Металларни ёйиш прокаткалаш босим остида ишлашнинг энг кўп қўлланиладиган усулидир. Металлургия заводларида ишлаб чиқариладиган проклаткани миқдори мамлакатда металлургия саноатининг қанчалик ривожланганлигини кўрсатувчи энг мухим кўрсаткичлардан биридир.
Проклаткалаш - ёйишда метал бир-бирига тескари айланувчи жувалар орасидан эзиб ўтказилади. Бунда жувалар орасидан тиркиш берилган материалнинг қалинлигидан кичик бўлади. Жувада материалнинг эзиш натижасида, заготовканинг қалинлиги кичраяди, узунлиги ва қалинлиги кенгаяди.
Металларни ёйишни моҳияти.
Ёйиш жараёнларининг схемаси. Ёйишда деформацияланиш метални узунлиги ва кенглиги буйича мавжуд бўлади. Узунлик буйича деформацияланиш узунлиги АВ ёки А1В1ёйларини горизантал проекцияси деб юритилади. Деформацияланиш кенглиги эса, метални ёйгунча ва ёйганлан кейинги кенгликларни йиғиндисини яримига тенг:
Ёйишда қалинлик Н кичраяди, узунлиги эса L1дан L2 узунлашади. Лекин кенглик ҳам бир канча В1дан В2 га кенгаяди. Металлнинг қалинлиги кичрайишига эзилиш деб аталади.
Н=Н-h мм - абсалют эзилишик микқдори
Н=Н-h
нисбий эзилишнинг процентида ифодаланиб
Бунда: Н металлни ёйгунча қалинлиги, мм h-ёйилгандан сўннги қалинлик, мм.
Ёйишда ҳосил бўлган кучлар Босилиш бурчак қанча катта бўлса, босим қиммати шунча катта бўлади. Текис жувалар билан пўлатни иссик ёйган вактда бурчакнинг микдори =15.240, агар валларнинг юзи ғадир-будир бўлса, -320 гача бўлиши мумкин.
Рангли металларни ёйишда бурчакни микдори =15-20 0, совук ҳолда листларни ёйишда, =3-10 0
Ёйиш станлари бир неча турларга бўлинадилар.
Тайёрланадиган махсулот турига ўлчамларига ва сифатига қараб ГОСТ буйича:
а) сортли прокат станлари
б) лист прокат станлари
в) сим прокат станлари
г) труба прокат станлари
д) махсус прокат станлари
Ишчи клетдаги жуваларнинг сонига қараб:
а) икки жували реверсивмас
б) икки жували реверсив
в) уч жували трио станлар
г) турт жували кварто станлар
д) кўп жували станлар
е) унверсал станлар
Ишчи клетларнинг жойлашиши усулига қараб:
а) тугри чизикли прокат станлари
б) погонасимон прокат станлар
в) тухтовсиз ишлайдиган прокат станлари
Содда профилли сортли прокат фасон профилли сортли прокат олиш учун бошланғич хом-ашё ҳисобланади. Йирик қўймалар дастлаб ёйиб ихчамроқ қилиб берадиган қувватли прокат станлари блюминглар ва слябинглар деб айтилади. Содда профилли прокат махсулоти Прокат станлари. Прокат станлари асосий қисми битта ёки бир неча ишчи клетдан иборат бўлиб, унда прокат валлари жойлашган. Валларни электродвигател ҳаракатга келтиради.
Прокат стани икки, уч, турт ва кўп жували бўлади. Прокат станлари жуваларини диаметри мм ҳисобида юритилади. Мисол: стан 250, стан 500.
Прокат станнини схемаси 1. ишчи клет 2. жувалар 3. кораус. 4 шпиндел. 5. тишили клет 6. муфта 7. редуктор
8. муфта 9. электродвигател
Прокат ишлаб чиқариш технологияси. Пўлат ишлаб чикариш цехларида қўймалар температураси 800-8500 Сда прокат цехининг қиздириш бўлишга тушади ва унда 1300-13500 С ли печларда қиздирилади. Қиздирилган қўймалар кранлар ёрдамида ролғганга қуйилади. Ролган роликлардан иборат бўлиб, қўймани ёйиш учун блюмин ёки слябинга ўзатади. Блюмин ва слябинлар ўз навбатида қўймани ўлчамлари 350 Х350 дан то 150Х150 ммга келтирилганидан сўнг лист прокат станига ёки тўхтовсиз ишлайдиган тайёрловчи станга узатилади. Бунда ўлчами (50Х50) келтирилиб, берилган узунликда қирқилиб складларга топширилади.
Прокат ишлаб чиқариш технологияси. Листларни прокатка қилиш. Ҳозирги листларга талаб тобора ўсиб бормокда, шу талабни қондириш учун тўхтовсиз ва ярим тўхтовсиз ишлайдиган станлар мавжуд бўлиб, битта стан йилига 1 млн тоннагача лист чиқариши мумкин.
Мирбобоев В. А. " Конструкцион материаллар технологияси", УКитувчи, 1991 йил.
Солцева Ю. П. и другие. " Материаловедение и технология конструкционних материалов" МИС и С 1996 год.
ПирмуХамедов П. Х. " Материалшуносликдан лаборатория ишлари " УКитувчи, 1985 йил.