Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон



Download 0,78 Mb.
bet8/18
Sana17.03.2023
Hajmi0,78 Mb.
#919882
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жа он

Билимлар амалиётда текшириб кўрилган воқеликни англаш натижаларини, инсон онгида уларнинг тўғри акс этишини ўзида мужассамлаштиради. Ахборот технологиялари даври шароитида кишилар билимларга шунчаки салоҳият эмас, балки моддий қийматда ифодалаш, яъни моддий эквивалентини олиш мумкин бўлган ҳодиса сифатида муносабатда бўла бошладилар. Моддий активлар рақобат устунлиги манбаи бўлишни тўхтатган ҳозирги шароитда бу роль билимлар каби номоддий активларга ўтади.
Осон баён қилина оладиган, яққол ифодаланган (расмийлашган) билимлар мавжуд. Масалан, пакетлар, чизмалар, формулалар. Яққол ифодаланган билимлар рақобат устунлиги бўлиши мумкин, бироқ уларнинг ҳаёт кечириш даври аста-секин қисқармоқда. Чунки улар бошқалар томонидан фойдаланилиши мумкин.
Яққол бўлмаган (расмийлашмаган) билимлар кишиларнинг онгида бўлади. Бундай билимлар кодлаштирилмайди, яъни ахборотдан нусха кўчириш ва узатиш имконини берадиган ёзувда акс этмайди. Улар ноу-хау, баҳолаш, тажриба, интуиция, усталик сирлари кабиларни ўз ичига олади. “Шахсий (ёки яққол бўлмаган) билимлар”, “гапиришимиз мумкин бўлганига қараганда, кўпроқ биламиз” концепциясининг муаллифи Майкл Полани: “Уларга тескари инжиниринг усулини қўллашга уриниб кўрилди, аммо ҳеч нарса чиқмади. Саноат ташкилотларининг кўплаб технологик жараёнлари ҳақидаги билимлар айнан шу тоифага киради”, деб таъкидлайди“.
Бундан ташқари, салбий билимлар, яъни ишламайдиган билимлар ҳам мавжуд бўлади. Масалан, компания рақиби қандайдир технологияни ишлаб чиқишга 100 млн. АҚШ долларини эндигина қўйганлиги ва бу йўл компания учун ҳам, рақиби учун ҳам боши берк йўл эканлиги. Маълумки, бундай билимлар маблағларни қўйишга арзимайдиган ҳолатни ифодалайди ҳамда қийинчилик билан узатилади, чунки кўпчилик ўз муваффақиятлари ҳақида гапириб беришни ёқтиради. Билимларни яратиш жараёни шахслар ва ташкилотлар томонидан билимлар олинишига асосланади ҳамда саноат ташкилоти инновацион-инвестицион фаолияти учун объектив заруриятни ўзида мужассамлаштиради.
Ижодий жараён қандайдир сифат жиҳатдан янги ва бетакрорлиги, асллилиги ва ижтимоий-тарихий ноёблиги билан фарқланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган фаолиятни билдиради. Ижодкорлик инсон учун ўзига хос, чунки ҳар доим ижодкорни – ижодий фаолият субъектини кўзда тутади. Бундан фарқ қилиб табиатда ижодкорлик эмас, балки ривожланиш жараёни кечади. Саноат ишлаб чиқариши инновацион-инвестицион фаолиятига татбиқан кишиларда мунтазам равишда технологик жараёнлар ва уларни ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга нисбатан ғоялар туғилади.
Ғоя (грекча іdеа сўзидан олинган) объектив реалликдаги ғояларни акс эттириш шакли ҳисобланади. Воқеликка чиққанда ғоялар дунёни янада англаш ва амалий ўзгартириш мақсадини ўзида мужассамлаштиради. Улар билимларни олдиндан ривожлантириш тажрибасини умумлаштиради ва ҳақиқатда кечаётган ҳодисаларни изоҳлаш тамойиллари сифатида хизмат қилади. Реакцион ғоялар реал кечаётган жараёнларни бузиб кўрсатади ҳамда жамият ва саноат ишлаб чиқаришининг ривожланишига тўсиқ сифатида чиқади. Шундан фарқ қилиб, ижтимоий ҳаётни тўғри акс эттирадиган ва саноат ташкилотларининг манфаатларини ифодаловчи илғор ғоялар ташкилотларнинг прогрессив ривожланишига ёрдам беради.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish