзулари



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

Олтинчи бобга тегишли мустақил таълим мавзулари 
1. Табиий шароитларда кечадиган коррозия турлари. 
2. Технологик муҳитлар ва уларда кечадиган коррозия турлари.
 
3. Табиий факторларнинг коррозия жараёнлари тезлигига таъсири. 
 
4. Металлар ва қотишмаларни табиий ва технологик муҳитлардаги 
коорозиядан ҳимоялаш усуллари. 
5. Табиий ва технологик муҳитлардаги коррозиянинг олдини олишда 
конструктив факторларни танлаш принципи. 
6. Пўлатларнинг углеродсизланиши унинг техникадаги аҳамияти

7. 
Водород коррозиясига сабаб бўлувчи асосий омиллар. 
8. Карбонил коррозияси, унинг оқибатлари, олдини олиш чоралари. 
9. Олтингугуртли муҳитларда металлар ва қотишмаларнинг коррозияси. 
10. Металлар ва қотишмаларни олитгугуртли муҳитлардаги коорозиядан 
ҳимоялаш усуллари. 
 


153 
III қисм. 
 
Металлар ва қотишмаларнинг коррозион 
тавсифлари. Нометалл материаллар ва ҳимоя 
қопламалари. 
 
 
VII боб. 
Металлар ва қотишмаларнинг коррозион тавсифлари. 
 
7.1. Темир асосидаги конструкцион материаллар 
 
Темир асосидаги конструкцион материаллар – чўянлар ва пўлатлар ишлаб 
чиқариш ҳажми ва улардан фойдаланиш даражаси бўйича энг кўп тарқалган 
конструкцион материаллар ҳисобланади. 
Темирнинг икки хил – α ва γ аллотропик кўринишлари мавжуд. α–темир 
феррит
дейилади, у магнитланувчан ва ҳажмий марказлашган кристалл 
панжара (ҲМКП) тузилишга эга, Т < 910°С ва Т > 1401°С ҳароратларда 
барқарор ҳисобланади. Темирнинг юқори ҳароратларда барқарор ҳисобланган 
шакли
δ – феррит
дейилади.
γ – темир қиррали марказлашган кристалл панжара (ҚМКП) тузилишига 
эга, магнит хоссаларига эга эмас ва у 
аустенит
дейилади. Сувда чегаравий
рухсат этилган концентрация қиймати – 0,1 мг/л. Темир ҳам хром ва марганец 
каби қора металлар синфига киради. Табиатда темир доимо оксидланган, 
таркибида С, О, S, Mn, Cr, Ni ва бошқа элементлар бўлган руда кўринишда 
бўлади. 
Fe
2+
+ 2е ↔ Fe реакциянинг стандарт потенциали – 0,44 В, 
Fe
3+
+ 3е ↔ Fe реакциянинг стандарт потенциали эса –0,036 В. Бироқ, 
реал шароитларда амалда ўлчанадиган потенциал мувозанат потенциалидан 
сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин.
Кислород ёки бошқа оксидловчилар мавжуд бўлган муҳитда темир 
пассивлашиб, унинг стационар потенциали +0,1 В га яқинлашиб қолади. Агар 
эритмада водород иони ёки бошқа галоид ионлар мавжуд бўлса, темирнинг 
потенциали манфий томонга силжиб, унинг қиймати –0,6 В гача етиши 
мумкин. 
Минерал кислоталардан ташқари кўпгина муҳитларда темир 
коррозияланганда эримайдиган коррозия маҳсулоти – занг ҳосил бўлади. 


154 
Дастлабки анод жараёнида икки валентли Fe
2+ 
темир ионлари ҳосил 
бўлади. Нейтрал эритмаларда эрувчанлиги 1,64·10
–3
г/л бўлган Fe(II) 
гидорксиди – Fe(OH)

ҳосил бўлади. Эритмада О

бўлганда навбатдаги — уч 
валентли темир гидроксиди Fe(OH)
3
нинг хосил бўлиш реакцияси амалга 
ошади:
4Fe(OH)
2
+ О

+ 2Н
2
О = 4Fe(OH)
3
Ҳосил бўлган бу реакция маҳсулотининг эрувчанлиги ≈ 4,8·10
–8
г/л бўлиб,
Fe(OH)

нинг эрувчанлигига нисбатан анча кичик.
Занг эритмада бевосита коррозияланаётган сирт билан контакт юзасида 
ҳосил бўлади. Занг металл сиртини ғадир-будир қатлам сифатида қоплайди. 
Бу қатлам металл сиртига ёмон ёпишганлиги сабабли уни коррозиядан яхши 
ҳимоя қила олмайди. Занг таркиби ўзгарувчан бўлиб, уни қуйидаги умумий 
формула билан ифодалаш мумкин:
q
Fe(OH)
2
· 
m
Fe(OH)

·
 q
Н
2
О, бунда
n ,m ,q 
– бутун сонлар. 
Темир коррозияга бардошли металл ҳисобланмайди. Атмосфера 
шароитида у жез, никел ва миснинг коррозия тезлигига нисбатан 10–15 марта 
кучлироқ коррозияланади. 
Темир асосидаги конструкцион материалларнинг деярли барчасида у ёки 
бу миқдорда углерод бўлади. Буни кўриш учун Fe-C фазавий мувозанат 
диаграммасини кўрамиз. Д.К.Чернов биринчи бўлиб бундай диаграммани (7.1-
расм) ўрганиб чиққан ва қуйидаги «Критик нуқталар» (температуралар) ни 
кузатган:

770°С – магнитли ҳолатга алмашиниш (Кюри нуқтаси);

910°С – α аллотропик кўринишдан γ га ўтиш (α → γ алмашиниш);

1401°С – γ → α(δ) алмашиниш;

1534°С – эриш нуқтаси;

3200°С – қайнаш нуқтаси 
Темирда углероднинг ўзини эрувчанлиги паст ва унинг эрувчанлик 
чегарасидан ўтганида темир карбиди – цементит (Fe
3
С) ажралиб чиқиши 
сабабли кўпинча ҳолатнинг Fe-C стабил диаграммаси эмас, балки Fe-Fe
3

метастабил диаграммаси таҳлил қилинади (7.1-расм). Диаграммадаги узлуксиз 
ва пунктир чизиқлар мос равишда метастабил ва стабил ҳолатларни 
ифодалайди. Диаграммадаги АВ, ВС, CD чизиқлар 
солидус
чизиқлари, АН, 
HN, JE чизиқлари эса 
ликвидус
чизиқлари ҳисобланади. NH, NJ, ES, E'S', GO, 
GS, GP, OS, PK, P'K', PQ, МО чизиқлар қаттиқ фазага тегишли бўлган 
мувозанат ҳолатини чегаралаб туради. HJB, E'C'F, ECF чизиқлар эвтетик, 
P'S'K' ва PSK чизиқлар эса эвтетоид мувозанат чизиқлари ҳисобланади. 
Диаграммадаги
 
эвтетик ва эвтектоид чизиқларга мос келувчи температуралар 
7.1-жадвалда берилган. 


155 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish