5
Кўп ҳолларда коррозион емирилиш характери ва тезлигига металлар ва
қотишмаларнинг фазавий ҳамда кристалл структураси ҳал қилувчи рол
ўйнайди. Иккинчи қисмда ўқувчилар табиий ва технологик муҳитларда
кечадиган коррозиянинг асосий кўринишлари, металлар коррозион
бардошлигини синаш усуллари, машина ва жиҳозларнинг коррозион
емирилиш
суръатига
конструктив
факторларнинг
таъсири
билан
танишадилар.
Ўқув қўлланманинг учинчи қисми бир қатор металлар ва қотишмалар,
шунингдек нометалл материалларнинг коррозион тавсифларига бағишланган.
Органик бирикмалар асосидаги коррозиябардош полимер материаллар, оддий
полимеризацион ва мураккаб поликонденсацион пластик массалар
тўғрисидаги материаллар ҳам ушбу қисмда берилган.
Нефт-газ ва кимё саноати машина ва жиҳозларини юпқа сирт
қопламалари ёрдамида, электрокимёвий ҳамда коррозион муҳит
агрессивлигини пасайтириш орқали коррозиядан ҳимоя қилиш усуллари
тўртинчи қисмда ёритилган.
Мазкур ўқув қўлланма кимё-технология, нефт-газ, машинасозлик,
асбобсозлик, энергетика, металлургия, гидротехника соҳалари олий ўқув
юртлари ва техника университетларининг талабалари учун мўлжалланган.
Шунингдек қўлланма саноат корхоналарининг муҳандис-техник хизматчи-
лари, лойиҳалаш институтларининг мутахассислари, илмий тадқиқотчи ва
илмий ходимларнинг ўз малакаларини ошириши учун ҳам яхши манба
сифатида фойдали бўлиши мумкин.
Муаллиф қўлёзмани батафсил ўқиб чиқиб, унинг мазмуни ва моҳиятини
ҳамда яратилишида қилинган меҳнатларни ижобий баҳолаган, қўлланманинг
мукаммал бўлишида ўзларининг қимматли маслаҳатларини берган Бухоро
давлат университети, “Кимё” кафедраси профессори, к.ф.д. Б.Б.Умаровга,
Бухоро муҳандислик-технология институти, “Нефт-газкимё саоати
технологияси” кафедраси профессори, т.ф.д. С.Ф. Фозиловга, “Бухоро
нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ бош технологи А.Ж. Худайбердиевга
чуқур миннатдорчилик билдиради.
Коррозия ва унинг таъсир кўлами жуда кенглиги, янги композицион ва
конструкцион материалларнинг яратилиши, коррозия турлари ҳамда фан,
техника ва технологияларнинг ривожланиб бораётганлиги туфайли
коррозиядан ҳимоя қилиш усулларининг доимий янгиланиб бораётганлиги
сабабли бу соҳадаги барча маълумотларни мазкур китобга киритишнинг
имконияти чекланган. Шу сабабли китобхонлар томонидан қўлланмадаги
камчиликларни бартараф қилишга қаратилган барча фикр ва мулоҳазаларни
муаллиф самимият билан қабул қилади ўз миннатдорчилигини изҳор қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: