Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

 
Назорат саволлари 
1. Фаннинг асосий мақсад ва вазифалари нималардан иборат? 
2. “Коррозиядан ҳимоя қилиш” фанини ўрганиш натижасида талаба 
нималарни билиши ва амалда қўллай олиши зарур? 
3. Коррозиядан кўриладиган зарарларнинг асосий кўринишларини айтинг. 
4. Коррозия туфайли қандай йўқотишлар бўлади? 
5. Қурилмалар, жиҳозлар ва транспорт коммуникацияларининг ишдан 
чиқишига нималар сабаб бўлади? 
6. “Коррозия” сўзининг маъносини айтинг ва унга таъриф беринг. 
7. Коррозия жараёнлари қайси аломатлари бўйича синфланади? 
8. Коррозия гомоген ёки гетероген жараёнларнинг қайси бирига киради? 
9. Кимёвий ва электрокимёвий коррозияларга таъриф беринг. 
10. Коррозион муҳит турига ва кечиш жараёнининг шароитига кўра коррозия 
қандай турларга бўлинади? 
11. Металлар ва қотишмалар сиртида юз берадиган ўзгаришларнинг 
характерига кўра коррозион емирилишлар қандай турларга бўлинади? 
12. Коррозия жараёнининг асосий кўрсаткичларини санаб беринг? 
 
 
 
 


14 
II БОБ 
МЕТАЛЛАРНИНГ ГАЗ КОРРОЗИЯСИ. 
2.1. Газ коррозяси жараёнларининг умумий тавсифи. 
 
Электр ўтказувчи эритмалар бўлмаганда газларнинг металл билан 
контактида газ коррозияси кечади. Табиий шароитларда газ коррозияси кам 
учрасада, технологик жараёнларда, айниқса металлургия ва кимё саноати 
ишлаб чиқаришида етарлича кўп учрайди. 
Одатда газ коррозияси кимёвий механизм бўйича кечади. 
Металларнинг газ коррозияси деб агрессив муҳит компонентлари билан 
металлнинг таъсирлашув нуқтасида бир актда ва бир вақтда, 
 
гетероген 
кимёвий реакция қонуниятларига бўйсинувчи
 
ўз-ўзидан борадиган 
оксидланиш-қайтарилиш жараёнига айтилади.
Кимёвий коррозия жараёнида металл қайтарилувчи сифатида қатнашиб, 
электрон беради ва оксидланади. Агрессив муҳит компоненти оксидловчи, 
электронлар донори ролини бажаради. Реакция жараёнида у қайтарилади. 
Оксидловчилар сифатида O
2
, Cl
2
, HCl, SO
2, 
CO
2
ва б. бўлиши мумкин.
Мисол. Саноат миқёсида хлор ва водороддан водород хлоридини синтез 
қилиш жараёни 1000-1200 °С ҳароратда амалга оширилади. Бу жараён металл 
печларида амалга оширилганлиги сабабли печларнинг ички юзаси газ 
коррозиясига учрайди. Хлор ва водород миқдорига боғлиқ ҳолда газ 
аралашмасида қуйидаги реакциялар боради: 
Fe + Cl
2
= FeCl
2
ёки
2Fe + 3Cl2 = 2FeCl

Бу жараёнларда темир қайтарилувчи сифатида, хлор эса оксидловчи 
иштирок этиб, металл сиртида оксидли плёнка ҳосил бўлади.
Кимёвий механизм кўпинча газ коррозияси жараёнларида ва суюқ 
ноэлектролит муҳитларда амалга ошади. 
Кўпгина жараёнлар учун кимёвий коррозия боришининг асосий шарти 
металл сиртида сув пардасининг бўлмаслиги ҳисобланади. Бу талабни 
қуйидаги шартлардан бирига риоя қилингандагина бажариш мумкин: 

реакцияга киришувчи газларнинг намлиги минимал (одатда 0,01 % 
дан ошмаган) бўлиши керак;

металл ва газ контакти металл сиртида конденсация амалга ошмайди-
ган, “шудринг нуқтаси”дан юқори ҳароратларда бўлиши керак; 

металл қутбсиз органик бирикмалар муҳитида бўлиши керак. 
Технологик жараёнларда газларнинг коррозион фаоллигини камайтириш 
мақсадида кўпинча уларни қуритиш босқичи киритилади.
Юқори ҳароратли газ коррозиясининг вужудга келиши ҳарорат интервали 
билан аниқланади. Пастки чегара металл сиртида буғнинг конденсацияланиш 
ҳароратига мос келади. “Шудринг нуқтаси” деб аталувчи бу ҳолат сув 


15 
буғларининг парциал босимига боғлиқ. Атмосфера босимида ҳаво учун бу 
ҳарорат 240-250 °С ни, иссиқлик электростацияларидан чиқаётган газлар учун 
90-100 °С ни ташкил қилади. 
“Шудринг нуқтаси”дан юқори ҳароратларда кимёвий газ коррозия соҳаси 
бошланади. 
Юқори ҳарорат чегараси металлнинг 
иссиқликка чидамлилиги
ва 
иссиқликка мустаҳкамлиги
каби хоссалари билан аниқланади. 
Иссиқликка чидамлилик
металлнинг юқори ҳароратда газлар коррозион 
таъсирига қаршилик қила олишини характерлайди. 
Иссиқликка мустаҳкамлиги 
юқори ҳароратли газлар таъсирида тегишли 
механик хоссаларини, мустаҳкамлигини ва сирпанишга қаршилигини сақлаб 
қолиш қобилятини аниқлайди.
Металл иссиқликка чидамли, лекин мустаҳкам бўлмаслиги ва аксинча 
иссиқликка мустаҳкам аммо иссиқликка чидамлили бўлмаслиги мумкин. 
Масалан, иссқликка мустаҳкам пўлатларни 700° С, алюминий ва мис 
қотишмаларини — 400-450 °С, қўрғошин қотишмаларини — 150 °С 
ҳароратгача эксплуатация қилиш мумкин. Самарали мужассам, 1000° С гача 
иссиқликка ҳам чидамлили, ҳам мустаҳкам бўлган композицияларга никел – 
хром қотишмалар тизими орқали эришиш мумкин. 
Металларнинг оксидловчи муҳит билан юқори ҳароратлардаг ўзаро 
таъсири жуда кўп кимёвий жараёнларда учрайди. 
Мисол. Сулфат кислотасини ишлаб чиқариш учун олтингугуртли хом 
ашёни куйдириш, азотли бирикмаларни олишда СН
4
метанни конверсиялаш, 
азот кислотаси олишда аммиакни оксидлаш жараёнлари 700-800° С 
ҳаротатларда олиб борилади. Водород хлориди HCl ни синтез қилиш жараёни 
эса 1000-1200°С ҳароратда кечади. Бундай мисолларни жуда кўплакелтириш 
мумкин. 
Келтирилган мисолларнинг барчасида қурилмаларнинг ишчи сирти 
агрессив газ муҳити билан таъсирлашиб, метал сиртида оксидли ёки тузли 
бирикмаларнинг ҳосил бўлишига олиб келади. 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish