Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


- расм. Эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг амалий машғулотларда фикрлаш қобилиятини ривожлантириш кетма-кетлиги



Download 154,65 Kb.
bet10/10
Sana19.04.2022
Hajmi154,65 Kb.
#564345
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
КИРИШ

3 - расм. Эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг амалий машғулотларда фикрлаш қобилиятини ривожлантириш кетма-кетлиги

Кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларнинг тафаккури ўзига хос тарзда ривожланиши, уларда фикрлаш операцияларининг нисбаттан кечроқ амалга ошишига сабаб бўлади.


Мана шу хусусиятларни инобатга олган ҳолда биз, эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларга “Оилавий ҳаётга тайёрлаш” предмети бўйича билим беришда уларнинг фикрлаш доирасини кенгайтиришга хизмат қилувчи қуйидаги кетма-кетликка риоя этишни тавсия этамиз: эслаб қолиш, тушуниш, амалда қўллаш, таҳлил қилиш, баҳолаш, ижодкорлик (1-расм).
Эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг аҳамияти шундаки, унинг таъсирида биринчидан, мустақил ҳаётга, жумладан оилавий ҳаётга тайёрланади. Иккинчидан, уларни жамиятда яшашга, бошқалар билан мулоқот қилиш, ҳамкорликда фаолият юритиш, касб-ҳунарли бўлиш, муомалада аҳлоқ одоб нормаларига бўйсунишга ўргатади, психологик жихатдан тайёрлайди.


УМУМИЙ ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР
“Ўзбекистонда имконияти чекланган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар битирувчиларининг ижтимоий мослашув муаммолари (Эшитишида нуқсони бўлган ўқувчилар мисолида)” мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадқиқот натижаларига таянган ҳолда қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Имконияти чекланган инсонларнинг ижтимоий мослашув жараёни характерли хусусиятга эга бўлиб, мазкур жараён махсус педагогика ва психологияда долзарб масала сифатида ўрганилади.
Имконияти чекланган болаларнинг ижтимоий мослашув механизмининг шаклланиши уларнинг ёшига мос фаолият турлари билан шуғулланиши учун шароит яратилиши билан ифодаланади. Алоҳида ёрдамга муҳтож бўлган бола шахсиятининг ўзига хос ривожланиши ҳар қандай нуқсонли боланинг ижтимоий мослашуви мураккаб жараён эканлигидан далолат беради.
2. Эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат битирувчиларининг ижтимоий мослашув самарадорлиги кўп жиҳатдан кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларни замонавий ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тайёрлаш билан боғлиқ. Хусусан уларнинг ижтимоий мослашув муаммоларини ҳал этишга қаратилган тадбирлар нафақат ҳар қандай алоҳида ёрдамга муҳтож бўлган шахсларга балки жамиятнинг бошқа аъзоларига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
3. Эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат битирувчилари меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунар турларидан беҳабарлиги сабабли бугунги кунда кўплаб ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа ташкилотлар мазкур тоифадаги шахсларни иш билан таъминлай олмаслиги экспериментал тадқиқот тажрибалардан олинган натижаларда ўз исботини топди.
4. Имконияти чекланган инсонлар касб танлашда бир қатор муаммоларга дуч келиш тенденциясининг мавжудлигига қарамай, олиб борилган тажриба-синов ишлари натижаларидан маълум бўлдики, кар ва заиф эшитувчиларнинг жисмоний нуқсони кўплаб касб турларини эгаллашда тўсқинлик қилмайди балки, шу касблар уларнинг жамият ҳаётига ижтимоий мсолашувига ижбий таъсир кўрсатади.
5. Эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиларини касб-ҳунарга тайёрлашда саноат корхоналарининг моддий-техник базасидан фойдаланиш, технология фанини ўқитишда таълим турлари ва босқичлари ўртасидаги узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш, маҳоратли, касб эгаларини таълим жараёнига жалб этиш, ўқувчиларнинг касб-ҳунарга қизиқиши ва қобилиятини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
6. Кар ва заиф эшитувчи болаларнинг ақлий жиҳатдан соғломлиги ҳамда эшитиш қобилиятининг чекланиши сифатли ўрта таълим олиш ва олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун зарур тайёргарликни таъминлаш учун тўсиқ бўла олмайди. Эшитишида нуқсони бўлган шахслар олий ўқув юртида нафақат билим олади, балки жамият ҳаётига мослашиш кўникмаларига эга бўлади.
7. Эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиларини оиалавий ҳаётга тайёрлаш муаммоси махсус педагогикада алоҳида долзарблик касб этади. Муайян нуқсоннинг мавжудлиги шахсий ривожланишнинг ўзига хослигини белгилайди, когнитив фаолиятнинг муваффақиятини пасайтиради, алоҳида ёрдамга муҳтож бўлган боланинг ижтимоий тажриба ортиришига тўсқинлик қилади.
8. Эшитишида нуқсони бўлган болалар таълим олиш даврининг катта қисмини имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ўтказишини ҳамда уларнинг жамият ҳаётига мослашувининг муваффақияти ва тезлиги кўп жиҳатдан мактабнинг коррекцион ва тарбиявий ишларининг самарадорлиги билан белгиланиши мазкур тоифадаги ўқувчиларни таълим жараёнида оилавий ҳаётга тайёрлаш ишларини йўлга қўйиш ўта муҳим масала ҳисобланади.
9. Кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларнинг тафаккури ўзига хос тарзда ривожланиши сабабли ҳамда уларда фикрлаш операцияларининг нисбаттан кечроқ амалга ошиши каби хусусиятларига эътибор қаратган ҳолда эшитишида нуқсони бўлган ёшлар ва оилаларнинг замонавий муаммолари ва оилавий ҳаётга оид тушунча ва кўникмалар шакллантирилади.
10. Эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат битирувчиларининг ижтимоий мослашув муаммоларини ўрганиш бўйича олиб борилган тажриба-синов ишларининг натижалари математик статистика усуллари орқали таҳлил қилинди. Тажриба натижаларини қайта ишлашда математик статистика Стьюдент усули формулаларидан фойдаланилди.
Юқорида билдирилган фикр-мулоҳазаларга таянган ҳолда қуйидаги тавсияларни илгари суриш имконияти юзага келади:

  1. Оммавий аҳборот воситалари орқали номойиш этилаётган кўрсатувлар (илмий, оммабоп, хажвий), филмлар, телесериаллар, болалар учун мултифилмларни сурдотаржима билан эфирга узатиш ишларини амалга ошириш;

  2. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқларсиз ва қийинчиликларсиз ҳаракатланиши учун кўчалар, бино ва иншоатларда қулай шароитлар яратиш;

  3. Ўзбекистон Республикасининг Аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун хужжатларига асосан корхона ва ташкилотларнинг ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилишда 3 фоизли квотага амал қилишини таъминлаш;

  4. Имконияти чекланган шахсларни иш билан таъминлаган хусусий тадбиркорларга нисбаттан қўшимча имтиёзлар жорий этиш ва уларни рағбатлантириш;

  5. Ёшлар учун ташкил этиладиган тадбирлар, фестиваллар ва кўрик танловларда имконияти чекланган ёшларнинг иштирокини таъминлаш ва қўллаб қувватлаш;

  6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағлари ҳисобидан ажратилаётган ижтимоий гарантларни имконияти чекланган ёшлар учун янги иш ўринларини ташкил этиш ва уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш масалаларига йўналтириш.

Download 154,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish