Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

5.2.4. Кавитацион эрозия 
Кавитацион эрозия гидротурбиналар, эшкаксимон винтлар, насослар, 
беркитувчи қурилмалар ва қувур ўтказгичларни ишлатиш жараёнларида 
кузатилади. Коррозиянинг бу тури қаттиқ жисмни суйриб ўтадиган суюқлик 
оқимининг ностационарлиги билан боғлиқ.
Кавитация – суюқликда пуфакчаларнинг ҳосил бўлиш ва йўқолиш 
жараёнидир.
Пуфакчаларнинг гидравлик зарба билан йўқолиши кавитацион 
эрозияга сабаб бўлади. Пуфакчаларнинг ҳосил бўлиши паст босимли соҳада, 
йўқолиши эса юқори босимли соҳада юз беради. Шунинг учун кўпинча 
кавитацион емирилиш соҳаси пуфакчаларнинг ҳосил бўлиш соҳасдан анча 
узоқда бўлади.


121 
Дастлаб кўпсонли микродарзларни вужудга келтирувчи материалнинг 
прогрессив юмшалиш жараёни боради. Шундан сўнг кичик заррачаларнинг 
бошқа тусга кириши бошланади. Маълум шароитларда кавитацион эрозия ўша 
муҳитдаги коррозион емирилишдан минг, ҳаттоки ўн минг марта кучли 
бўлиши мумкин. Суюқ коррозион муҳитлардаги кавитацион таъсир туфайли 
деталларнинг бузилишига қотишманинг таркиби ва структураси ҳамда 
оқимнинг тезлиги муҳим рол ўйнайди. 
5.3. Материалларни коррозиянинг турли кўринишларига қарши 
чидамлиликка синаш усуллари. 
5.3.1. Материалларни синашнинг асосий усуллари 
Коррозиянинг турли кўринишларига қарши металл материалларнинг 
чидамлилигини синаш конструкциялар ва жиҳозларнинг узоқ вақт ва хавфсиз 
ишлашига қўйиладиган талаблардан келиб чиқади. Материаллар коррозион 
чидамлилигининг сифат ва миқдорий мезонлари бўлиши мумкин. Коррозион 
синаш давомида синаладиган намуна ташқи кўриниши билан коррозион 
муҳитда бўладиган ўзгаришларни баҳолаш 
сифат мезони
га киради. 
Намуна ташқи кўринишида бўладиган ўзгаришларни баҳолаш визуал ёки 
микроскопларни қўллаш орқали амалга оширилади. Бунда металл сирти 
морфологиясининг ҳамда рангининг ўзгариши таҳлил қилинади. Коррозион 
муҳитда 
бўладиган 
ўзгаришларни 
унда 
эримайдиган 
коррозия 
маҳсулотларининг пайдо бўлиши ва шаффофлигининг бузилишига қараб 
баҳолаш мумкин. Сифат методларига индикаторли методлар мисол бўлади. 
Бундай усуллар синалаётган материалнинг эриш маҳсулотлари таъсирида 
коррозион муҳитга махсус қўшиладиган реактивлар рангининг ўзгаришини 
кузатишга асосланган. Пўлатларни синаш амалиётида бундай реактивлар 
сифатида калий ферроцианиди ва феррицианидларининг аралашмаси 
олинади. Уларнинг икки валентли темир ионлари билан таъсирлашуви 
натижасида темир сиртида кўк ранг билан бўялган соҳалар пайдо бўлади. 
Алюминий ва унинг қотишмаларини синашда сифат индикаторлари бўлиб, 
кучли эриш соҳаларини қизил рангга бўяйдиган ализарин хизмат қилади. 
Материаллар коррозион чидамлилигининг 
миқдорий мезонлари

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish