2 - жадвал
Тажриба-синов ишларидан олинган натижалар жадвали
№
|
Саволлар
|
Даражалар
|
Аъло
|
Қониқарли
|
Қониқарсиз
|
Изоҳлай олмади
|
1
|
Қайси касбларда ишлагансиз ва бугунги кунда қайси касбда ишлайсиз?
|
32 (18%)
|
|
141 (82%)
|
|
2
|
Мактаб-интернатда олган касб-ҳунар тури бўйича неча йил ишладингиз?
|
32 (19%)
|
45 (26%)
|
96 (55%)
|
|
3
|
Нима учун мактаб-интернатда ўрганган касб-ҳунар тури бўйича ишламадингиз?
|
32 (18%)
|
|
141 (82 %)
|
|
4
|
Қайси касб тури бўйича ишлашни ҳохлар эдингиз ва нима учун?
|
49 (28%)
|
78 (45%)
|
|
46 (27%)
|
5
|
Хозирда ишлаётган касбингиз Сизни қай даражада қониқтиради?
|
29 (17%)
|
80 (46%)
|
64 (37%)
|
|
6
|
Мактаб-интернат ўз ўқувчиларини қайси касб турлари бўйича тайёрлашни мувофиқ деб биласиз ва нима учун?
|
|
75 (43%)
|
|
98 (57%)
|
7
|
Меҳнат фаолиятингизда қандай муаммолар бор?
|
28 (16%)
|
|
145 (84%)
|
|
Умумий ўртача натижа
|
29 (17%)
|
41 (23%)
|
83 (48%)
|
21 (12%)
|
Ўтказилган тажриба-синов натижаларига асосланган ҳолда эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат битирувчиларининг меҳнат билан бандлигини аниқлаш юзасидан ўтказилган тажриба-синов натижалари бўйича тажриба боши ва якунидаги ўртача ўзлаштиришларини Стьюдент ва Пирсоннинг χ2 математик-статистика методи ёрдамида таҳлил этдик. Тажриба-синовда жами 173 нафар респондентлар қатнашди.
Масаланинг қисқача моҳияти қуйидагилардан иборат: иккита бош тўплам берилган бўлсин. Бири тажриба якунидаги респондентлар билимининг ўртача баллари, иккинчиси эса тажриба бошидаги респондентлари билимининг ўртача баллари. Баҳолар нормал тақсимотга эга деб ҳисобланади. Бундай фараз ўринлидир, чунки нормал тақсимотга яқинлашиш шартлари содда бўлиб, улар бажарилади.
Юқоридаги жадвалга асосан респондентларнинг тажриба боши ва якунидаги натижаларни кўрсатувчи Н1 гипотеза ва унга зид бўлган Н0 гипотеза танланади.
Юқоридаги жадвал кўрсаткичларига асосланган ҳолда респондентларнинг меҳнат билан бандлиги даражасининг тажриба якуни ва тажриба бошидаги кўрсаткичларини қуйидаги жадвалларда акс эттирамиз:
3 - жадвал
Эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган
мактаб-интернат битирувчиларининг меҳнат билан бандлигини аниқлаш бўйича ўтказилган тажриба-синов ишлари натижалари
Гуруҳлар
|
Респондентлар сони
|
Даражалар
|
Аъло
|
Қониқар-ли
|
Қониқар-сиз
|
Изоҳлай олмади
|
Тажриба якунида
|
173
|
29
|
40
|
85
|
19
|
Тажриба бошида
|
173
|
15
|
33
|
54
|
71
|
Бу танланмаларга мос келган диаграммалар қуйидагича кўринишни олади:
1 - расм. Тажриба-синов ишларининг тажриба боши ва тажриба якунидаги динамикаси
Олинган натижаларга асосланган ҳолда математик статистик таҳлил қилиниб, тажрибадан олдинги ва кейинги ҳолат учун топилган натижалардан ўртача квадратик четланиш, танланма дисперсия, вариация кўрсатгичлари, Стьюдентнинг танланма мезони, Стьюдент мезони асосида эркинлик даражаси, Пирсоннинг мувофиқлик критерийси ва ишончли четланишлари топилди. Ўрганувчи тадқиқотда яхши натижага эришилмаган.
