Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш


 Коррозион бардошлиликни ошириш мақсадида



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

7.1.2. Коррозион бардошлиликни ошириш мақсадида 
пўлатларни легирлаш 
Пўлатларга керакли механик хоссаларни бериш, уларнинг коррозион 
бардошлилигини ошириш мақсадида уларнинг таркибига легирловчи 
элементлар киритилади. Легирловчи элемент темир билан қаттиқ эритма 
ҳосил қилади, бир-бири билан ёки қўшимча элементлар билан таъсирлашиб, 
металлмас бирикмалар ёки қўшимча фазалар ҳосил қилади. 
Пўлатларнинг кимёвий таркиби уларни ишлаб чиқарувчи турли 
мамлакатлардаги қуйидаги стандартларга мос белгиланади: ГОСТ – Россия 
Федерацияси (ёки олдинги СССР); AISI – АҚШ; B.S. – Буюк Британия; 
A.F.N.O.R. – Франция; DIN – Германия (ФРГ); SIS – Швеция, MSZ – Венгрия; 
CSN – Чехия (Чехословакия). 
Пўлатларнинг кимёвий (маркали) таркибини белгилашда мамлакатнинг 
классификациясига 
биноан 
рақамли 
ва 
ҳарфли 
белгилашлардан 
фойдаланилади. Ҳар бир легирловчи элементга маълум бир ҳарф тақдим 
этилган: X – Сr; Н – Ni; М – Мо; Г – Мn; Ю – Аl; Ф – W; С – Si; Т – Ti; Д – Сu; 
Б – Nb; A – N. Кимёвий элементни англатувчи ҳарфдан кейин бир ёки икки 
рақамли бутун сон массавий % ларда ифодаланган легирловчи элементнинг 
концентрациясини 
билдиради. 
Пўлатнинг 
маркасини 
ифодаловчи 
аббревиатуранинг биринчи рақами углерод концентрациясининг юздан бир 
улушдаги массавий % ни билдиради. 


159 
Стандартларга асосан, ҳар бир маркали пўлат таркибидаги легирловчи ва 
қўшимча элементларнинг миқдори маълум бир рухсат этилган чегара 
доирасида бўлади. 
Паст легирланган
пўлатларнинг таркибида асосан, уларга маълум 
механик ёки технологик хусусиятлар ҳосил қилиш мақсадида киритилган бир 
неча процентгача легирловчи элемент бўлади.
Алоҳида гуруҳ сифатида таркибига 12 % ва ундан юқори (массанинг 30 
% гача) миқдорда муқаррар хром қўшиладиган 
коррозияга бардошли
пўлатларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Бу гуруҳдаги пўлатлар углеродли ва 
паст легирланган пўлатлар бардош бера олмайдиган, кимё саноатига хос 
бўлган ўта агрессив муҳитларда ишлатиш учун махсус ишлаб чиқарилади.
Коррозияга бардошли пўлатларнинг классификацияси, номенклатураси 
ва кимёвий таркиби ГОСТ 5632-72 билан меъёрланган. 
Хром
турлича кислоталили ва анион таркибли муҳитларда пассивланишга 
юқори мойилликни намоён қилади. Шунингдек у питтинг коррозиясига 
чидамлидир. Хромнинг сулфат кислотасида эришининг қутбланиш эгрилиги 
7.2-расмда келтирилган (2 эгрилик). Пассивланиш соҳаси темирга нисбатан 
янада манфийроқ потенциалда бошланади, пассивланишнинг критик токи эса 
икки маротаба кичик. Бу хромнинг пассивланишга темирга нисбатан янада 
юқори мойилликка эга эканлигидан далолат беради. 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish