Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон



Download 0,78 Mb.
bet9/18
Sana17.03.2023
Hajmi0,78 Mb.
#919882
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жа он

Ғояларни фильтрлаш саноат ташкилоти потенциал товарлар ғояларини ажратгандан кейин амалга оширилади. У тегишли фильтрловчи мезонлар бўйича балли баҳолаш ёрдамида инновацион-инвестицион лойиҳаларни амалга оширишнинг биринчи босқичида юз беради. Қуйидагилар шундай умумий мезонлар бўлиши мумкин:
- потенциал фойда:
- мавжуд ва потенциал рақобат;
- сотиш бозори ҳажми:
- инвестициялар билан таъминланганлик;
- хатар даражаси ва ҳ.к.
Ғояларни фильтрлашда маркетинг мезонлари (маҳсулотларни силжитишнинг мавжуд механизмларига таъсир кўрсатиш, унинг ташқи қиёфаси ва қадоқланишининг жозибадорлиги, истеъмолчилар томонидан ишонч даражаси ва б.), ишлаб чиқариш мезони(ишлаб чиқариш имкониятларига мувофиқлик, ишлаб чиқаришнинг оддийлиги, меҳнат ва моддий ресурсларнинг қулайлиги ва б.)дан фойдаланилган бўлиши мумкин. Ғояларни фильтрлаш тугаши билан бу ғояларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ҳақида қарор қабул қилинади. “Инновация” (янгиликлар) тушунчаси шу ерда вужудга келади.
Инновациялар (янгиликлар) – бу инсон интеллектуал фаолиятининг пировард натижалари, янги ёки илгаригиларидан фарқ қилувчи объектлар кўринишидаги фантазияси, ижод қилиш жараёни, кашфиётлар, ихтиро ва рационаллаштиришдир. Улар юқори илмий-техник салоҳиятга, янги истеъмол сифатларига эга бўлган вақт ўтиши билан ўз навбатида, такомиллаштириш объекти ҳисобланган. (такомиллаштирилган инсон интеллектуал фаолиятининг мутлақо янги маҳсулотларини (хизматлар) бозорга чиқариш орқали тавсифланади.
“Инновация” тушунчаси лотинча innovato сўзидан олинган бўлиб, янгиланиш ёки яхшиланишни билдиради. Innovation биринчи марта ХIХ аср илмий тадқиқотларида пайдо бўлди. “Инновация” тушунчасини ХХ асрнинг бошларида “янги комбинациялар” ни, иқтисодий тизимлар ривожланишидаги ўзгаришларни таҳлил қилиш натижасида Австрия иқтисодчиси Й.Шумпетернинг илмий ишларида янгитдан ҳаётга қайтди".
Инновацион тараққиёт назариясига бағишланган хорижий ва миллий муаллифларнинг илмий ишларида тор йўналтирилгандан тортиб, то янги ғояни. Илмий фикрлардан натижа орқали инновацияларни номлашдан бошлаб, янгиликларни сотишга мўлжалланган юқори сиғимли, инновацион маҳсулотга қадар инновациялар таърифининг бир бутун соҳаси мавжуд. Ҳар қандай вазиятда инновацион лойиҳалаш доирасида инновация унинг мазмуни нуқтаи назаридан инновацион-инвестицион лойиҳа асоси сифатида талқин қилиниши зарур.

Янгиликлар” ёки “янгиланиш” саноат ташкилоти инновационинвестицион фаолиятида фойдаланиладиган бошқа тушунчалар ҳисобланади. Янгиликлар инглизча “innovation” сўзидан олинган бўлиб, “янгиликларни киритиш” ёки “янгиланишларни киритиш” деган маънони англатади. Мазкур вазиятда янгиланишлар, деганда янги усуллар, кашфиётлар, ҳодисалар тушунилади. Саноат ташкилотида янгиликларни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтда янгиланиш инновацияга айланади. Инновацияларни тижоратлаштириш жараёни у бозорга чиқарилган вақтдан бошланади. Янгиланишларнинг шаклланиши ва унинг инновацияларга айланиши ўртасидаги вақт оралиғи инновацион цикл ёрдамида чизма кўринишида 1.2.1-расмда акс эттирилган.
Ҳар қандай ғоя, кашфиёт, ихтиро, рационаллаштириш, янги ҳодисалар, янги хизмат турлари ёки усуллари тарқатишга (тижоратлаштириш) қабул қилинганда, улар ижтимоий тан олинади ҳамда улар инновациялар кўринишида янги сифатда намоён бўлади.
Кашфиёт – бу инсон томонидан табиат ва жамиятни илмий англаш жараёнида янги илмий ютуқларнинг аниқланишидир. У махсус ҳуқуқий ҳимоя объекти ҳисобланади, илгаритдан номаълум, объектив равишда мавжуд қонуниятларни, теварак-атрофни билиш даражасига туб ўзгаришлар киритадиган моддий дунё хосса ва ҳодисаларини аниқлаш сифатида эътироф этилади. Ихтиро янги ва муаллифлик ҳуқуқи ёки патентга гувоҳнома олиш ҳуқуқини берадиган хўжалик субъектлари исталган соҳасидаги вазифаларнинг муҳим фарқларига эга бўлган техник ва ташкилий қарорларни ўзида мужассамлаштиради.
Рационаллаштириш (лотинча rаtіоnаlis — оқилона, ratio — онг сўзидан олинган) — мақбуллаштириш, қандайдир мақсадга мувофиқ ташкил қилишни киритиш, техник қурилмаларни такомиллаштиришдир.
Инновацион жараён — бу техник-иқтисодий жараён бўлиб, ижтимоий эҳтиёжларни аниқлаш билимлардан фойдаланиш орқали инновацион маҳсулот ишлаб чиқаришга ва уни бозорда сотишга олиб келади. Яъни инновация жараёни кузатилаётган ўзгаришларга бўлган эҳтиёжларни аниқлашдан то уни амалиётга жорий этилгунга қадар бутун фаолият соҳасини қамраб олади. Бу жараён циклининг давомийлиги янги билимлар олишга қаратилган фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш ва умумий қонуниятларни аниқлаш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ва бозорда сотиш давомийлигига боғлиқ бўлади.
И
нновацион фаолият – инновацияларни ижтимоий амалиётга жорий этишга қаратилган кишиларнинг ўзаро боғлиқ меҳнатини ўзида мужассамлаштиради. Саноатни инновацион ривожлантиришга татбиқан “новация” ва “инновация” каби тушунчаларга тегишли услубий тушунчалар мазкур тушунчалар учун қатор мезонларни илмий муомалага киритиш имконини беради (1.2.1-жадвал). Новациянинг иккита “назорат” нуқталари мавжуд: новацияларнинг инновацияга айланиши – бу фойда олиш, новациянинг анъанавий маҳсулотга айланиши – бу рақобатчиларнинг ва мос равишда, шу сингари хизматларнинг пайдо бўлиши, бунда инновация анъанавий маҳсулот бўлган ҳолда “ўлмайди”, балки синергетика тушунчасидан фойдаланган ҳолда чўкади”, янги ривожланиш босқичига чиқиш учун потенциал энергия тўплайди.


Саноат ишлаб чиқаришини учта инновацион тушунчалардан бирига киритиш учун келтирилган мезонлар бир вақтда мавжуд бўлиши зарур. Инвестициялар вақт ва маконда инновацияларни амалга оширишнинг зарурий шарти ҳисобланади. “Инвестициялар” тушунчаси лотинча "invest" сўзидан олинган бўлиб, қўймоқ деган маънони англатади. Инвестиция жараёнининг таркиби маълум иштирокчилар ва инвесторларни кўзда тутади. Инвестициялар (investments) ёки инвестиция ресурслари деганда кўчмас мулк, мол-мулк, машиналар, ускуна, технологиялар, пул маблағлари, қимматбаҳо қоғозлар, мулк ҳуқуқлари, лицензиялар, инновацияларни моддий маҳсулотларда ишлаб чиқариш ва мазкур ишлаб чиқариш тизими кўламлари ва суръатлари ўсишини таъминлаш мақсадида капитал қўйиш усули сифатида киритиладиган интеллектуал қийматлар тушунилади. Бошқача айтганда, инвестициялар инновацияларга молиявий, моддий ва бошқа ресурс турларини жойлаштириш ва даромад олишни таъминлаши мумкин бўлган воситани ўзида мужассамлаштиради.
Инновацион-инвестицион фаолият – бу янги ғоялар, кашфиётлар, ихтиролардан фойдаланишга, инвестициялардан фойдаланиб, рационаллаштиришга асосланган инновацияларни жорий этишга қаратилган кишиларнинг тизимли фаолиятидир. Бунда тадқиқотларни молиялаштириш, маркетинг, ишлаб чиқариш ва инновацияларни жорий этиш режалари ишлаб чиқилади. Й.Шумпетернинг фикрича, маълум вақт лаги"да ташкилот бозор қиймати динамикаси инновацион-инвестицион фаолиятни янада тўлароқ акс эттиради.
Инновацион-инвестицион лойиҳа - зарурий инвестициялар билан таъминланган ҳамда муддатлари ва ижрочилари бўйича ташкил қилинган илмий тадқиқотлар, тажриба-конструкторлик, ташкилий, тижорат ва бошқа тадбирларнинг мақсадлари ва мезонлари бўйича тизимли ўзаро алоқадорлигидир. Бу чора-тадбирлар бутун ҳаётий цикли бўйича саноат ташкилоти ташқи ва ички муҳити билан ўзаро боғланган.
Ривожланишнинг мазкур тарихий босқичида республика ҳукумати Узбекистонни ривожлантиришнинг асосий мақсадини глобал стратегик молиявий ва инновацион марказни шакллантиришда кўрадилар. Мазкур стратегияни амалга оширишда Ўзбекистон келажакда бугунги таҳлилчилар ва тадқиқотчиларга саноатнинг барча соҳаларида инновация ва инновацион ишланмаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш тизимини ривожлантираётган янги ҳукумат сифатида намоён бўлади. Бундай ёндашув Узбекистоннинг истиқболдаги ривожланиши учун самаралидир. Бугунги кундаёқ кўпчилик сиёсатчилар, йирик саноат ташкилотлари ва компанияларининг раҳбарлари шуни англадиларки, ҳар бир давлатнинг жаҳон майдонидаги нуфузи тадқиқотлар соҳасига эътибор даражасига ҳам боғлиқдир.
Глобал ресурс чекловлари, табиий ресурслар исрофгарчилиги юқори даражасининг пессимистик прогнозлари доирасида инсоният ривожланишининг янги, инновацион йўналтирилган таълимотларини шакллантириш муаамонинг ечими ҳисобланади. Мазкур таълимот доирасида табиий ресурсларни, тақчил ер ва нодир металларни қазиб олиш эмас, балки инновацион-инвестицион соҳани юқори даражада ривожлантиришни жорий этиш муҳимлиги ва истиқболлилиги бўйича биринчи ўринга қўйилмоқда. Давлат томонидан мақсадга мувофиқ равишда қўллаб-қувватланаётган беш йиллик давлат дастурлари ва режалари доирасида ишлаб чиқарилаётган ва экспорт қилинаётган маҳсулот ҳажмларининг энг юқори кўрсаткичларига эга бўлмаган давлатлар ҳам шу сингари ривожланиш йўли билан саноат жиҳатдан кўпроқ ривожланган мамлакатлар устидан стратегик устунликка эришиши мумкин.
Аниқ ва табиий фанлар, фанлараро илмий йўналишлар ривожланиш даражаси қанчалик юқори бўлса, шунчалик катта тадқиқ этилмаган ахборотлар ҳажми ва соҳаси инсон интеллекти олдида очилиб боради. Номаълум ва тадқиқ этилмаган ахборотларнинг бундай прогрессив ўсиши табиий мантиқ ва тизимли ёндашув қонунларига мувофиқ, уни самаралироқ таҳлил қилиш ва таркиблаш мақсадида олимнинг ақлий ва таҳлилий рағбатларини интенсивлаштириш учун шарт-шароит яратади.
Инновациялар туғилишининг бутун жараёни келтириб чиқарадиган қандайдир катта образ сифатида йирик баргли дарахтни тасаввур қилиш мақсадга мувофиқ, бу ерда танаси фундаментал фан, шохлари ундан чиқадиган амалий фанлар, барглари эса алоҳида инновацион ишланмалардир. Вақт динамикасида мазкур дарахтни тарихий диалектикага мувофиқ, узлуксиз юқорига ўсувчи сифатида тасаввур қилиш мумкин. Шундай қилиб, стратегик аҳамиятини йўқотган амалий фанлар ва илмий ишланмалар илдизига, замонавий ва жадал ривожланаётган илмий фанлар ва мос равишда, замонавий инновациялар эса чўққига яқин туради. Мазкур жараённинг цикллилиги ва узлуксизлиги алоҳида давлатлар ривожланиши ва бутун инсоният тараққиётида илмий ижтимоий ва саноат тараққиёти гаровидир.
Инновацион-инвестицион соҳани батафсил илмий ўрганадиган бўлсак, унинг ривожланишида маълум қонуниятлар мавжудлиги аён бўлади. Алоҳида инновацион ишланмаларни жорий этишда юқори илмий ва молиявий самарадорликка эришиш ягона мақсади билан вақт ва маконда глобал инновацион-инвестицион оқимларнинг ўз-ўзини ташкил қилиши асосий қонуниятлардан бири ҳисобланади. Бу ҳодисани ишлаб чиқарувчилар ва ишлаб чиқувчиларни нафақат фойдани максималлаштиришга, балки харажатлар ва маҳсулот таннархини минималлаштиришга уриниш оқибати деб ҳисоблаш мумкин. Инновацион-инвестицион жараёнларнинг мазкур хусусиятларини макродаражада ўрганишда мазкур минтақа ва бутун ер юзи кўламида юзага келаётган ҳолатга эришиш мақсадида мамлакат инновацион салоҳиятини ошириш ва давлат стратегияси самарадорлигини ўстириш ишлари шу сингари ўз-ўзини ташкил қилишнинг биринчи сабаби бўлиши мумкиндир.
Юқорида қайд этилганидек, мамлакатларнинг жаҳон сиёсатидаги келажакдаги роли ва ҳар бир давлатнинг саноати, мазкур давлат ичкарисида саноат ишлаб чиқариши соҳасидаги инновацион сиёсатни амалга ошириш даражасига боғлиқ бўлади. Энг аввало, инновацияларни жорий этиш ва амалга ошириш - бу ишлаб чиқариш тизимлари - замонавий саноат ташкилотларини такомиллаштиришнинг узлуксиз жараёнидир. Бир йирик босқич кесимидаги шу сингари кўламли фаолият вақт бўйича бир ўн йилликни эгалламаслиги мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, инновацион иқтисодиётни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги нафақат юқори молиявий натижалар олиш асосий сабабига эга, балки глобаллашувнинг ривожланиши жараёнида алоҳида давлатлар ўртасида иқтисодий, ахборот ва илмий интеграция даражаси узлуксиз ошишида ҳам кўринади.
Саноат ташкилоти раҳбарияти томонидан инновацион ишланмалар одатда нафақат сифат жиҳатдан маҳсулот янги турларини ишлаб чиқариш учун балки унга бўлган талабни кучайтириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулот доираси ва даражасини кенгайтириш, бозорда жиддий рақобат устунликларига эга бўлиш учун ҳам бевосита имконият сифатида қаралади. Мазкур вазиятда инновацион унсурларни компания брендига интеграциялаш устунлигини ҳам қўлдан бермаслик керак. Бу ишлаб чиқарувчи учун қўшимча рақобат устунлигини яратади ҳамда унинг обрўси ва профессионаллигини маҳсулот потенциал истеъмолчилари кўз-ўнгида оширади.
Саноат ташкилоти раҳбарияти томонидан инновацияларни самарали жорий этиш учун яна рақамли дастурий бошқарувга (РДБ) эга бўлган дастгоҳлар ишлаб чиқариш, робот техникасини комплекс дастурий тизимларга жорий этиш йўли билан саноат тизимларини автоматлаштириш ва ахборотлаштириш ҳамда саноат ташкилотининг ичида ягона ахборот муҳитини шакллантириш негизида ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш ва бошқаришнинг марказлашган тизими ва пухта йерархиясига эга бўлган бир бутун ишлаб чиқариш тизимини яратиш мақсадга мувофиқ.
Саноат ташкилотида ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш мазкур ишлаб чиқариш тизими фаолияти натижасида қатор стратегик мақсадларга эришиш имконини беради:
• бошқарувда юқори эгилувчанлик даражасига, кейинги автоматлаштириш ва такомиллаштириш имкониятларига эга бўлган бир бутун ишлаб чиқариш тизимларини шакллантириш,
• ишлаб чиқариш ва ёрдамчи ходимлар қисми иш ҳақига харажатларни камайтириш ҳисобига маҳсулот таннархини пасайтириш, бунга алоҳида ишлаб чиқариш, технологик ва ёрдамчи операцияларни автоматлаштириш оқибатида эришилади;
• ишлаб чиқариш тизимида замонавий ва такомиллашган воситалар – инсон меҳнатидан фойдаланишда ютуқлар мумкин бўлмаган ишлаб чиқаришдаги энг кам қулайликларни белгилаш имконияти ва қурилма кенгайтирилган имкониятларига эга бўлган РДБ ли дастгоҳлар ва саноат роботларидан фойдаланиш туфайли тайёрланаётган маҳсулот сифатини ошириш,
• меҳнат сиғимли ва узоқ операцияларни автоматлаштириш ҳамда саноат ташкилоти молиявий, мантиқий тизимларини бошқариш ҳамда хом ашё ва материалларни етказиб бериш ҳисобига ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини ошириш, бунинг оқибатида бир партия маҳсулот ишлаб чиқаришга жами вақт сарфи анча қисқаради ва ҳ.к.
Саноат ташкилотини комплекс автоматлаштириш ҳам қатор жуда муҳим коммуникация мақсадларига эришиш имкониятини беради. Хусусан, мазкур тармоқ бир қанча ташкилотларида ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш натижасида янада самаралироқ ахборот ва илмий коммуникация тизимларини яратиш учун қўшимча имкониятлар вужудга келади. Бу сабаб эркин бозор ва юқори рақобат доирасида мақсадга мувофиқ бўлмаслиги мумкин.
У ташкилот илмий-тадқиқот, лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантириш ҳамда шу туфайли ахборот массивлари ва тадқиқотчилик ахборотлари билан ишлаш янги воситаларинигина эмас, балки турли истиқболли инновацион ишланмалар ва гипотезаларни синаш ва текшириш учун жиҳозланган ва такомиллашган автоматлаштирилган полигонлар туфайли ҳам вужудга келади. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш тизимларини автоматлаштиришни ривожлантиришда биринчи навбатда, нафақат уларнинг ишлаб чиқариш салоҳияти, балки ахборот ва коммуникатив имкониятлари ҳам ошади.
Инновацион-инвестицион лойиҳаларни амалга оширувчи давлат ёки хусусий ташкилотлар ўртасида биргаликдаги коммуникацияларнинг шу каби имконияти давлатга тақсимланган инновацион ишлаб чиқариш тизимини яратиш имкониятини ҳам бериб, унда ишлаб чиқариш, ахборот ва Интеллектуал ресурсларни самарали ташкил қилиш йўли билан миллий инновацион салоҳиятни рўёбга чиқариш мумкин бўлади. Амалда ҳар қандай саноат тармоғида ахборотлашган ва инновацион жараёнларнинг мақсадга йўналтирилган интеграцияси асосида шу каби инновацион ишлаб чиқариш тизимларини яратиш мумкин. Оқибатда эса саноат тармоқлари бўйича бу каби интеграцияни амалга ошириш натижасида алоҳида давлат доирасида ягона миллий инновацион-инвестицион тизимни яратиш мумкин бўлади.
Шуни таъкидлаш керакки, бир қанча автоматлаштирилган саноат ташкилотлари ўртасида самарали интеграция имконияти сингари илмийтадқиқот институтлари, университетлар, инновацион ташкилотлар ўртасида назарий инновацияни яратиш учун ягона полигон сифатида интеграциялаш жуда оқилона ҳисобланади. Мазкур вазиятда саноат ташкилотлари инновацион ишланмалар яратаётган амалиётда синовдан ўтказиш соҳаси ҳисобланади. Бундай ёндашув ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва ахборотлаштириш юқори даражаси шароитида нафақат инновацияларни тўла кўламда жорий этиш имкониятини, балки ахборот ва ишлаб чиқариш жараёнлари мажмуининг тўлиқ динамик Визуал моделларини яратиш ҳамда мазкур моделлар орқали ишлаб чиқариладиган маҳсулот инновацион салоҳиятини тўла бошқариш ҳамда бир бутун илмий-тадқиқот комплексларини яратиш имкониятини беради. Амалда бутун ишлаб чиқариш тизимининг бундай жозибадорлик даражаси ташкилот раҳбариятига ресурс чекловлари шароитида асосий воситаларга янада самаралироқ эга бўлиш имкониятини беради. Саноат ташкилоти раҳбариятининг инновацион ишланмалардан манфаатдорлиги юқори даражаси шароитида одатда мазкур соҳада тадқиқотлар ва ишланмалар ўтказадиган институтлар ва илмий-тадқиқот ташкилотлари вакиллари билан узоқ муддатли ҳамкорликни бошлаш ҳақида қарор қабул қилади. Мазкур вазиятда илмий-тадқиқот ва ишланмаларни ўзлик ёки жалб қилинган маблағлардан молиялаштирган ҳолда ташкилот раҳбарлари охир-оқибат янги технологиялар ёки ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун қабул қилиб оладилар.
Инновацион-инвестицион соҳанинг ривожланишига кўмаклашиш мақсадида алоҳида соҳалардаги инновацион-инвестицион жараёнлар интеграцияси жараёнларини мунтазам рағбатлантириш ва кузатиб бориш давлатлар томонидан оқилона ёндашув ҳисобланиши мумкин. Бундай ёндашувни рўёбга чиқаришда алоҳида тармоқ ёки географик минтақа кўламида ҳам, бир бутун давлат миқёсида ҳам инновацион ишланмалар ва илмий ҳажмдор технологияларни тарқатиш (диффузиялаш) ва амалга ошириш учун хизмат қиладиган кучли коммуникация тизимларини яратиш мақсадга мувофиқ.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish