Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш


 Металларнинг коррозион чарчаши



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

5.2.2. Металларнинг коррозион чарчаши. 
Металлнинг чарчаши – мустаҳкамлик чегарасидан анча кичик бўлган 
кучланишлардаги даврий динамик юклама таъсирида унинг емирилишидир. 
Кимё саноатидаги машина ва ускуна деталларининг бундай коррозияга 
учраганини тез-тез кўриш мумкин. Чарчаш туфайли емирилиш одатда чўзувчи 
кучланиш қўйилган даврда ривожланадиган кристаллараро ва транскристалл 
ёриқлар ҳосил бўлиши билан бирга кечади (5.6-расм). Металлнинг чарчашдаги 
емирилишга мойиллиги унинг 
чидамлилик 
чегараси 
билан 
характерланади.
 Чидамлилик чегараси деганда 
10
7
ва ундан кўпроқ циклда ҳам 
металлларнинг 
чарчашдаги 
емирилиши 
бошланмайдиган 
максимал кучланишнинг қиймати 
тушинилади.
Металлга ўзгарувчан 
кучланиш ва агрессив муҳит бир 
вақтнинг ҳзида таъсир қилганида 
бу цикллар сони камаяди, яъни 
чарчашга чидамлилик чегараси 
пасаяди. 
5.6-расм. 
Л63 
латундан 
тайёрланган 
конденсатор трубкасидаги чарчаш ёриғи


120 
Коррозион чарчаш ҳолатига муҳитнинг таъсири ҳам кучлидир. Масалан, 
Х13 маркали пўлатнинг вакуумдаги чарчашга чидамлилиги ҳаводагига 
нисбатан анча юқори. Чучук сувда унинг чарчашга чидамлилиги 1,5–3 марта 
камайса, чучук сувдан денгиз сувига ўтганда бу кўрсаткич яна 2 мартага 
пасаяди.
Қотишмаларга термик ишлов бериш ҳам уларнинг коррозион чарчаш 
чегарасига таъсир қилади. Тоблаш ва ундан кейинги бўшатиш натижасида 
уларнинг чарчашга чидамлилиги юмшатилган ёки нормаллаштирилган 
ҳолатига нисбатан сезиларли даражада ортади. 
5.2.3. Фреттинг-коррозия 
Ишқаланиш туфайли вужудга келадиган коррозия фреттинг-коррозия 
дейилади. 
Коррозиянинг бу тури даврий равишда унча катта бўлмаган нисбий 
силжишлар туфайли бир-бирига тегиб турган сиртлардаги шикастлар ва 
емирилишлар билан характерланади. Бу жараён одатда турли хилдаги болтли, 
шлицали, қулфакли, парчинли, шарнирли ва шу каби деталларда кўп учрайди. 
Иш жараёнида бу деталлар такрорланувчи нисбий силжишлар тарзида ҳаракат 
қилиши сабабли сирт плёнкаларида механик бузилишлар келиб чиқади. Тегиб 
турган сиртлар фреттинг коррозия жараёнида бир-биридан ажралмаганлиги 
сабабли емирилиш маҳсулотлари контакт зонасидан чиқиб кета олмайди. Бу 
эса металлар ейилишини ва ўз навбатида коррозияни кучайтиради. 
Фреттинг коррозиянинг тезлиги металлнинг табиати, муҳит таркиби, 
ҳарорат, солиштирма юклама, сиртларнинг ҳолатига боғлиқ. 
Тегиб турувчи сирт материалларини рационал танлаш, қопламалар ҳосил 
қилиш, мойлаш материалларини қўллаш орқали фреттинг коррозиядан 
ҳимояланиш мумкин.

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish