Bog'liq Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жа он
3.2. Ўзбекистонда саноатни инновацион-инвестицион ривожлантириш концепцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019-2021 йиллар учун инновацион ривожланиш стратегияси тасдиқланди. Стратегиянинг асосий мақсади саноат тармоғини мамлакатнинг жаҳон саҳнасидаги рақобатбардошлик ва инновацион тараққиёти даражасини аниқлаб берувчи асосий омили сифатида ривожлантириш ҳисобланади. 2030 йилга бориб, Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича дунёнинг энг илғор 50 та мамлакати таркибига киришни режалаштирмоқда. Тараққиёт 81 та кўрсаткич бўйича баҳоланади, улар халқаро ташкилотлар рейтинг ва тадқиқотларида акс этади. 34 та кўрсаткич бўйича стратегияни амалга ошириш давомида мамлакат ўз ҳолатини сезиларли даражада яхшилашни режалаштирмокда, 47 та кўрсаткич бўйича ютуқларни баҳолаш эса умуман, биринчи марта ўтказилади. Баҳолаш давлат қурилиши, инсон капитали ва тадқиқотчилик фаолияти, инфратузилма, бозорлар, бизнес, илм-фан ва технологиялар, ижодий натижалар бўйича амалга оширилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5099 сонли фармонига мувофиқ, ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишга асосланган иқтисодиётнинг юқори технологик тармоқларини шакллантириш ва фаол ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, ахборот технологиялари маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва буюртмачиларига қўшимча имтиёзлар ва преференциялар бериш ҳисобига ушбу тармоқда илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциялашувини янада чуқурлаштириш, АКТ маҳсулотлари экспортини кўпайтириш, шунингдек, маҳаллий ва хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш мақсадида Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш механизмини ривожлантириш лозим.
Шу билан бирга, илғор хорижий тажриба, жаҳон фанларининг замонавий ютуқлари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал инновацион ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264 сонли фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилди. Ушбу фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланишининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланган
- мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишнинг узоқ муддатли сценарийлари асосида устувор соҳа ва тармоқларни инновацион ривожлантиришнинг келажакдаги моделларини шакллантириш имконини берадиган стратегик режалаштириш тизимини яратиш;
- давлат хизматлари кўрсатишнинг тартиб-таомилларини оптималлаштириш ва соддалаштиришни давлат бошқаруви органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишни таъминлайдиган давлат бошқарувининг инновацион шаклларини жорий этиш;
- илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини, энг аввало, ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, шунингдек, ушбу фаолиятда иқтидорли ёшлар фаол иштирок этиши учун қулай шароитлар яратиш;
- инновация фаолияти соҳасида илғор хорижий (халқаро ташкилотлар билан, шу жумладан уларни ноу-хау, нанотехнологиялар ва юқори технологик товар (иш, хизматларни ишлаб чиқаришнинг маҳаллий бозорига жалб қилиш орқали ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқалар.
P ricewaterhouse Coopers (PwC) нинг “Дунё 2050 йилда” деган сўнгги тадқиқотларига кўра, иқтисодий ўсиш жадал ривожланаётган мамлакатларга томон силжиши кутилмоқда 25 Харид қобилияти паритети (ХҚП) асосида ЯИМни баҳолашни ҳисобга олиб, 2020 йилга қадар ривожланаётган катта еттилик мамлакатлари (E7) Хитой, Ҳиндистон, Бразилия, Россия, Мексика, Индонезия ва Туркия) ривожланган катта еттилик мамлакатларини (G7) (АҚШ, Япония, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия ва Канада) қувиб ўтиши кутилмоқда (3.2.1-жадвал).
3.2.1-жадвалда PwC прогнозлари бўйича G7 мамлакатлари E7 мамлакатларини қувиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги асосий саналар келтирилган. Бироқ ҳатто БАК асос қилиб олинган вазиятда ҳам кейинги тўрт йил давомида янги жаҳон тартибининг эскиси ўрнига келиши жараёни муқаррардир.
Кучларни бундай қайта тақсимлашнинг тахмин қилинган аниқ саналари кўплаб омилларга боғлиқлиги ва кўплаб жадал ривожланаётган мамлакатлар ўзининг иқтисодий ўсиш салоҳиятини шунчаки рўёбга чиқармасада, умуман, бундай ривожланиш модели дунёни иқтисодий ривожланишнинг ҳозирги йўналиши бўйича мунтазам ўзгартирадиган сиёсий ёки экологик хатарлар йўқлиги шароитида тўла асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ўз тараққиёт йўлидан бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги фармони мамлакатимизда интеллектуал ва технологик салоҳиятни оширишнинг узоқ муддатли сценарийларида асосий йўналиш – инновацияларни ривожлантириш, корхоналарда инновацион фаолият билан фаол шуғулланишни рағбатлантириш кўрсатиб ўтилган. Бу иқтисодиётнинг устувор соҳа ва тармоқларини инновацион ривожлантиришнинг янги моделларини шакллантириш имконини берадиган стратегик миллий инновация тизимини яратиш билан боғлиқ.
2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари” да белгиланган чора-тадбирларни самарали амалга ошириш, Маъмурий ислоҳотлар концепциясида тасдиқланган “Давлат бошқаруви тизимига стратегик режалаштиришнинг замонавий шакллари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш” га қаратилган давлат сиёсатини қадам-бақадам изоҳлаб берадиган концепция ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2018 йилга “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллабқувватлаш йили”, 2019 йилга эса “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб ном берилди. Фаол тадбиркорлик бизнес фаолиятини инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этадиган иқтисодий йўналишдир.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонни 2035 йилгача ривожлантиришнинг узоқ муддатли моделини, шунингдек, мамлакатимизни инновацион тараққий эттириш стратегиясини шакллантириш мақсадида “Буюк келажак" экспертлар кенгаши фаолият олиб бормоқда. Жумладан, турмуш фаровонлигини ошириш, инсон капитали сифатини яхшилаш, узоқ муддатли инвестициялар бозорини ривожлантириш ва давлат ҳокимияти институтларини ислоҳ қилишни кўзда тутган ҳолда Ўзбекистонни 2015 йилгача ривожлантиришнинг узоқ муддатли тараққиёт моделини шакллантириш истиқболи ўрганилмоқда.
Бизнинг фикримизча, ҳозирги глобаллашув шароитида саноат тармоғини инновацион-инвестицион ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва унда қуйидаги чора-тадбирларни кўзда тутиш мақсадга мувофиқ:
- ҳозирги ва келажак авлод кишилар эҳтиёжларини қондириш мақсадида қулай атроф муҳитни ва табиий-ресурс салоҳиятини сақлаш муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий вазифаларнинг мувозанатли ҳал қилинишини таъминлайдиган барқарор ривожланишга босқичма-босқич ўтишни амалга ошириш. Бунда Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишига ўтиш фақат унинг барча минтақалари барқарор ривожланишига эришилган вазиятдагина мумкин бўлади, яъни минтақавий барқарор ривожланиш вазифалари устувор бўлиши керак;
- республика фуқаролари фаровонлигини барқарор ошириш, миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва узоқ муддатли истиқболда (2019-2030 йилларда) иқтисодиётнинг динамик ривожланишини таъминлаш, Узбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини мустаҳкамлаш йўллари ва усулларини аниқлаш. Қўйилган мақсадга тизимли эришиш Ўзбекистон иқтисодиётини хом ашё ишлаб чиқариши йўналишидан, инновацион ва ижтимоий ривожланиш йўлига ўтказишга қаратилиши керак. Инновацион иқтисодиётни шакллантириш инсон интеллектини, ижодий салоҳиятини Иқтисодий ўсиш ҳамда табиий ресурслар ва капиталдан унумли фойдаланиш самарадорлигини анча ошириш билан бир қаторда, миллий рақобатбардошлиликнинг етакчи омилига айлантиришни билдиради.
Фикримизча, мазкур концепцияни тайёрлашда қуйидаги мақсад ва вазифалар кўзда тутилиши керак:
1. Мазкур ривожланиш концепцияларининг мазмунидаги муҳим ва мавжуд тафовутларни аниқлаш ва республика шароитида уларнинг амал қилиши ва амалга оширилиши умумий шароитларини шакллантириш.
2. Ўзбекистон Республикаси саноат мажмуаси иқтисодий ривожланишини инновацион-инвестицион жиҳатдан тадқиқ этиш.
Биринчи банд бўйича қуйидаги бешта қоидаларни таклиф қилиш мумкин:
1. Ўзбекистон ҳукумати минерал хом ашё мажмуасига ашёвий йўналтирилганликдан воз кечиш ҳамда ресурс иқтисодиёти моделига муқобил сифатида инновацион иқтисодиёт моделини шакллантиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириши лозим. Аммо бунда унинг ташаббуси билан бошланган ва давлат қўллаб-қувватлаши билан амалга оширилган иқтисодиётнинг негиз тармоқларини ривожлантириш республика иқтисодиёти хом ашёга йўналтирилганлигининг яна бир таркибий қисмларидан биридир.
Демак, Узбекистон иқтисодиёти хом ашё йўналишидан воз кечиш зарурлигини қайд этган ҳолда миллий иқтисодиётнинг бундай хом ашёга йўналтирилганлиги мамлакатда кечаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларга қай тарзда таъсир кўрсатишини охирги молиявий инқироз кўрсатди. Ердан фойдаланиш соҳасидаги инқироз ҳодисасининг асоси ва биринчи сабаби фойдали қазилмаларни қазиб олиш такрор ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнлари билан боғлиқ чукур иқтисодий жараёнлар ҳисобланади.
Бугунги кунда мазкур вазият ўзгартирилса, Узбекистон ривожланган мамлакатлар каби ўз табиий бойликлари орқали бу мамлакатлар қаторига кириш имкониятига эга бўлади. Бизнинг фикримизча, бетакрор табиий капиталга эга Ўзбекистон учун табиатдан фойдаланиш соҳасидаги асосий мақсад табиий бойликлар сифатини сақлаш фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва атроф муҳитга салбий таъсирини қисқартириш ҳисобига рақобат устунликларини амалга ошириш ҳисобланади. Бунда минтақа тизимининг барқарор ривожланиш мезони қуйидагилар бўлиши зарур: амал қилиш иқтисодий самарадорлигини ошириш, ҳудуд аҳолиси турмуш сифатини яхшилаш, табиий муҳитда мувозанатни таъминлаш.
Узбекистон саноатини инновацион-инвестицион ривожлантириш концепциясини амалга ошириш мақсадида комплекс ўзгартиришлар кўзда тутилиб, республика иқтисодиётини янада ривожлантириш, шу жумладан, энергетика ва транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга ҳамда ҳудудлар рақобатли салоҳиятини юзага чиқарадиган ҳудудий-ишлаб чиқариш кластерлари тармоғини яратишга таянадиган ижтимоий -иқтисодий ривожланиш янги марказларини шакллантириш унинг йўналишларидан бири ҳисобланади. Кластер ёндашуви жаҳон иқтисодий фанининг муҳим замонавий йўналишларидан бирини ўзида мужассамлаштиради. Анъанавий тармоқ таҳлилига нисбатан у иқтисодиётнинг турли соҳаларини асосий хусусиятларини тегишли ўрганиш ва уларнинг рақобат устунликларини аниқлаш имкониятини беради. Шу туфайли мазкур ёндашув бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда фаол қўлланилади.
Шу билан боғлиқ равишда кластер иқтисодиёти бошқарув концепцияси уч сегментларида самарали бошқарувни кўзда тутишини алоҳида қайд этиш зарур: ишлаб чиқаришнинг минтақавий омилларидан фойдаланиш, минтақалараро рақобат соҳасида ва кластер маҳсулотига талаб ва таклифни бошқариш соҳасида. Фақат бу унсурларни интеграциялаш асосида бундай кластерни тузишга эришиш мумкин бўлиб, у ижтимоийиқтисодий ривожланишнинг мутаносиблигини таъминлайди ва самарали амал қилади.
Маҳаллий ҳокимиятлар кластер сиёсатининг амалий хусусиятларини кўриб чиқадиган бўлсак, унда кластер ҳосил қилишнинг амал қилувчи моделларини (Шимолий Америка. Европа ва Осиё) таҳлил қилиш асосида кластер ҳосил қилиш Ўзбекистон моделининг ўзига хос хусусиятлари аниқланди ва минтақавий кластер сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар шакллантирилди. Ҳудудий-ишлаб чиқариш кластерлари мавжуд ёки шаклланиш босқичида турган ҳудудий саноат мажмуалари асосида объектив равишда шакллантирилиши мумкин. Бизнинг фикримизча, ҳудудлар саноат мажмуаларининг тегишли амал қилиши стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш асосида республика минтақаларининг барқарор ривожланишига эришиш мумкин бўлади. Бироқ бунда ривожланиш натижалари хўжалик субъектлари фаолиятининг иқтисодий кўрсаткичлари билан эмас, балки ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мезонлари билан баҳоланиши лозим. Барқарор ривожланиш назарий модели ижтимоийэкологик-иқтисодий ўзаро таъсирнинг сифат жиҳатдан янги босқичини кўзда тутиб, у замонавий ижтимоий ва экологик-иқтисодий муаммоларнинг амалий ечимига янгича услубий ёндашув билан тавсифланади. Шундай қилиб, ҳудудий-ишлаб чиқариш кластерларини шакллантириш ғояси ташкилий ишлаб чиқариш таксономик тузилмалари каби ҳудудий саноат мажмуаларини бошқариш асосида минтақани барқарор ривожлантириш ғоясидан тубдан фарқ қилмайди. Барқарор ривожланиш омилларини икки гуруҳга ажратиш мумкин: табиий (табиий ресурсли) ва инновацион омилларга. Барқарор ривожланишнинг инновацион омиллари “инновацияларни қўллаш соҳаси” каби таснифий белгиларга мувофиқ гуруҳланади ва технологик, ижтимоий-иқтисодий, экологик омилларни, давлат-ҳуқуқий муҳит омиллари, маънавий муҳит омиллари, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот омилларини ўзида мужассамлаштиради.
Шу асосга кўра, етарли бўлган Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланиш асосий омили сифатида табиий ресурсларни ўрганиш мумкин. Табиий ресурслар инновативлик катта салоҳиятига эгалигини таъкидлаш жуда муҳим. Бу айниқса, республика иқтисодиёти инновацион унсурининг кучайиши билан боғлиқ равишда давлат устувор вазифаси сифатида долзарбдир. Шунингдек, масалан, тиббий-биологик мақсадларда модификацияланган тузилмалар бўйича фаннинг кесишган тадқиқоти келажакда янги ишлаб чиқариш тармоғини ривожлантиришни таъминлай олади. Масалан, Россия Федерациясининг Карелия Республикасида ўтказилаётган Оқ денгиз биоресурслари асосида биотехнологиялар тармоғини яратиш бўйича олиб бораётган ишлар ҳам жуда истиқболлидир. Шу сингари мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Ш ундай қилиб, иқтисодиёт инновацион моделини шакллантиришда ҳал қилувчи роль ўйнайдиган инновацион тавсифдаги омиллар барқарор ривожланиш иқтисодиётини шакллантириш мумкинлигини белгилаб беради (3.2.1-расм).
g=f(K, LP, E), (1)
бу ерда: e-тизим иқтисодий фаоллиги даражаси (ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати); К ва L - мос равишда, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг фонд сиғимкорлиги ва меҳнат сиғимкорлиги; Pва Е – мос равишда, минтақавий тизим табиий ва экологик сиғимкорлиги.
Иқтисодий тизим барқарор ривожланишининг концептуал модели (1) формуладаги кўринишга эга бўлади ва барча ишлаб чиқариш омиллари (капитал, меҳнат, табиий ресурслар) ҳамда барқарор ривожланиш концепциясини амалга ошириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган экологик омилни ҳисобга олади:
Иқтисодий тизим инновацион ривожланишининг концептуал модели (2) формуладаги кўринишга эга бўлади ва асосий ишлаб чиқариш омилларини ҳам, инновацион ривожланиш концепциясини амалга ошириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган институционал омилни ҳам ҳисобга олади:
g' =f K, LI). (2)
бу ерда '-ишлаб чиқарилган ЯИМ ҳажми;
к” –асосий капиталга инвестициялар ҳажми ва номоддий активлар; L'ишлаб чиқаришнинг меҳнат сиғимкорлиги, шу жумладан, ишловчиларнинг интеллектуал қобилиятлари; 1 -инновацион дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, инновацион муҳитни шакллантириш имконини берадиган институционал омил. Адабиётларни ўрганиш асосида муаллифнинг ишланмаси.
Саноат сиёсатининг мақсадидан уни тизимли ривожлантириш модели юзага келади (3.2.2-расм).
Саноат сиёсатининг мақсадидан келиб чиққан ҳолда унга қуйидаги вазифалар юклатилади:
- қазиб олувчи тармоқларга нисбатан қайта ишловчи тармоқларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўсишини таъминлаш, янги маҳсулот турини, технологияни, хом ашё ва материалларни қайта ишлаш;
- фундаментал ҳамда амалий тадқиқотларнинг сўнгги ютукларидан фойдаланиш ва илмий-техник ютуқларни ўзлаштириш;
- миллий иқтисодиётда рақобат муҳитини шакллантириш, иқтисодий фаолият учун тенг ва истиқболли шароитлар яратиш;
- ички бозорда янги сегментларни ўзлаштириш ва экспортни қўллабқувватлаш йўналишида кредит ҳамда лизинг институтларидан фойдаланиш;
- алоҳида технологияларни ва ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник назоратни жадаллаштириш ҳамда сифат ва маҳсулотни сертификатлаштириш замонавий тизимларини қўллаш ва такомиллаштириш;
- юқори технологияли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва атроф муҳит ҳимоясини назорат қилиш.
Иқтисодиётни ривожлантириш давлат стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш даврида (бундай ривожланишнинг концептуал асосларидан ташқари) бозор ва давлат субъектларининг чекланган имкониятларидан ҳам фойдаланиш зарур. Шу сабабли иқтисодиёт реал сектори манфаатлари йўлида молия-кредит тизими ривожланиши, ишлаб чиқаришни иқтисодий рағбатлантириш ва инвестициялаш бўйича мақсадга йўналтирилган чоратадбирлар биринчи даражали аҳамият касб этади. Бунда давлат одатда тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш инвестицияларини (ЎзРес. Солиқ Кодексига мувофиқ, ишлаб чиқариш объектларини қайтаришлилик асосида бюджет кредитлаши қўлланилади) амалга оширмайди.
Шундай қилиб, хўжалик субъектлари ички ресурсларини ҳаракатлантиришга ёрдам берадиган чора-тадбирлар асосий аҳамият касб этиши керак: қисқа муддатли даврда юқори иқтисодий самарадорликка эга бўладиган ишлаб чиқаришларни ривожлантириш, саноат маҳсулотлари сотилиш суръатларини ошишини таъминлаш, ишлаб чиқариш кредитлари, хусусий инвестициялар. Бу соҳада давлат тартибга солишининг роли ва аҳамияти Узбекистон товар-технологик ихтисослашувидаги ишлаб чиқаришларни табиий ресурслар билан таъминланганлик ва экологик хавфсизлик талабларини ҳисобга олиб, стратегик истиқболда инновацион-инвестицион ривожлантиришга қўшимча бозор рағбатларини яратишдан иборат.
Давлат саноат сиёсати доирасидаги тармоқ прогноз тавсиялари асосида корхоналарнинг инвестицион дастурларини ва тармоқ илмий-техник сиёсатини акс эттирадиган техник ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Бу жиҳатдан тармоқ ривожланиш дастурлари ахборот асоси ҳисобланиб, корхоналарга ўзининг технологик сиёсатини ишлаб чиқишда кўмаклашади. Улар давлатнинг инновацион-инвестицион сиёсатини олиб бориш воситасини ўзида мужассамлаштиради ва бозор шароитида ёки давлат қўллаб-қувватлаш чоралари ва иқтисодий механизмлари орқали аниқ ишлаб чиқариш объектларида амалга оширилади.
Самарадорликнинг ўрнатилган қуйи даражаси (корхона “омон” қолишини таъминлайдиган чекланган йўл қўйиш мумкин бўлган миқдор) ва ишлаб чиқаришнинг қулай юқори инновацион-техник даражаси бўйича белгиланадиган юқори даражаси чегараларида корхоналар реал рентабеллиги динамикасини тавсифлайдиган “самарадорлик йўлаги” модели ишлаб чиқариш технологик ривожланишини прогнозлашнинг универсал модели ҳисобланади (3.2.1-илова).
Одатда ишлаб чиқариш самарадорлигининг қуйи чегараси унинг харажатлар бўйича рентабеллиги қуйи чегарасига мос келади. Бу миқдорга яқинлашганда, корхона ўзининг рақобатбардошлигини йўқотади. Бу техник қайта қуролланиш заруриятини келтириб чиқаради. Самарадорликнинг юқори чегараси иложи борича пасайиб борган ва ишлаб чиқариш техник даражаси тадқиқот даражаси ва сифатига, ФТТ соҳасидаги ахборотлар билан таъминланганлик даражаси кабиларга боғлиқ. Аммо у мазкур тармоқ маҳсулотлари бозорида амалда бўлган техник жиҳатдан илғор ишлаб чиқаришларнинг самарадорлигидан паст бўла олмайди.
Иқтисодий ўсиш миллий иқтисодиётда сифат ўзгаришлари ва ишлаб чиқаришнинг технологик модернизацияси учун зарур бўлган молиявий ва бошқа ресурслар жамғармасини таъминлашга лаёқатлидир. Бундай ёндашув иқтисодиётнинг технологик таркибида юзага келган номутаносибликларни тугатиш имкониятини беради: ҳозирги вақтда саноатнинг ЯИМ даги салмоғи 36% дан камроқни ташкил этади, саноати тараққий этган мамлакатларда эса 45% дан ошиб кетади. Юзага келган тенденцияни бартараф этиш учун норматив прогнозлаш усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлиб, мамлакат ва минтақалар иқтисодиёти ривожланишининг йўналишини тубдан ўзгартириш имконини беради.