Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон


II БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА САНОАТ ТАРМОҒИНИ ИННОВАЦИОНИНВЕСТИЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ



Download 0,78 Mb.
bet11/18
Sana17.03.2023
Hajmi0,78 Mb.
#919882
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жа он

II БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА САНОАТ ТАРМОҒИНИ ИННОВАЦИОНИНВЕСТИЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ
2.1. Ўзбекистон иқтисодиётида саноатнинг ўрни, ривожланиш тенденциялари ва хусусиятлари
Узбекистон иқтисодиёти ривожланишига улкан ҳисса қўшиб келаётган соҳалардан бири саноатдир. Иқтисодиётнинг мазкур тармоғи юқори салоҳиятга эга бўлиб, унда аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун зарур маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, саноат корхоналарида самарадорликнинг ошиши аҳоли турмуш даражаси яхшиланишини таъминлайди. Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификация қилиш борасида туб ислоҳотларнинг амалга оширилиши саноат корхоналарининг иқтисодий, техник ва молиявий салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда аҳоли турмуш даражасини оширишни талаб этади. Саноат корхоналарида самарадорликнинг ошиши бугунги кунда уларда инновацияларнинг қўлланилиши билан боғлиқ. Мамлакатимизда саноатни инновацион ривожлантириш бўйича қатор чоратадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, саноатни ривожлантириш бўйича турли дастурлар ишлаб чиқилиб, улар асосида кўплаб лойиҳалар амалиётга татбиқ этилмоқда.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти б мартадан ошиқроққа ўсди. Унда саноатнинг улуши 14% дан 35% га ошди. Охирги 14 йил давомида ялпи ички маҳсулотнинг ўртача йиллик ўсиш суръати юқори даражада сақланмоқда. Мутлақо янги, юқори технологияларга асосланган саноат тармоқлари, хусусан, нефть-кимё, кимё, автомобилсозлик саноати, қишлоқ хўжалиги ва темир йўл машинасозлиги, фармацевтика, электротехника, тўқимачилик саноати замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалар изчил ривожланмоқда.
Бугун Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланаётган дунёдаги бешта давлат қаторига киради. Бунинг яққол исботи сифатида мамлакатимизда қурилган ва ўз кўлами бўйича жаҳон миқёсида ҳам йирик ва ноёб ҳисобланган саноат объектлари, хусусан, Устюрт ва Шўртан газ-кимё мажмуалари, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Қўнғирот сода заводи, Деҳқонобод калий ўғитлари заводи, Андижон, Самарқанд, Тошкент ва Хоразм вилоятларидаги автомобилсозлик заводларини мисол қилиб келтириш мумкин.
Саноат тармоғи республикамизнинг миллий маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасидаги асосий тармоқларидан бири ҳисобланиб, ўзининг қўшимча қиймат яратиши, аҳоли эҳтиёжини қондиришдаги ўрни ва юқори даражага эга бўлган ишлаб чиқариш билан бошқа соҳа ва тармоқлардан афзаллиги билан тубдан фарқ қилади. Мазкур тармоқ юқори салоҳиятга эга бўлиб, унда эҳтиёжларни қондириш учун зарур маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва саноат корхоналарида самарадорликнинг ошиши, аҳоли турмуш даражасини яхшилашдан иборат. Юқоридагилардан кўринмоқдаки, мамлакатимизда саноатнинг инновацион ривожланиши иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлайди. Буни макроиқтисодий жараён сифатида қуйидагича ифодалашимиз мумкин:
- мамлакатда саноатни инновацион ривожлантириш тадбирларининг амалга оширилиши натижасида ишлаб чиқаришга янги техника ва технологиялар киритилиши билан саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва унумдорлик ошади:
- корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши аҳолининг импорт товарлар ўрнини босадиган маҳаллий истеъмол товарларини сотиб олиш имкониятини оширади ва бу аҳоли турмуш даражаси ошишини таъминлайди;
- саноат тармоқларида меҳнат унумдорлигининг ошиши саноат корхоналаридан ишловчилар оладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларни ошишига олиб келади:
- саноат корхоналарининг инновацион ривожланиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошиши ва меҳнат унумдорлигининг ўсиши давлат бюджетига олинадиган солиқларнинг кўпайишига хизмат қилади; давлат бюджетига тушадиган солиқларнинг кўпайиши натижасида қўшимча олинган маблағлар бюджетнинг қайта тақсимлаш функцияси орқали аҳолига трансферт тўловлари сифатида берилиши мумкин ва бу мамлакатда аҳолининг даромадлари ва турмуш даражаси ошишида муҳим аҳамият касб этади.
Демак, мамлакатимизда саноатни инновацион ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган тадбирларнинг такомиллаштириб борилиши иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашнинг муҳим омили сифатида хизмат қилади. Узбекистон иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда жаҳон иқтисодий марказининг ғарбдан Шарққа томон силжиши иқтисодиётга маҳсулотлар бозори ва капитал манбалари сифатида янги инвесторларни жалб этиш зарурлигини билдириб, технологик базанинг янгиланиш жараёнлари иқтисодий ўсишнинг сифатига янги талаблар қўяди ҳамда ишлаб чиқариш омиллари самарадорлигининг ошиши ва қўшилган қийматни шакллантиришнинг глобал занжирини яратиш иқтисодий ўсиш салоҳиятини ошириш омили бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда жадал суръатлар билан олиб борилаётган иқтисодиёт тармоқларидаги таркибий ўзгаришлар, модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш жараёнлари иқтисодиётнинг саноат тармоқларида сифат жиҳатдан ўсишга олиб келмоқда. Бу эса пировардида мамлакатимиз иқтисодиётининг юқори даражада барқарор ўсиб бораётган давлатлар қаторида бўлишини таъминлайди. Шу нуқтаи назардан ушбу йўналишда олиб борилаётган фаолият натижасини танқидий таҳлил қилган ҳолда камчилик ва нуқсонларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш, шунингдек, иқтисодиётнинг саноат тармоқларини таркибий ўзгартириш ва модернизация қилиш жараёнларини такомиллаштириш механизмларини тадқиқ этиш бугунги кунда долзарб бўлиб қолмокда.
Саноат сиёсатидаги асосий устувор аҳамият институционал ислоҳотларнинг сифатини ошириш ва тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очиб бориш, саноат ишлаб чиқаришини модернизация ва диверсификация қилиш, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, ўрта ва узоқ муддатли даврда саноатни ривожлантириш бўйича дастурий чоратадбирларни амалга оширишга қаратилди. Саноатни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш лойиҳалари, шунингдек, 2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш чоратадбирлари дастурининг ҳаётга самарали татбиқ этилиши натижасида республика ЯИМга сарфланаётган энергия сарфини 7,4 фоиз ҳамда йирик корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини эса ўтган йилга нисбатан ўртача 10,6 фоиз камайтиришга эришилди”.
Ўзбекистонда автомобилсозлик, нефтгазкимё мажмуаси, нефткимё машинасозлиги, фармацевтика, тўқимачилик саноати, радиоэлектроника саноати каби соҳалар ишлаб чиқаришни доимий равишда модернизация қилиш ва илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланишни тақозо этади. Шу боис, саноат корхоналарига энг замонавий техника ва технологияларни жалб этиш бугунги кундаги устувор вазифалардан бири сифатида долзарблигича қолмокда.
Таҳлил натижалари кўрсатишича, саноат ишлаб чиқаришининг қўшимча ўсиши 1994 йилда аввалги йилга қараганда 1,6% ни ташкил этган бўлса, 2010 йилда 8,5% ни, 2017 йилда эса 7,0% ни ташкил этган, 2010 йилга нисбатан 2017 йил -17,6% га камайган бўлсада, ушбу йиллар оралиғида ўртача 7,6 фоизга ўсганлигини кўришимиз мумкин (2.1.1-жадвал).
Саноатнинг ЯИМдаги улуши 2000 йилгача пасайиб борган бўлсада, кейинги йилларда ошиб борган. Яъни таҳлил қилинаётган йилларни қараб чиқсак, 2010 йилда 2002 йилга нисбатан 64,8 фоизга, 2017 йилда 2010 йилга нисбатан эса 40,2 фоизга ошганлигини кўришимиз мумкин. Бунинг натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш таққослама баҳоларда 2017 йилда 2010 йилга нисбатан қарийб 1,67 мартага ошган. Таъкидлаш лозимки, айрим йилларда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) суръатларига нисбатан ялпи саноат маҳсулоти (ЯСМ) суръатларининг юқорилиги ҳам кўзга ташланади.
2
016 йил 21 декабрдаги ПҚ–2687-сон “2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори билан 2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикувтрикотаж саноатини янада ривожлантириш дастури тасдиқланди. Ҳужжат тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини модернизациялаш, диверсификациялаш ва жадал ривожлантиришни таъминлаш, пахта толаси ва ипак хом ашёсини чуқур қайта ишлаш, хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш йўли билан рақобатбардош, ташқи бозорларда талаб қилинадиган тайёр, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмлари ва турларини кенгайтиришга қаратилган.
1 январдан бошлаб, тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ноозиқ-овқат истеъмол товарлари экспортидан олинган хорижий валютадаги тушумнинг бир қисмини ваколатли банкларга мажбурий сотиш бекор қилинди. 2020 йилга қадар республикада ишлаб чиқарилмайдиган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан келтириладиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ўрнатилган технологик ускуналарига эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар (улар ҳам рўйхат асосида) божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) озод қилинади.
Бир қатор хорижий шериклар, шу жумладан, Швейцариянинг “Rieter AG” билан биргаликда, тўқимачилик ускуналари ишлаб чиқариш ташкил этилди. “Uztex Group” ва “Osborn Textile” интеграциялашган мажмуалар тузилди. Жаҳон тўқимачилик саноатининг йирик катнашчилари билан шерикликда пахта толасини қайта ишлашга ихтисослашган “Indoramaкўқон”, аралаш ип ва газлама ишлаб чиқариш бўйича “LTD Textile International корхоналари фаолияти йўлга қўйилди.
Ҳозирда 2018-2021 йилларга мўлжалланган ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, диверсификациялаш ва модернизациялаш дастурига кўра, умумий қиймати 2,5 млрд. АҚШ долларидан иборат 130 дан зиёд инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланган. 2017 йил 1 июлидан Ўзбекистон - Европа Иттифоқи ўртасидаги тўқимачилик протоколининг кучга киргани алоҳида аҳамият касб этиб, бу ҳужжат асосида тўқимачилик товарларининг икки томонлама савдосини кенгайтириш орқали мамлакатимизнинг Европа Иттифоқи билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга эришилиши кутилмоқда”,
2017-2021 йилларда ипакчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирларига оид дастурга кўра, 20 та ипак қурти уруғини, 30 та пиллани қайта ишлаш заводини модернизациялаш ишлари олиб борилмоқда. Пиллани чуқур қайта ишлашга ихтисослашган 11 та янги корхона тузиш, улардан айримларини жорий йил охиригача ишга тушириш режалаштирилган. Дунёга машҳур “Van De Wiele”, “Picanol” ва “Reggiani" компаниялари билан янги технологияларни олиш юзасидан шартномалар имзоланган. Экспорт салоҳиятини кўтариш ва Европа бозорига чиқиш учун Италия ипакчилик уюшмаси билан ҳамкорлик ўрнатилган, Ўзбекистонда Италия саноат паркини барпо этиш ҳамда биргаликда тайёр ипак маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича шартномаларга эришилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги “20152019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги фармонига асосан, таркибий ўзгаришлар, модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни диверсификациялашнинг қуйидаги устувор йўналишлари амалга оширилмоқда: - электроэнергетика саноатида янги қувватларни ташкил қилиш ва мавжудларини изчиллик билан модернизация қилиш;
– нефть-газ ва нефть-кимё саноатида юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва ассортиментини кенгайтириш;
- нефть-газ ва нефть-кимё саноатида юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва ассортиментини кенгайтириш;
- кимё саноатида ишлаб чиқариш ва экспортни диверсификация қилиш;
– қишлоқ хўжалиги, юк автомобиллари ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқарувчи мавжуд қувватларни кенгайтириш ва янгиларини ташкил этиш;
– текстиль ва чарм-пойабзал саноати маҳсулот таркибини яхшилаш;
— электротехник асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш бўйича юқори технологик қувватларни ўзлаштириш ва ривожлантириш;
– информацион технологиялар учун асбоб-ускуналар ва аксессуарлар ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил қилиш;
- кенг кўламли экологик тоза қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш;
- фармацевтика саноати маҳсулотлари ассортименти ва ишлаб чиқариш ҳажмларини тубдан кенгайтириш;
— озиқ-овқат саноати ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтириш.
Юқорида келтирилган саноат тармоқларида янги қувватларни ташкил этиш ва мавжудларини модернизация ва реконструкция қилиш учун катта миқдорда инвестициялар киритилади. Жумладан, 2015-2019 йиллар мобайнида янги қувватларни яратиш учун жами 13676,9 млн. АҚШ доллари, шунингдек, модернизация учун 4487,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши режалаштирилган. Ушбу маблағларнинг катта қисми, асосан, янги қурилишга сарфланишига устуворлик берилган. Жумладан, 2015-2019 йилларда йўналтирилиши режалаштирилаётган жами инвестицияларнинг 79,4 фоизи, чет эл инвестициялари ва кредитларнинг эса 85,8 фоизи янги қурилишга сарфланди. Саноат тармоқларини модернизация қилишга катта ҳажмда инвестицияларнинг киритилиши ва давлат томонидан корхоналарга солиқ, бож ва бошқа имтиёзларнинг берилиши ҳисобига Ўзбекистон саноатида сифат жиҳатдан ўзгаришлар кузатилади. Жумладан, 2016-2019 йиллар мобайнида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ўсиш суръати йилига 9 фоиздан юқори бўлиши таъминланади.


С
аноат ишлаб чиқаришини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича амалга оширилган чоралар натижасида саноатда банд бўлган 1 кишига меҳнат унумдорлиги 2017 йилда ўтганга нисбатан 5,6% га кўпайиши таъминланди (2.1.2-жадвал). Шу билан бирга, республикада ўртача кўрсаткичдан (68690,2 минг сўм) меҳнат унумдорлиги кўпроқ эканлиги Тошкент шаҳрида (122498,бминг сўм), Сирдарё (100165,8 минг сўм), Қашқадарё (99299,1 минг сўм), Навоий (94884,4 минг сўм) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (81524,6 минг сўм) кузатилди (2.1.1-илова).
Саноат мажмуида амалга оширилган таркибий ўзгаришларда давлатнинг солиқ-бюджет сиёсати, баҳо ва пул-кредит сиёсати, умуман, иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича амалга киритилаётган чора-тадбирлар натижасида бир қатор ижобий силжишларга эришилди. Саноат корхоналарини ислоҳ қилиш, таркибий қайта тузиш, саноатда хусусий мулк улушининг янада ошиши, тармоқ корхоналари бошқарувини бозор тамойиллари асосида шакллантириш саноат ривожланишида муҳим ўрин эгаллайди.
Мамлакатимизда саноатнинг тармоқ тузилиши 2016 йилдан халқаро андозаларга мувофиқ келувчи иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) га мослаштирилди. Шунга кўра, саноат тармоғи ИФУТ нинг 4 та секциясига гуруҳланади: Секция В “тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш”, Секция C “ишлаб чиқариш саноати", Секция Д “электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш” ва Секция E "сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш” (2.1.3-жадвал).
Жадвал маълумотлари шундан далолат берадики, республикамизда 2010 йилда жами саноат маҳсулотининг 15.0 фоизи тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлашда яратилган бўлса, 73,8 фоизи қайта ишлаш саноатига тўғри келган, 2016 йилда эса бу кўрсаткичлар тегишли равишда 12,7 ва 78,3 фоизни ташкил этган, яъни 2010 йилга нисбатан 2,3 банд фоизга пасайган ва 4,3 банд фоизга ошган. 2017 йилда 2010 йилга нисбатан саноат маҳсулотлари ҳажми қарийб 1,67 мартага кўпайиб, ўртача йиллик қўшимча ўсиш суръатлари 7,7 фоизни ташкил қилди. Айрим саноат маҳсулотлари турларини ишлаб чиқариш суръатларининг ўсишини 2010 йил даражасига таққослайдиган бўлсак, 2017 йилда бу кўрсаткичлар бир неча марта ўсганини кўришимиз мумкин.


Б
угунги кунда саноатни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари қуйидагилар бўлиши кўзда тутилмоқда: - қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш;
- саноатни ривожлантиришда банк кредитлари таъсирчанлигини ошириш,
- маҳаллий хом-ашёни қайта ишлаш:
- маҳаллийлаштириш дастури ва Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси доирасида яратилган имтиёз ва преференциялардан кенг фойдаланиш;
- ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти кўламини кенгайтириш, кичик корхоналар маҳсулотларини экспортга йўналтиришга кўмаклашиш.
Ҳозирги даврда саноат тармоғи инновацион ривожланишини белгилайдиган ҳал қилувчи омил - бу илмий тадқиқот ва тамойиллар жиҳатидан янги маҳсулот турларини яратиш учун ишланмалар натижаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган мамлакатнинг инновацион муҳитини шакллантириш ва ривожлантириш, маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг янги технологияларини яратиш ва ишлатиш ҳамда кейинчалик бозорда жорий этиш ва реализация қилишдир. Мамлакатимизда ишлаб чиқаришни модернизациялаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар нафақат корхоналарда ишлатиладиган техника ва технологик жараёнларни янгилашни, балки бошқарув ҳисобини ташкил этишда инновацион ёндашувни талаб этади?
Ш
у нуқтаи назардан корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни баҳолашнинг амалиётда қўлланиладиган айрим жиҳатларини тадқиқ этиш катта аҳамиятга эга. Юқоридаги графикда сўнгги йилларда ўз кучи билан инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ишлаб чиқарган корхона ва ташкилотлар динамикаси келтирилган (2.1.1-расм).


Инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ишлаб чиқарган корхона ва ташкилотлар сони 2010 йилдан 2017 йилга қадар 7,5 бараварга кўпайиб, 289 тадан 2171 тага етди. Жумладан, биринчи марта инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ишлаб чиқаришни ўзлаштирган корхоналар сони 1007 тага кўпайди. Инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ҳажми 2017 йилда 18543,3 млрд.сўмни ташкил қилди. Ушбу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 1,5 баравар, 2008 йилга нисбатан 14 бараварга кўпайган. Инновацияларга харажатлар 2008 йилга 8 бараварга, 2016 йилга нисбатан 1,6 бараварга камайган (2.1.2-расм).





Республикамизда 2017 йилда жами 1023 та корхона ва ташкилотларда инновациялар жорий қилинган бўлиб (бу 2016 йилга нисбатан 9,6% га кўп), уларнинг асосий қисми, яъни 975 нафари (жами ташкилотларнинг 95,3 %и) ўзларининг фаолиятига технологик инновацияларни, қолган 48 нафари эса маркетинг ва ташкилий инновацияларни жорий қилишган. Бунда жорий қилинган инновацияларнинг аксарияти яъни 1946 таси корхоналар фаолиятига янги, самарали технологияларни жалб қилиш орқали модернизация қилишга қаратилганлигини кўришимиз мумкин. Бу эса республикамизда инновацияларни татбиқ этиш, асосан, хориждан машина ва ускуналарни импорт қилиш ҳисобига амалга оширилаётганлигини англатади- (2.1.2-илова).
2017 йилда ўз кучи билан ишлаб чиқарилган инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ҳажмининг асосий қисми Тошкент шаҳрига (38,7%), Қорақалпоғистон Республикаси (21,2%), Тошкент вилояти (6,4%), ва Андижон вилоятига (20,3%) тўғри келмоқда, қолган 13,4% и республиканинг бошқа вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.


2
010 йилда инновациялар, асосан ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан (69,7% и) молиялаштирилган. 2014 йилдан бошқа маблағлар ҳиссаси (55,4%) ошган. 2017 йилда ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш 2010 йилга нисбатан 16,4 баравар ошган (2.1.4-жадвал).
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалар билан банд бўлган ходимлар сони сўнгги 10 йил давомида сезиларли ўзгармаган (2.1.4-илова).
Бугунги кунда мамлакатнинг инновацион фаолиятини баҳоловчи яна бир муҳим кўрсаткичлардан бири бўлган илмий-тадқиқот ва тажрибаконструкторлик ишланмаларга қилинган харажатлар Ўзбекистон Республикасида ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 %ни ташкил этмоқда.
ЮНЕСКО статистика институтининг маълумотларига кўра, 2013 йилда Корея Республикасида илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришга сарфланган маблағлар ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4,2% ни ташкил этади, Японияда бу кўрсаткич ЯИМга нисбатан 3,5% ни, Германияда 2,9% ни, АҚШда 2,8% ни, Францияда 2,2% ни, Хитойда 2,1% ни, Буюк Британия ва Канадада 1,6% ни. Россия Федерациясида эса 1,1% ни ташкил этмоқда. Ривожланаётган давлатларнинг аксариятида бу йўналишга сезиларли даражада кам маблағлар ажратилади (2.1.5-илова).
Бир миллион аҳолига тўғри келадиган тадқиқотчилар сони бўйича ҳам ривожланган давлатлар ривожланаётган давлатлардан анча илгарилаб кетганлигини кўришимиз мумкин. Хусусан, Корея Республикасида бир миллион аҳолига б533 нафар тадқиқотчи тўғри келади, Японияда ушбу кўрсаткич 5195 нафарни, Канадада 4494 нафарни, Германияда 4355 нафарни, Францияда 4125 нафарни, Буюк Британияда 4108 нафарни, Америка Қўшма штатларида 3984 нафарни, Россия Федерациясида 3085 нафарни, Хитойда 1071 нафарни ташкил этган бўлса, Мисрда 581 нафарни ва Ўзбекистон Республикасида эса 495 нафарни ташкил этмоқда (2.1.6-илова).
Айнан бугун давлатимиз раҳбари инновацияларни жамиятимизнинг барча жабҳаларига зудлик билан тадбиқ этишни талаб этаётганликлари ҳам бежиз эмас. Дарҳақиқат, инновациялар мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига эга бўлиши ва ривожланган давлатлар даражасига эришишида энг асосий омил ҳисобланади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, бизниг фикримизча, мамлакатимизда илмий ишланмаларни иқтисодиётнинг реал секторига жорий этиш бўйича самарали механизмни яратиш мақсадга мувофиқ.



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish