115
коррозиясига олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, мураккаб металл
объектларга конструкцион нуқтаи назардан нотўғри жило берилганда ҳам
контакт коррозияси туфайли улар муддатидан олдин ишдан чиқиши мумкин.
Контакт коррозиясида системанинг иккала ташкил этувчилари сиртида
ҳам йиғинди анод ва катод қутбланиш эгриликларининг кесишиш нуқтаси
билан аниқланадиган муроса потенциали вужудга келади. Бу потенциалда
системадаги иккала
ташкил этувчининг эриш тезлиги, ҳар бир ташкил
этувчининг айнан бир эритмадаги алоҳида эриш тезликларидан фарқ қилади.
Агарда электролит эритмаси чексиз электр ўтказувчанликка эга бўлганда
эди, сиртнинг эквипотенциаллиги исталганча узоқ масофага тарқалар эди.
Эксплуатацион муҳит чекли электр ўтказувчанликка эга бўлган реал
шароитларда эса эквипотенциаллик биметалл система сиртнинг бевосита
контакт жойлари яқинидаги маълум бир қисмидагина кузатилади. Контакт
жойидан узоқлашган сари системани ташкил этувчи ҳар
бир металлнинг
потенциали компромисс потенциалдан шунча кўпроқ фарқ қилиб, ўзининг
хусусий қийматига яқинлаша боради. Муҳитнинг электр ўтказувчанлиги
қанчалик юқори бўлса эквипотенциаллик зонаси шунчалик чўзилган бўлади.
Бундай ҳолат заиф электр ўтказувчанликкаэга бўлган муҳитда омик
қаршиликнинг йўқолиши – IR четлашишлар мавжудлиги билан изоҳланади.
Электрокимёвий табиати турлича бўлган металлар контактида
потенциали манфийроқ бўлган металл анод ва потенциали янада мусбатроқ
бўлгани — катод вазифасини бажаради. Система эгаллаган потенциалга
боғлиқ ҳолда катоднинг эриш тезлиги айнан шу эритмадаги унинг хусусий
тезлигидан катта, кичик ёки унга тенг бўлиши мумкин.
Аноднинг эриш тезлиги биринчи навбатда
анод ва катод орасидаги
потенциаллар фарқига боғлиқ, бироқ кислороднинг ионизация жараёни, анод
эриши маҳсулотларининг иккиламчи ўтириши ва б. ҳам унга сезиларли таъсир
қилиши мумкин. Бир хил металлнинг электрод потенциали унинг таркиби,
температураси, аэрация шароити ва муҳитнинг бошқа характеристикаларига
боғлиқ бўлганлигидан компромисс потенциалининг қиймати ҳам нафақат
ташкил этувчи металларнинг табиати, балки муҳитнинг характеристикалари
орқали ҳам аниқланади.
Контакт коррозиясининг амалдаги ҳодисаларидан бири
дифференциал
аэрация жуфтлиги
нинг ҳосил бўлишидир. Бир хил металлдан тайёрланган
металл конструкциянинг турли қисмларида катод жараёни
тезлигининг
турлича бўлиши оқибатида эркин коррозиянинг ҳар хил потенциали ҳосил
бўлганда дифференциал аэрация жуфтлиги юзага келади. Бу турдаги коррозия
катод реакциялари асосий деполяризатор – кислород етиб келиши диффузион
чекланган шароитларда кечадиган, яъни ер ости иншоотларида кузатилади.
Кислород концентрациясидаги фарқ одатда иншоотларнинг турлича
хоссаларга эга бўлган тупроқларда ётиши билан билан боғлиқдир.
116
Контакт коррозиясининг яна бир ҳоли бир хилдаги катод реакцияларида
металл конструкциясининг турли қисмларида турлича эркин коррозия
потенциалининг, анод реакцияси қонуниятларининг ўзгариши туфайли амалга
ошганида кузатилади. Бу ўзгариш металлнинг турли таркибли муҳит билан
контактда бўлганлиги оқибатидир. Бундай ҳолат кўпинча таркиби ва
кислоталилиги турлича бўлган тупроқларда узоқ масофаларга чўзилиб ётувчи
кувурларнинг ер ости коррозиясида кузатилади.
Ўхшаш ҳолат иссиқлик узатиш тизими қувурларини ишлатишда ҳам жуда
кўп учрайди. Бунда коррозия иссиқлик узатиш ва ўтказиш шароитларида
кечади, потенциалнинг ўзгариши ҳароратнинг таъсири туфайли бўлади. Кўп
ҳолларда таъсир шу қадар кучли бўладики, металл конструкцияси сиртининг
баъзи қисмларида потенциалнинг пассив, бошқа кисмларида – актив соҳаси
тўғри келиши мумкин. Коррозиянинг кўриб чиқиган бу тури ишлаб
чиқаришнинг жуда кўп соҳаларида фойдаланиладиган иссиқлик алмашиниш
қурилмалари учун характерлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: