Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Тадқиқот натижаларининг апробацияси



Download 154,65 Kb.
bet5/10
Sana19.04.2022
Hajmi154,65 Kb.
#564345
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
КИРИШ

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 3 та халқаро ва 3 та Республика анжуманларида муҳокама қилинган ва маъқулланган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Тадқиқот мавзуси бўйича жами 7 та илмий иш, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола, шундан 6 таси Республика ва 1 таси хорижий журналларда чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 140 бетни ташкил этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги асосланган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси баён этилган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети, тадқиқот ишининг фан ва технологияларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда тадқиқотнинг илмий янгилиги, натижаларнинг ишончлилиги, назарий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг амалиётга жорий этилиши, эълон қилинганлиги, ишнинг тузилиши борасидаги маълумотлар берилган.
Диссертациянинг “Эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат битирувчилари ижтимоий мослашувининг назарий-методологик асослари” тўғрисидаги биринчи бобда махсус педагогикада имконияти чекланган шахслар ижтимоий мослашув муаммоларининг ўрганилганлик ҳолати, эшитишида нуқсони бўлган шахсларни ижтимоий мослашув муаммолари бўйича Ўзбекистонда олиб борилган илмий тадқиқот ишларининг таҳлили ёритилган.
Ижтимоий мослашув инсонга ўз мақсадлари, қизиқишлари, қадриятларини ижтимоий гуруҳнинг мақсадлари, қизиқишлари ва қадриятларига яқинлаштиришга ёрдам беради.
Ижтимоий мослашув муаммоси турли фан соҳаларида кенг ўрганилган бўлиб, бу тушунча фақат инсонга нисбатан қўлланилганлигини кўришимиз мумкин.
Коррекцион педагогиканинг энг долзарб муаммоларидан бири –болаларда нуқсонни коррекциялашдан, уларнинг тиббий-психологик-педагогик реабилитацияга ўтиш ва ривожланишда нуқсони бўлган болалар ва ўсмирларни уларнинг руҳий ва жисмоний имкониятлари даражасини ҳисобга олиб ижтимоий ҳаётга мослаштириш ҳисобланади.
Ижтимоий мослашув нуқтаи-назаридан энг муаммоли гуруҳлардан бири бу – имконияти чекланган болалар ҳисобланади. Уларнинг мослашиш имкониятлари руҳий ва жисмоний соғлиғидаги камчиликлар натижасида, ижтимоий тажрибанинг чекланганлиги, баъзида эса ёмон оилавий-иқтисодий вазият натижасида пасайган бўлади.
Ижтимоий мослашув жараёни барча тоифадаги имконияти чекланган шахслар учун ҳарактерли хусусиятга эга бўлиб, бу масалаларнинг моҳияти уларнинг ҳаётида янада теранлик касб этади.
Имконияти чекланган шахсларнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли улар ҳаётининг сифат даражаси пасайишига олиб келади ва бунинг натижаси ўлароқ бошқалар билан тўла бирдамликда яшашдан маҳрум бўлади.
Бу инсонларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати (оилавий муносабатлар, таълим, касб-ҳунар эгаллаш ва бошқалар) уларнинг ижтимоий мослашувида муҳим рол ўйнайди.
Имконияти чекланган шахсларнинг ижтимоий мослашувининг муҳим шартларидан бири – соғлом инсонларнинг ногиронларга имкониятлар яратиш муҳимлигини тушунишидадир.
Шунингдек, имконияти чекланган инсонларнинг жамият ҳаётига муваффақиятли жалб қилишнинг яна бир муҳим жиҳати – уларнинг соғлом инсонлар билан яқин алоқасида кўришимиз мумкин.
Ногирон кишиларнинг ижтимоий мослашуви жуда мураккаб амалий масаладир. Алоҳида ёрдамга муҳтож бўлган инсонларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар уларнинг ижтимоий турларининг шунингдек, ижтимоий хулқ-атворининг хусусиятларини ва ҳаётий стратегияларини эътиборга олиши керак.
Шиддат билан ривожланиб бораётган жамият шароитида ижтимоий мослашув муаммоси имконияти чекланган инсонлар учун алоҳида аҳамиятга эга. Ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-маданий, ҳуқуқий, этник каби қўшимча тўсиқлар уларнинг ижтимоий мослашув муаммоларининг янада мураккаблашишига сабаб бўлмоқда.
Мамлакатимизда эшитишида нуқсони бўлган шахсларнинг ижтимоий мослашув масалаларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу борада бир қатор қонун хужжатлари қабул қилинган, энг паст товушларни эшитишга имкон берувчи кохлеар имплантация операциялари Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларида амалга оширилмоқда, Республикамиз олимлари томонидан бугунги кунгача эшитишида муаммоси бўлган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш масалаларига бағишланган қатор тадқиқотлар олиб борилган.
Республикамизда ва хориж мамлакатларида кар ва заиф эшитувчиларнинг ижтимоий мослашув масалаларини ўрганишга қаратилган илмий изланишларнинг деярли барчаси мактаб ва мактабгача таълим ёшидаги эшитишида нуқсони бўлган болаларга бағишланган.
Биз эшитишида нуқсони бўлган ўқувчилар ҳаётининг катта қисми ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўтишини инобатга олган ҳолда, шу мактаб-интернатни тамомлаган битирувчиларнинг ижтимоий мослашув муаммолари ўрганилиши лозим деб ҳисоблаймиз.
Эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат битирувчиларининг ижтимоий мослашув муаммоларини тадқиқ этиш кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш ишларининг мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат битирувчиларининг ижтимоий мослашув муаммоларини аниқлаш, унинг сабабларини ўрганиш учун, махсус мактаб-интернат ўқитувчилари, Ўзбекистон карлар жамияти ҳодимлари ва эшитишида нуқсони бўлган шахслар билан суҳбатлар олиб бордик, меъёрий хуқуқий ҳужжатларни ўрганиб чиқдик.
Олиб борилган суҳбатлар, кузатувлар, таҳлиллар натижаларига кўра бугунги кунда эшитишда нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат битирувчиларининг ижтимоий мослашувидаги энг кўп учраётган муаммолар бу ишсизлик ҳамда уларни оилавий ҳаётидаги муаммоларда эканлиги аниқланди.
Диссертациянинг «Эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат битирувчиларини касб-ҳунар фаолиятига мослашувини ўзига хос хусусиятлари» деб номланган иккинчи бобида эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат битирувчиларини касбий фаолиятидаги муаммолар, эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиларини касб-ҳунар фаолиятига тайёрлашни такомиллаштиришга доир тавсиялар, эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат битирувчиларининг олий таълим олиш муаммолари ёритилган.
Эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиларининг ижтимоий мослашув даражасига уларни замонавий ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тайёрлаш каби кўрсатгичлар таъсир кўрсатади.
Шу сабабли тадқиқотимизда эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат битирувчиларини касб-ҳунар фаолиятига мослашувини ўзига хос хусусиятларини ўргандик.
Тадқиқот доирасида амалга оширилган тажриба-синов ишларининг мақсади эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар битирувчиларининг касб-ҳунар фаолиятига доир муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш асосида алоҳида ёрдамга муҳтож бўлган болалар таълим сифатининг самарадорлигини оширишдан иборатдир.
Мазкур мақсадга эришиш учун синов ишларига жалб этилган эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни бир неча йиллар аввал тамомлаган ўғил ва қизларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ муаммоларини аниқлаш, уларнинг сабабларини ўрганиш ҳамда олинган натижаларни таҳлил қилиш каби вазифаларни ижобий ҳал қилиш лозим деган хулосага келдик.
Тадқиқотимизни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги 106-сонли ҳамда М.Улуғбек туманидаги 101-сонли, Навоий вилояти Кармана туманидаги 25-сонли, Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги 1-сонли ва
2-сонли кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларини 2011-2016 йилларда тамомлаган кар ва заиф эшитувчилар иштирокида олиб бордик. Тажриба-синов ишида сўровнома методидан фойдаландик. Сўровномани Ўзбекистон карлар жамияти ва унинг худудий филиалларининг кўмагида ўтказдик.
Бундан ташқари биз, технология фан дастури, ўқув режаларга ҳамда битирувчиларнинг яшаш манзилининг худудий хусусиятларига (қишлоқ, шаҳар, ишлаб чиқариш корхоналарининг мавжудлиги) алоҳида эътибор қаратдик.
Мактаб-интернат ўқитувчи ва тарбиячилари билан олиб борилган суҳбатларда эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг касбий қизиқишлари, меҳнат дарсларидаги лаёқатига доир бизни қизиқтирган масалалар аниқланди.
Мазкур сўровномада эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўз битирувчиларини:
- қанчалик даражада касбий фаолиятга тайёрлай олаётганлиги;
- мактаб-интернатда ўргатилаётган касб-ҳунар турлари қай даражада ўзини оқламоқда;
- касбий кўникмаларнинг шаклланганлиги, ишга жойлашиш ҳолати аниқланди. Мана шу жиҳатларга асосланган ҳолда эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат битирувчиларини касбий кўникмаларининг шаклланганлиги, ишга жойлашиш ҳолатини аниқлаш даражалари ишлаб чиқилиб, сифат ва миқдор жиҳатдан таҳлил қилинди ва умумлаштирилди (1-жадвал).

Download 154,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish