67
III БОБ.
ҲОЗИРГИ ЗАМОН ПЕДАГОГИНИ КАСБИЙ
ШАКЛЛАНТИРИШГА ОИД ТАЖРИБА-СИНОВ ИШЛАРИ ВА
УЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
3.1. Педагог шахсининг касбий педагогик позицияси нуқтаи назаридан
ўз-ўзини таҳлил.
Агар ўз-ўзини таҳлил этиш мақсадини яхлит олиб кўриладиган бўлса,
маълум бўладики, у маҳоратли педагогнинг «йўлланма қоғиз», ўзига хос
диагностикаси ва фаолияти давомида шаклланган касбий позициясини
белгиловчи восита эканлиги кўзга ташланади. Бунда ўз–ўзини таҳлил
этишнинг турли-хил қирралари намоён бўлади.
Ўз–ўзини таҳлил этишда педагогнинг
касбий позицияси жуда кенг,
тўлақонли тарзда берилган бўлиши керакки, у шахсий аҳамиятга эга психо–
педагогик,
услубий
асосларни,
қарашларни,
эътиқодларни
ўзида
мужассамлаштирган бўлиши лозим. Булар эса ўқитувчи таълим–тарбия
ишини янада яхшилашга йўналтирилган назарий ва амалий билим–
кўникмалар орқали шаклланади.
Педагогнинг касбий позицияси унинг фаолиятида ёрқин намоён бўлади.
Ўз–ўзини таҳлил этишда у қуйидагича бўлиши мумкин:
· муайян психо–педагогик шароитда таълим–тарбия фаолиятига оид
далилларни саралаб олиш;
· таълим – тарбия жараёнига оид самарали ғоя, шакл, восита, усул,
технология ва йўналишларни танлаб, уларни ўзлаштириб бориш;
· таълим – тарбияда юқори натижаларга элтувчи алоҳида мезонларнинг ўсиб
борувчи шкала поғонасини аниқ белгилаш. [2, 58]
Юқорида келтирилган параметрлар ўз-ўзини таҳлилни ташкил этишда
асос бўлиши мумкин. Уларни эса «ортикча сузларсиз» қисқа ва аниқ
келтириш лозим бўлади. Изоҳларда бўлса аниқ
фактлар билан асосланган
маълумотларга таяниш керак бўлади.
68
Бундан ташқари биз ҳужжатни тайёрлаётганда унинг ўзига хос иккита
жиҳатига эътибор қаратишимиз зарур бўлади: умумий таҳлил ва таркибий
қисмлар бўйича таҳлилларга. Бунда умумий таҳлил фаолият йўналишига оид
элементлар таҳлили эса фаолият усул ва воситаларига
оид янгиликларга
ўқитувчини йўналтириши мумкин.
Назарий таҳлилда фаолиятни ташкил этишнинг назарий асослари кўриб
чиқилса, амалий таҳлилда фаолиятни ҳаракатлантирувчи жиҳатлар кўриб
чиқилади. Бунда фаолиятнинг сўнгги уч йилдаги бориш даражаси қандай
бўлган ва у илмий-услубий қўлланмаларда қай даражада ўз аксини
топганлиги муҳим аҳамият касб этади.
Таҳлилнинг мазмун-моҳияти билан бир қаторда
ундаги динамик -
жараён жиҳатини қайд этиб ўтиш лозим бўлади. Бу ерда эса фаолиятнинг
усул-воситалари,
технологияси, самарали шакллари,
зарур шарт-шароитлар,
аниқ мезонлари ва диагностика асосларига эътибор жуда юқори бўлиши
керакдир. Улар орасида муаллифнинг мустақил тарзда ўзи ишлаб чиққан
анкеталари, сўровномалари, ижодий ишлари қандай ўрин эгаллаганлигига
эътибор қилиш керак бўлади. Ўз-ўзини таҳлил
этиш давлат таълим
стандартлари талабларига қанчалик тўғри келиши назардан четда қолмаслиги
лозим. Мустақил ўз– ўзини таҳлил этишнинг якуний қисмида ўзидаги
камчиликлар холисона ёритилиб, таҳлил этилиши керакки, бу педагогда ўз
фаолиятини доимий равишда янгилаб самарали ташкил этиб боришига ҳамда
ундаги касбий маҳоратнинг ўсишига ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: