Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш


Асосий тушунча ва атамалар



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

1.3. Асосий тушунча ва атамалар 
Металлар ва қотишмалардан тайёрланадиган барча машина ва жиҳозлар 
табиий ёки технологик муҳитларда эксплуатация жараёнида коррозияга 
маҳкумдир. 
Коррозия лотинча сўздан олинган бўлиб «corrodere» — емирилиш деган 
маънони англатади. 
Металл ва қотишмаларнинг ташқи муҳит билан ўзаро 
таъсирлашиши натижасида ўз-ўзидан емирилиш ҳодисаси металларнинг 
коррозияланиши дейилади. 
Бундай ўзаро таъсир асосида ташқи муҳит билан кимёвий ва 
электрокимёвий реакция, баъзида эса механик таъсир ётади. 
Металларнинг 
бундай муҳит таъсирига қаршилик кўрсата олиш қобиляти материалларнинг 
бардошлилиги ёки кимёвий қаршилиги дейилади. Коррозияга учраётган 
металл — коррозияланувчи металл, коррозия жараёни кечаётган муҳит эса 
— коррозион муҳит дейилади.
Коррозия натижасида металлнинг хоссалари ўзгариб, кўпинча унинг 
функционал характеристикалари ёмонлашади. Металл коррозияга учраганда 
қисман ёки тўла емирилади. 
Металл билан коррозияловчи муҳитнинг ўзаро 
таъсирлашуви натижасида ҳосил бўладиган кимёвий бирикмалар коррозия 
маҳсулотлари дейилади. 
 
Коррозия маҳсулотлари оксид плёнкалари, металл 
тўпони ёки занг кўринишида металл сиртида қолиши мумкин. Уларнинг 
металл сирти билан адгезия даражасига боғлиқ ҳолда турли ҳоллар бўлиши 
мумкин. Масалан, темир қотишмалари сиртида занг юмшоқ уқаланиб 
кетадиган пўк қават ҳосил қилади, коррозия жараёни эса металл ичига чуқур 
тарқалиб, тешиб ўтувчи яра (язва) ва тешик ҳосил қилиши мумкин. Аксинча, 
алюминий оксидланганда унинг сиртида яхлит, зич оксид плёнка ҳосил бўлиб, 



уни емирилишдан сақлайди. 
Коррозия – физик кимёвий жараён бўлиб, унинг 
кечиш қонуниятлари гетероген системаларнинг умумий термодинамик ва 
кинетик қонунлари асосида аниқланади.
Коррозиянинг ички ва ташқи 
факторлари мавжуд. Коррозиянинг ички факторлари металлнинг табиати, 
тузилиши (таркиби, структураси ва б.) ва коррозия тезлигига таъсирини 
характерлайди. Ташқи факторлар эса ташқи коррозион муҳит таркибининг 
таъсирини ва коррозиянинг бориш шароитини (ҳарорат, босим, потенциал ва 
б.) аниқлайди. 
Коррозиядан ҳимоя қилиш деб, металл коррозиясини камайтириш ёки 
тўхтатиш учун амалга ошириладиган жараён ёки қўлланиладиган 
воситаларга айтилади.

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish