Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шарт шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилган ишлар юзасидан
АХБОРОТ
Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шарт шароитлар яратиш мақсадида ўқувчи-ёшларнинг жисмоний тарбиялашнинг илмий асосланган замонавий тизимлари, шакл ва услубларини жорий этиш, болалар спорти бўйича мактабдаги устозлар хамкорлигида давра сухбатлари ўтказилди. Ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мактаб спорт залида баскетбол ва волейбол, қўл тўпи, шахмат, шашка, стол тенниси тўгараклари, ҳамда мактабдан ташқари “Taekwondo ITF” футбол тўгараги фаолияти йўлга қўйилди. “Taekwondo ITF” тўгараги аьзолари ташаббуси билан “Сен ҳам бизнинг сафимизга бўл” шиори остида эрталабки субхидамда спорт чиқишлари намойиш этилди. Ушбу тадбирга 500 нафар ўқувчилар жалб этилди. Шу билан бирга мактабида “Ёшлар шахмат тахтаси” спорт мусобақалари ҳам ўтказиб келинмоқда. Ўқувчи-ёшларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш мақсадида “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва ҳеч кимдан кам бўлмаймиз!” мавзусида давра сухбати ташкил этилди. Бу давра сухбатида 5-11 синф ўқувчиларидан жами 425 нафар ўқувчилар фаол иштирок этдилар.
Ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида 5-синфларда – “Қувноқ стартлар”, арғамчида сакраш, шашка ва шахмат, 7-синфларда – волейбол, қўл тўпи, 9-синфларда – волейбол, баскетбол, стол тенниси, армреслинг, 10-11-синфларда – волейбол, баскетбол, стол тенниси, қўл кураши, шашка ва шахмат каби спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб келинмоқда.
Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шарт шароитлар яратиш мақсадида мактабда ташкил этилган спорт тўгараклари фаолияти ўрганилмоқда ва тўгарак фаолиятини яанада жонлантириш мақсадида керакли тавсиялар берилиб, қўшимча тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Мактаб директори: М. Хакимова
15-мактаб ёшлар
етакчиси: Д.Юлдашева
Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизикишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш мақсадида амалга оширилган ишлар юзасидан
Ахборот
Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизикишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш мақсадида мактабдаги истеъдотли ўқувчиларни аниқлаш юзасидан сўровномалар ўтказилиб, турли хил тадбирларни ташкил этиш орқали ўқувчиларнинг ўз истеъдотларини намойиш этишларига яқиндан кўмаклашиб келинмоқда. Мактабда ташкил этилган мусиқа тўгараги фаолиятини ўрганилиб, тўгарак фаолиятини яанада жонлантириш мақсадида керакли тавсиялар берилди.
Мактабда ўқувчиларни қўл мехнати билан ясалган буюмлар, чизган расмлари ҳамда уларнинг амалий саънат намуналарини эьтибордан четда қолмаслигини таьминлаш, шунингдек, уларни рассомчиликка бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида мактаб биносининг ўқувчилар энг серқатнов бўлган қисмида “Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи бурчаги” ташкил этилди. У ерга ўқувчилар қўл мехнати билан ясалган буюмлар, чизган расмлари ҳамда уларнинг амалий саънат намуналаридан жойлаб борилмоқда, шу билан бирга, у ерга замонавий телевизор ҳам жойлаштирилиб, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусга оид видеоролликлар намойиш этиш йўлга қўйилди. Бу бурчакка мактабнинг барча ўқувчилари жалб қилинди. Ўқувчи-ёшларни театр ва санъатнинг бошқа турларига қизикишларини янада ошириш мақсадида мактабда “Ўқувчи ёшлар театри” тўгараги фаолияти йўлга қўйилди. Ҳозирги кунда ушбу тўгаракка 95 нафар ўқувчилар жалб қилиниди. “Ўқувчи ёшлар театри” тўгарагининг фаол аъзолари иштирокида “Мен ҳам актёр бўламан” деб номланган тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Шунингдек, 1-4 синфлар ўртасида “Биз Ўзбекистон фарзандларимиз” шиори остида “Ватан болалар нигоҳида” мавзусида асфалтъга расм чизиш мусобақалари ҳам ўтказиб келинмоқда.
Мактаб ўқувчилари орасида мусикада, санъатда ўз истеъдодни намоён қилган ўқувчиларни Пойтуғ шаҳридаги болалар мусиқа ва санъат мактабларига саёхатлар уюштирилди.
Ҳозирги кунга қадар давлатимиз рахбари томонидан илгари сурилган Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизикишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш мақсадида туман Истиқлол маданият маркази билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилиб, ёшларнинг бўш вақтларини янада мазмунли ўтказиш мақсадида мактабда бепул “рақс” тўгараги фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу тўгаракка ўқувчилар қамраб олинган. Шунингдек, мактабда ўқувчиларни бўш вақтларини янада сермазмун ўтказиш, ўқувчи-ёшларни маънавиятини юксалтириш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилди ҳамда бу бўйича сезиларли ишларни амалга оширилиб келмоқда. Биринчи ташаббус ёшларнинг мусика, рассомчилик, адабиёт ва бошка турларига кизикишларини оширишга, истеъдодини юзага чикариш юзасидан мактабда ташкил этилган мусика тугараги фаолиятини янада ривожлантириш ва мусика чалиш асбоблари билан бойитиш, ташаббускор истеъдодли махаллий хомийларни жалб этган холда мактабда бадиий хаваскорлик жамоасини ёшлар театр студиялари ва “Ёшлар клуби”ни ташкил килиш режалаштирган.
Мактаб директори: М. Хакимова
15-мактаб ёшлар
етакчиси: Д.Юлдашева
Do'stlaringiz bilan baham: |