Булар қуйидаги жадвалда акс этган:
5 - жадвал
1.
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2.
|
2,46
|
1,96
|
0,8084
|
0,9584
|
3
|
4
|
5
|
335,61
|
42,07
|
0,13
|
0,15
|
Натижалардан ўртача кўрсаткич 12,5 га ўсганлигини кўрсатади.
Юқоридаги натижаларга асосланиб тажриба-синов ишларининг сифат кўрсатгичларини ҳисоблаймиз.
Касбий кўникмаларда:
Маълумки, =2,46; =1,96 га тенг.
Бундан сифат кўрсатгичлари:
> 1;
> 0;
Олинган натижалардан тажриба-синов иши услубининг самарадорлигини баҳолаш мезони бирдан катталиги ва билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан катталигини кўриш мумкин. Бундан маълумки, тажриба якунидаги натижалар тажриба бошидаги натижалардан юқори экан.
Экспериментал тадқиқот тажрибалардан олинган натижаларнинг сабабларига тўхталадиган бўлсак, эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўз ўқувчиларини меҳнат бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда касбларга тайёрламаган. Шу сабабли ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа ташкилотлар мазкур тоифадаги шахсларни иш билан таъминлай олмайди.
Биз ўтказган тажриба-синов иши натижаларига кўра эшитишида нуқсони бўлган шахсларнинг жамиятга ижтимоий мослашувидаги муаммолар касбий кўникмаларининг даражаси, улар эгаллаган касбларга меҳнат бозорида эҳтиёжнинг паст эканлигини кўрсатди.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда таълим тизимига алоҳида ҳукумат даражасида эътибор қаратилиб, унинг ривожи йўлида давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан катта маблағ ажратилиб, кенг миқёсли чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, умумий ўрта таълим мактабларининг ўқитиш самараси нафақат таълимнинг сифатига, балки халқ таълимига ажратиладиган маблағларнинг миқдори ва улардан фойдаланишининг самарадорлигига ҳам боғлиқ.
Мазкур маблағлар сирасига ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш, таълим жараёнини керакли ресурслар билан таъминлаш кабилар киради.
Тажриба синов ишларининг натижаларига таяниб, шуни айтишимиз мумкинки, давлатнинг кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларни мактаб-интернатларда касб-ҳунарга тайёрлаш учун ажратаётган маблағлари натижасиз сарфланмоқда. Чунки, Республикамизда ҳар йили ушбу мактаб-интернатлар чиқараётган ишсизлар сони тахминан 200 нафарни ташкил этади.
Бизнинг фикримизча, эшитишида нуқсони бўлган болаларни жамиятга ижтимоий мослашуви кўп жиҳатдан уларни касб-ҳунарга тайёрлашдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга боғлиқдир.
Булар эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатишда таълим босқичлари ва турлари ўртасидаги боғлиқлик замон талаблари даражасида эмаслиги, қолаверса бугунги кунда технология фани мазмуни касб-ҳунарга йўналтирилмаганлиги билан ифодаланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида эшитишида нуқсони бўлган болалар учун махсус мактабларда таълимнинг янги шаклларини жорий этилиши ўқувчиларга ишлаб чиқариш, техника ва технологиянинг асосларини билиши, меҳнат бозорида касбий мобиллик ва рақобатбардошликни ўрганиши, уларда меҳнат фаолиятига психологик тайёргарликни, ҳаёт йўлини танлашда мос бўлган мотивацияни шакллантиришни талаб этади.
Махсус мактабларда эшитишда нуқсони бўлган ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлаш юзасидан тўпланган тажрибаларни ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш, бизга уларни касбга тайёрлаш ишларини амалга ошириш жараёнидаги бир қатор муаммоларни аниқлаш имконини берди.
Буларга қуйидагиларни киритамиз:
Эшитишида нуқсони бўлган болалар психик-жисмоний ривожланишини ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда улар эгаллаши мумкин бўлган касб турларининг чекланганлиги.
Касбий таълим жараёнида фойдаланилаётган асбоб-ускуналар замон талаблариидан кескин орқада қолганлиги.
Бугунги кунда технология фани касб-ҳунарга йўналтирилмаганлиги.
Эшитишида нуқсонлари бўлган ўқувчиларнинг мактабни тамомлаганидан сўнг махсус касб-ҳунар коллежида таълимни давом эттиришидаги муаммолар.
Касбга йўналтирилган таълим мазмунини такомиллаштиришда Ўзбекистоннинг маҳаллий ва этнографик шароитлари, махсус мактабларда эшитишда нуқсони бўлган ўқувчиларнинг жисмоний ёки руҳий ривожланишидаги нуқсонлари ва уларнинг қизиқишлари ҳисобга олинмаганлиги;
Махсус мактабларда касб-ҳунар таълими бўйича илмий-назарий ва методик қўлланмаларнинг етарли даражада эмаслиги.
Эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларни касбий тайёргарлигини такомиллаштиришда марказий ўринни фан асосларини ўқитишнинг амалий йўналганлиги муҳимдир.
Бутун дунёда имконияти чекланган инсонлар касб танлашда бир қатор муаммоларга дуч келиш тенденцияси мавжуд. Ваҳоланки, жисмоний чекловлар кўплаб касб турларини эгаллашга хеч қандай тўсқинлик қилмайди. Биз эшитиш қобилияти муҳим рол ўйнамайдиган турли хил касблар рўйхатини туздик.
Ушбу касб турларини ўқитишда турли муассасаларнинг, саноат корхоналарининг моддий-техник базасидан фойдаланиш, шунингдек, эшитишида нуқсонлари бўлган ўқувчиларнинг технология фанининг мазмунини вариантивлиги ҳозирги замон шароитида касб-ҳунарга тайёрлашнинг тузилишини ўзгартириш зарурлигини кўрсатади.
Эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг технология фани таълимида касбий тайёргарликнинг истиқболдаги моделини яратиш ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади. Узлуксиз таълимни барча бўғинлари учун янги моддий техника базасини яратиш ўқув асбоб-ускуналари амалиётига модуллиги, кўп функционаллиги билан ажралиб турадиган, шунингдек ҳисоблаш ва турлича сурдотехник воситалардан фойдаланишни назарда тутади.
Иш жойларини бундай асбоблар билан жиҳозланиши улардан технология фани дарсларида, фан асосларини ўқитишда фойдаланиш истиқболини яратади, назария билан амалиёт уйғунлиги тамойилини тўлақонли равишда амалга ошириш имконини беради.
Бундан ташқари биз республикамизда эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлашдаги муаммоларни ҳал этишда қуйидагиларни амалга ошириш лозимлигини таъкидлаймиз:
- технология фани дарслари самарадорлигини ошириш, мазмунини такомиллаштириш учун эшитишида нуқсони бўлган болалар мактаб-интернатлари юқори синфлари учун технология фани бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш ва дарсликлар яратиш;
- махсус мактаб-интернатларда технология фани мазмунини бойитишга доир ўқув услубий қўлланмалар тайёрлаш ва уларни амалиётга жорий этиш;
- юқор синфларда қиз болалар ва ўғил болаларни меҳнат турларига ўргатишда саралаш;
- махсус мактаб-интернатлар учун ишлаб чиқилган ўқув режаларига ҳудудий хусусиятларни эътиборга олган ҳолда янги касб турларини киритиш;
- технология фани ўқув хоналарини керакли ускуна ва техник воситалар билан таъминлаш.
Юқорида кўрсатиб ўтилган ишларнинг амалга оширилиши – эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг меҳнат таълими мазмунини такомиллаштиради, самарадорлигини оширади, узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлашга имкон яратади ва энг муҳими, уларни ижтимоий ҳаётга ва меҳнатга мослашувини таъминлайди.
Шунингдек, кар ва заиф эшитувчиларнинг ижтимоий мослашувида уларнинг олий таълим олиши муҳим аҳамиятга эгадир.
Эшитиш қобилиятининг чекланиши сифатли ўрта таълим олиш ва олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун зарур тайёргарликни таъминлаш учун тўсиқ бўла олмаслигини инобатга олган ҳолда, мазкур тоифадаги ўқувчиларни олий таълимга тайёрлаш ҳамда олий таълим муассасаларида улар учун кенг имкониятларни яратиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ишнинг «Эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиларини оилавий ҳаётга тайёрлаш муаммолари» деб номланган учинчи бобида эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиларини оилавий ҳаётга тайёрлашнинг аҳамияти, эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиларини оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ўзига хос ижтимоий педагогик хусусиятлари ёритилган.
Маълумки, оилада тарбиянинг пойдевори қўйилади. Тарбия мураккаб ва узоқ давом этадиган ўзига хос жараён бўлиб, у фарзанд туғилмасдан анча олдин бошланади. Яъни бўлажак ота-онанинг саломатлиги, насл-насаби, дунёқараши, ички ва ташқи дунёси, ахлоқ-одоби, моддий ва маънавий даражасининг мослиги, турмуш қуришга маънавий ва жисмоний тайёрлиги фарзанд тарбиясида муҳим аҳамиятга эгадир.
Инсон ҳаётида оиланинг яна бир муҳим аҳамият касб этувчи хусусияти шундаки оила муҳити ҳар бир шахс учун бирламчи, дастлабки ижтимоий мослашув ўчоғи, маскани ҳисобланади.
Ижтимоий мослашувнинг иккиламчи масканлари ҳам мавжудки, унга барча босқичдаги таълим муассасалари, меҳрибонлик уйлари, махсус интернатлар, имконияти чекланган болаларга ихтисослаштирилган таълим муассасалари киради. Чунки у ерда нисбатан узоқ вақт мобайнида бола тарбияланади.
Эшитишида нуқсони бўлган болалар таълим олиш даврининг катта қисмини имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ўтказишини инобатга олган ҳолда уларнинг жамият ҳаётига ижтимой мослашуви иккиламчи маскан (махсус мактаб-интернат) нормалари, қадриятлари ва талаблари таъсирида юз беради ва шу асосида дунёқараши шаклланади, шахс бўлиб етилади.
Махсус педагогикада оилавий ҳаётга тайёргарлик муаммоси алоҳида долзарблик касб этади. Муайян нуқсоннинг мавжудлиги шахсий ривожланишнинг ўзига хослигини белгилайди, когнитив фаолиятнинг муваффақиятини пасайтиради, алоҳида ёрдамга муҳтож бўлган боланинг ижтимоий тажриба ортиришига тўсқинлик қилади.
Бу ҳолат мазкур тоифадаги ўқувчиларни оилавий ҳаётга тайёрлаш масалаларини чуқур ўрганиш ва ушбу масала ечимига доир тавсиялар ишлаб чиқиш лозим деган хулоса чиқаришга олиб келади.
Шу сабабли эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиларини оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ўзига хос ижтимоий педагогик хусусиятларини ўргандик.
Тадқиқот мавзусига доир илмий адабиётлар юзасидан маълумотларни ўрганиш ва эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисосаштирилган мактаб интернат битирувчиларининг оилавий ҳайётидаги муаммолари экспериментал йўналишда тадқиқ этиш режалаштирилди.
Педагогик тадқиқотда таълим-тарбия жараёнининг ички қонуниятларини аниқлаш, таълим-тарбия самарадорлигини ошириш тамойилларини, йўлларини, шаклларини ишлаб чиқишда сўровнома методи муҳим ўрин тутишини инобатга олган ҳолда, тадқиқотимизда сўровнома методидан фойдаландик.
Мазкур сўровномада эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат битирувчилари оила функцияларини билиши ва уларга амал қилиши шунингдек, мазкур тоифадаги ўқувчиларнинг асосий вақти мактаб-интернатда ўтишини инобатга олган ҳолда уларда оилавий ҳаёт ҳақидаги тасаввурларнинг шаклланганлик ҳолати аниқланди.
Эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат битирувчиларининг оилавий ҳаёт тўғрисидаги билим ва кўникмаларини аниқлаш даражалари ишлаб чиқилди, сифат ва миқдор жиҳатдан таҳлил қилинди ва умумлаштилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |