Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш


Металлар коррозиясига қарши кураш муаммоларининг ижтимоий



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

 
1.2. Металлар коррозиясига қарши кураш муаммоларининг ижтимоий, 
иқтисодий ва экологик жиҳатлари. 
Ҳозирги пайтда Ер шаридаги аҳоли сони вақт ўтиши билан ортиб 
бормоқда. 1850 йилда у 1,2 млрд. кишини, 1950 йида эса 2,5 млрд. кишини 
ташкил этган бўлса, 2000 йилга келиб бу кўрсаткич 5 млрд кишидан ортди. Ўз 
навбатида инсониятнинг эҳтиёжлари ҳам мутаносиб равишда эмас, балки 
жуда юқори темплар билан ортиб бормоқда.
Узлуксиз ортиб бораётган бундай эҳтиёжни фақатгина ишлаб чиқаришни 
жадал ривожлантириш ҳисобига қондириш мумкин. Охирги ярим аср 
мобайнида планетамиздаги аҳоли сони 1,6 мартага ортган бўлса, асосий ишлаб 
чиқариш ҳажми 2,5 марта ортган. Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, йўлга 
қўйиш ва амалга ошириш учун эса қурилмалар, жиҳозлар, коммуникацилар ва 
замонавий машиналар зарур бўлади. Буларнинг барчасини металл, қотишма ва 
композицияларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар қора ва рангли металл 
қотишмаларидан, табиий ва сунъий киёвий бардошли материаллардан ҳамда 
композициялардан тайёрланади. Вақт ўтиши билан коррозия туфайли улар 
эскиради, емирилади ва яроқсиз ҳолга келади. Бу эса нафақат иқтисодий зарар, 
балки глобал экологик катастрофаларга олиб келади. 
Металл бюмлар, жиҳозлар, конструкциялар ва қурилмаларнинг 
коррозиясидан планетамиз бўйича кўриладиган зарар мисли кўрилмаган 
рақамларни ташкил қилади. Масилан биргина Америка Қўшма Штатларида 
коррозия туфайли кўриладиган зарар йилига 300 млрд долларни ташкил 
қилади, бу эса мамлакат миллий даромадининг 6% ни ташкил қилади. 
Россия Федерациясида коррозия туфайли ҳар йили металл фонди умумий 
массасининг 12% йўқолади, бу эса йиллик ишлаб чиқариладиган металлнинг 
30% демакдир. 
Бундай улкан бевосита зарардан ташқари яна жуда катта 



билвосита зарарлар ҳам муқаррардир.
Уларга металл жиҳозлар қувватининг 
йўқолиши, авариялар туфайли уларнинг мажбурий тўхтатишдан кўриладиган 
зарарлар, шунингдек кўпинча экологик катастрофаларга олиб келувчи авария 
оқибатларини бартарафлаш учун кетадиган харажатлар ва бошқалар киради.
Коррозия муаммоларининг долзарблиги қуйидаги уч асосий жиҳатлари билан 
аниқланади: 
1)
инсон ҳалокатига ва атроф муҳитнинг ифлосланишига олиб келувчи 
катастрофа ва аварияларнинг олдини олиш мақсадида турли объектлар 
(АЭС объектлари, самолётлар, кемалар, бинолар, коммуникация ва 
узатиш тизимлари ва б.) ишончлилигини ошириш: 
2)
захиралари чекланганлигини ҳисобга олган ҳолда дунё миқёсида металл 
ресурсларини (металл фондини) тежаш ва сақлаб қолиш; 
3)
барча турдаги машиналар, резервуарлар, қувур ўтказгичлар, кўприклар, 
темир йўллар ва ҳ.к. коррозияси туфайли кўриладиган моддий ва 
иқтисодий зарарларни камайтириш;

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish