Ҳозирги замон педагогини касбий шакллантиришмулоқот
маданиятининг ўрни
Содиқова Дилором–
педагогика мутахассислиги
2-босқич магистранти.
Ўқитувчининг муваффақиятли фаолият кўрсатиши учун нафақат
предметли, педагогик ва психологик билимлар, балки яна бошқа алоҳида
хусусият– мулоқот қила олиш кўникма ва малакалари ҳам зарур бўлиб
ҳисобланади. Инсон гўдаклигидан бошлаб мулоқот малакаларини эгаллай
бошлайди. Аммо катта бўлганидан кейин ҳамма ҳам керакли даражада
мулоқот ўрната олмайди. Педагоглик касби ўз хусусиятига кўра“инсон-инсон” типидаги касблар сирасига киради ва шунинг учун ҳам мулоқот
қила олиш кўникмаси педагог учун етакчи, касбий муҳим кўникмалардан
саналади. Педагогнинг ўқувчилар билан олиб борадиган мулоқот ва
муомаласига қараб болаларнинг ўқув предметига қизиқиши, демакки, ўқув
мотивлари шаклланади. Педагогик мулоқот услуби ўқувчилар томонидан
предметли билим, кўникмаларнинг натижавийлиги, шахслараро муносабат
маданиятига таъсир кўрсатади, таълим жараёнида ўзига хос ахлоқий-психологик иқлимни вужудга келтиради. Мулоқот шахс
ижтимоийлашувининг муҳим шарти саналади.
Педагогик мулоқот– бу ўқитувчи ва тарбияланувчиларнинг ўзаро
ҳамкорлиги бўлиб, у ўзаро ахборот(энг аввало ўқув ахбороти)
алмашинишга асосланади, педагогик мулоқот шеригининг шахсини
англашга, шунингдек, ўзаро ҳамкор фаолиятни амалга оширишга ёрдам
беради. Бунда ахборот ҳам вербал(нутқ орқали), ҳам новербал воситалар
орқали етказилади.
Ўқитувчининг коммуникатив маданияти– бу унинг ўқув-тарбия
жараёни субъектлари билан профессионал-педагогик мулоқотидир.
Коммуникатив маданиятнинг зарурий даражаси сифатида шуни белгилаш
мумкинки, бунда ўқитувчи ўз тарбияланувчилари ва ҳамкасбларини
ижобий қабул қила олади ҳамда таълим ва тарбия мақсадларига эришишни
сўзсиз таъминлай олади.
Хўш, қандай қилиб ҳамма кутган ва ҳамма учун керакли педагог
бўлиш мумкин? Ўқитувчи ва ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда
ҳамда касбдошлар ўртасида ўзаро ишонч, бир-бирини тушунишга қандай
эришиш мумкин?
Коммуникатив маданиятнинг ижтимоий аҳамияти шундаки, уни
эгаллаган ўқитувчи таълим жараёни барча субъектлари ўзаро
муносабатларида ижобий психологик иқлимни ярата олади, таълимни
модернизациялашнинг муҳим принциплари бўлмиш– инсонпарварлик,
инсонпарварлаштириш ва демократлаштиришни амалга оширади.
Шахсий аҳамияти шундаки, коммуникатив маданиятга эга бўлган
педагогнинг ўзига ишончи юқори бўлади, тарбияланувчиси билан
қурилган мулоқотдан завқланади, танлаган иш фаолиятида ўзини эркин
ҳис этади.
Ўқитувчи коммуникатив маданияти таркибига қуйидагиларни киритиш
мумкин:
· Коммуникатив кўникмалар.
· Педагогнинг мулоқотга киришувчанлиги.
· Педагогнинг мулоқот маданияти.
· Педагогик мулоқот услублари.
Коммуникатив кўникмаларниқуйидаги гуруҳларга ажратиш
мумкин:
1. Ижтимойи-психологик кўникмалар. Улар ўқувчиларни мулоқотга
киришиш учун тайёрлайди, ижобий таассурот уйғотади, ҳар бир ўқувчи
шахсини, унинг мавқеи даражасини адекват қабул қилишга, шахслараро
муносабатлар ривожини башорат қилишга ёрдам беради, психологик
таъсир воситалари(вербал ва новербал)ни қўллашга, ишонтириш,
сингдириш, идентификация қилишга имкон яратади.
2. Ахлоқий-эстетик кўникмалар. Бу мулоқотни инсонпарвар,
демократик асосда қура олиш, касбий одаб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш,
ҳар бир ўқувчининг шахс сифатидаги қадр-қимматини ўрнига қўйиш,
ўқувчилар жамоаси ва ҳар бир ўқувчи билан ижодий ҳамкорликни ўрната
олиш кўникмаларидир.
3. Эстетик кўникмалар. Бу ички ва ташқи ҳолатларни уйғунлаштира
олиш, артистик қобилиятга эга бўлиш, эстетик ифодаланганлик,
ўсмирларни мулоқотнинг юқори маданиятлилигига жалб этиш, уларнинг
эмоционал кайфиятини, оптимистик идрокини фаоллаштириш билан
белгиланади.
4. Технологик кўникмалар. Бу ўқув-тарбия воситалари, методлар,
усуллар, ўзаро ҳамкорликнинг турли шаклларини танлай олиш, мулоқотни
бошқаришнинг оптимал услубини танлаш, педагогик назокатга риоя
қилиш, коммуникатив ва мулоқотли ҳамкорликни ўзаро уйғун ташкил
этиш, унинг тарбиявий самарадрлигини ошириш билан белгиланади.
Педагогнинг ўқувчилар билан қурадиган мулоқоти муваффақияти
синфдаги, умуман таълим муассасасидаги ижобий ахлоқий-психологик
муҳитга бевосита боғлиқ бўлиб ҳисобланади. Ўқитувчи бу жараённи
фақатгина шахсга йўналтириб ташкил этса ва ўқувчилар билан ижобий–
ҳиссий ўзаро ҳамкорликни қура олсагина таълим ва тарбияда самарали
фаолият кўрсатишга эришиши мумкин.
Хўш ўқитувчининг коммуникатив маданияти қандай таркибий
унсурлардан ташкил топади?
Коммуникатив маданият замирида– шахсий сифатлар, эътиқод ва
қадриятлар, инсонларга нисбатан муносабатда йўл тутиши, шунингдек,
мулоқот техникаси– нутқ техникаси, имо-ишоралар, қўл ҳаракатлари,
мимика, пантомимика, суҳбатдошга таъсир кўрсата олиши, ўз-ўзини
бошқариши, ишчи-ижодий кайфиятни ярата олиши кабилар ётади.
Педагогик маданиятнинг шаклланганлик мезонларига қуйидагиларни
киритиш мумкин:
1) креатив(ижодий) даража(педагог маданиятнинг яратувчиси
сифатида);
2) эвристик даража(педагогнинг фаолияти мунтазам изланиш, янгича
метод, шаклларни қидириб топиш билан боғлиқ, у ўз тажрибасини
касбдошлари билан ўртаоқлашишга тайёр);
3) репродуктив даража(билимларнинг янги маҳсулотини қўга
киритиш);
4) адаптация(мослашув) даражаси(Педагогик фаолият олдиндан
ўзлаштирилган схема асосида қурилади; касб маҳоратини ошириш
учун онгли зарурат сезилмайди).
Педагогнинг мулоқотга киришувчанлиги. Болаларни социумга олиб
киришга қаратилган турли хил педагогик фаолият воситалари ичида
катталар(ота-оналар, педагоглар)нинг умумий маданияти фундаментал
асос бўлиб хизмат қилади. Катталарнинг маълумотлилик, ҳаётда
омадлилик, касбий фаолиятдаги профессионаллиги кўрсатгичи– бу унинг
коммуникатив маданияти бўлиб ҳисобланади ва у боланинг ташқи олам
билан алоқасидаги ўсиш, кенгайишга асос бўлади.
Бола ижтимоий ҳаётининг турли соҳаларида унда шахсий маданият
асосининг шаклланиши“нутқли коммуникация” (Л.С.Выготский), «нутқ
актлари» (А.А.Леонтьев), “нутқ-тил бирлиги”га эришиш(Ф.А.Сохин)
орқали содир бўлади. Коммуникатив компитентлик– бу барча турдаги
фаолиятни эгаллашда универсал восита бўлиб хизмат қилади ва ҳозирги
замон олимлари томонидан у алоҳида олинган индивиднинг лингвистик,
психологик ҳамда методик ташкил этилган тизими сифатида қаралади.
Бунда тил(белгилар тизими) восита, нутқ эса уни қўллаш жараёнидаги
фаолият сифатида майдонга чиқади.
Ўқитувчининг етакчи профессионал сифатларидан бир– бу мулоқотга
киришувчанлик. Унинг мавжудлиги ўқитувчи учун юқори коммуникатив
имконият бўлиб хизмат қилади. Эшита олиш, эътиборли бўлиш,
суҳбатдошнинг ҳолатини тушуниш– буларнинг бари педагогик сўҳбатга
киришувчанликнинг таркибий қисмлари саналади. Улар ўқувчининг ички
оламига қизиқиш мавжуд бўлганда, у билан маънавий-руҳий мулоқотга
эҳтиёж сезилганда намоён бўлади.
Педагогик мулоқот маданияти учун зарур бўлган қатор шахсий
сифатлар– ҳаққонийлик, очиқлик, ўз-ўзини бошқара олиш, талабчанлик,
самимийлик, сабр-тоқатлилик, чидамлилик, тактика кабиларни ҳам кўзда
тутади.
Ўқувчилар ўқитувчидаги зиёлийлик, тактика ва назокатлилик,
мулойимлик, одоблилик каби сифатларни қадрлайдилар; унинг
талабчанлиги, қатъиятлилиги касбдошлари, ота-оналар, бошқа синф
ўқувчилари билан муносабатларида ўзи томонидан қанчалик амал
қилинаётганлигини кузатиб борадилар.
Педагогик такт ўқитувчининг ўқитувчининг мурожаат шаклларида,
ўқувчиларнинг шахсига тегмасдан гапира олишида, уларнинг фаолиятини
ташкил эта олиши ва уни назорат эта олишида, ўзини тута олишида,
баҳоловчи мулоҳазаларида, оҳангида, раҳбатлантириши ва жазолашида
намоён бўлади. Педагогик такт ўқитувчига ўқувчи билан мулоқот қуриш
жойини танлашга ёрдам беради– синф олдидами ёки яккама-якка, ўқув
биносидаси ёки уйга кетаётиб йўл-йўлакай; мулоқот вақтини танлашга
имкон беради– ўша заҳотиёқ жавоб қайтариш керакми ёки ўқувчисига ўз
хатти-ҳаракатларини ўйлаб кўришга имкон бериб, бироз кейинроқми;
гаплашишнинг керакли оҳангини танлашга ёрдам беради; суҳбат
жараёнида ўқитувчига ўз ҳолатини бошқариб боришга, эътиборли, сабр-тоқатли бўлишга имкон беради ва ҳ.к.зо. Шунингдек, назокатлилик
шихслараро муносабатлар жараёнидаги энг мураккаб топшириқларни ҳам
этишга ҳам ёрдам беради.
Ўқитувчи фақат ўз коммуникатив маҳоратини эмас, балки
ўқувчиларнинг ҳам муомала маданиятини шакллантириши лозим.
Ўқитувчи болалар психологиясини яхши билиши, уларнинг ижтимоий
қарашларини, ижтимоийлашув жараёнларини пухта билиши талаб
этилади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, педагогик мулоқот якуний
натижага кўра муваффақиятли бўлиши ёки муваффақиятсизликка учраши
– бу педагог-ўқитувчининг қандай муомала услубини танлаши ва уни
қандай олиб боришига боғлиқдир.
Адабиётлар:
1. Айви А. Лицом к лицу. Практическое пособие для освоения приемов
и навыков делового общения. Новосибирск: ЭКОР. 1995. 96 с.
2. Бодалев А.А. Личность и общение. М.: Международная
педагогическая академия, 1995. 328 с.
3. Бубенов А.В. Коммуникационная культура: Философско-методологический анализ Электронный ресурс.: дис. . канд.
философ, наук. М., 2006. URL:: http://diss.rsl.ru
4. Столяренко Л.Д. Педагогическое общение// Л.Д. Столяренко
Педагогическая психология для студентов вузов. - Ростов н/Д:
"Феникс", 2004. - C. 238-2
Do'stlaringiz bilan baham: |