Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш


Нуқталар  B  C  C'  H  F  E  Концентрация, масс %



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

 
Нуқталар 


C' 



Концентрация, масс %
 
0,53 
4,30 
4,25 
0,10 
0,16 
2,06 
Нуқталар
 
E
'

S
'



Концентрация, масс % 
2,03 
0,80 
0,69 
0,025 
0,006 
0,50 


157 
чўянларга бўлинади. Эвтектикгача бўлган чўян структураларига аустенит 
(асосий ташкил этувчиси) ва перлит (Fe ва FeC лардан иборат эвтектик 
аралашма) киради. Реал металлургияда чўян ишлаб чиқариш пайтида амалга 
ошириладиган ўта совитиш жараёнлари қотишмалар структурасида цементит 
эмас, балки «карбокўринишли» деб аталадиган шаклдаги графит ажралишига 
сабаб бўлади. 
Аустенит-графит эвтектикали кулранг чўян бўлаклари уларга «кулранг» 
номи берилишига сабаб бўлган. Кулранг чўянлардан фарқли ҳолда оқлари оқ-
кулранг сифта синиқларга эга бўлиб, уларнинг таркибига аустент-цементит 
эвтектика киради. Эвтектикдан ташқариги чўянларнинг асосий фазавий-
структуравий ташкил этувчиси – графит (ёки цементит) ҳисобланади. 
Пўлатлар таркибига металлга алоҳида хусусиятларни қарор топтириш 
учун доимо углероддан ташқари яна легирловчи элементлар деб аталадиган 
кўпгина кимёвий элементлар қўшилади. Булардан ташқари уларнинг 
таркибига руда маҳсулотларидан ўтиб қолган бошқа аралашмалар ҳам мавжуд 
бўлади. Бундай элементлар аралашмалар дейилади.
Аралашма элементлари темир билан алмашинувчи (агарда уларнинг атом 
диаметри Fe нинг атом диаметридан 15% дан кўп фарқ қилмаса) ёки жорий 
қилинувчи (агарда уларнинг атом диаметри Fe атом диаметрининг 0,59 % дан 
кўп бўлмаган қисмини ташкил қилса) қаттиқ эритмалар ҳосил қилиши 
мумкин. Аралашма элементлари бир-бири билан ўзаро ёки темир атоми билан 
таъсирлашиб, пўлатлар структурасида миқдори, кимёвий таркиби ва тузилиши 
металларни эритиш технологияси орқали аниқланадиган нометалл 
қўшимчалар – оксидлар, сулфидлар ёки оксосулфидлар ҳосил қилади. 
Оддий сифатли пўлатларга Пўлат-1, Пўлат-2, Пўлат-3 ва бошқа 
таркибидаги углероднинг миқдори (0,15–0,45 %) ва механик хоссалари билан
фарқ қиладиган пўлатлар киради. 
Сифатли пўлатларнинг маркаланиши – Пўлат-10, 15, 20 ва ҳ.к. улардаги 
ўртача пўлатнинг миқдорига (юздан бир улушларда) мос келади. Легирловчи 
компонентлар миқдори 3–5% дан ошмаган пўлатлар углеродли ёки паст 
легирланган гуруҳга бирлаштирилган. Уларнинг қўлланилиш соҳаси: 
жиҳозларнинг асосий қисми ва металл конструкциялари. 
Хлорид кислотасида HCl нинг концентрацияси ортиши билан углеродли 
пўлатларнинг эриш тезлиги экспоненциал равишда ортади.
Сулфат кислотасида ҳам H
2
SO

нинг концентрацияси 47-50% га етгунча 
коррозия тезлиги худди шундай қонуният билан ортади. Концентрация юқори 
бўлган эритмаларда жараённинг тезлиги камаяди. Бу пўлатларнинг сиртида 
пассив оксид ва сулфат плёнкаларининг ҳосил бўлиши билан изоҳланади. 
Азот кислотасида кислотанинг концентрацияси 50% га яқинлашганда 
темирнинг пассивлашуви бошланади. Азот кислотаси концентрациясининг 


158 
94–100 % қийматида темир-углеродли қотишмалар қайта пассивланиш 
ҳодисаси оқибатида яна қайтиб кучли емирила бошлайди. 
Концентрацияси 50% дан ошмаса, эритувчи кислотада паст легирланган 
пўлатлар жуда тез емирилади. Янада концентрланган эритмаларда темир 
чидамли бўлади. Концентрацияси 60% дан паст бўлмаган эритувчи 
кислоталарни пўлат баллонларда ташишга рухсат этилади.
Концентрацияси 30% гача бўлган ишқорларда темир анча чидамли 
бўлади. NaOH нинг янада юқорироқ концентрацияларида темир сиртидаги 
ҳимоявий плёнкалар ферратлар – Na
2
FeO

ҳосил қилиб эрийди. 
Концентрланган ишқорларда, айниқса юқори ҳароратларда темир асосидаги 
қотишмалар «каустик мўртлик» деб аталадиган коррозион ёрилишга 
учрайдилар.
Углеродли пўлатлар органик кислоталар муҳитида кучли коррозиялана-
ди, кислород кириши ва ҳароратнинг ортиши билан коррозия тезлиги янада 
ортади. 
Спиртларда, бензолда ва органик эритувчиларда темир-углеродли 
пўлатлар коррозион бардошлидир. 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish